TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← BMB AGRO PLUS
BMB AGRO PLUS avatar

TGINSIGHT POST

Post #95

@bmbagroplus

BMB AGRO PLUS

Imibukiso424Inani lemibukiso
IshicilelweMey 52026-05-05 05:56
Okuqukethwe

Okuqukethwe kwesithuba

BMB HOLDING ТИЗИМИДА ЗАМОНАВИЙ АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАР БЎЙИЧА АМАЛИЙ СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ BMB HOLDING тизимида қишлоқ хўжалигига ихтисослаштирилган корхоналар раҳбарлари ва ишчи ходимларининг касбий малакаларини янада ошириш мақсадида икки кунлик амалий семинар-тренинг ташкил этилди. Ушбу тадбир BMB AGRO PLUS ҳамда холдингнинг тадқиқотлар бўлими ташаббуси билан ўтказилиб, унда BMB AGRO PLUS корхонаси мутахассислари қамраб олинди. Семинар давомида иштирокчиларга мева-сабзавотларни сақлаш соҳасининг тарихи, бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Шунингдек, маҳсулотларни замонавий совуткичли ва музлаткичли омборларда сақлаш йўллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сублимация усулида қуритиш технологияси, қуритилган маҳсулотлар учун замонавий қадоқлаш материаллари ва самарали қадоқлаш технологиялари бўйича назарий ва амалий машғулотлар ташкил этилди. Машғулотлар Тошкент давлат аграр университетининг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилиб, иштирокчиларга соҳадаги илғор тажрибалар ва инновацион ёндашувлар етказилди. - Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштиришдан ташқари уни тўғри сақлаш ва қайта ишлаш масаласи жуда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, замонавий совуткичли омборлар, сублимация технологиялари ва илғор қадоқлаш усуллари маҳсулотнинг сифатини сақлаб қолиш ва унинг бозордаги рақобатбардошлигини оширишда ҳал қилувчи ўрин тутади. Бундай амалий семинарлар эса назарий билимларни амалиёт билан уйғунлаштиришга хизмат қилиб, мутахассисларнинг малакасини янги босқичга олиб чиқади, - дейди BMB HOLDING тадқиқотлар бўлими бошлиғи Бумайрам Усмонова. Мазкур семинар-тренинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш жараёнларида замонавий технологияларни кенг жорий этиш, маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди. 🌐Telegram🌐Instagram🌐Facebook