TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← BMB AGRO PLUS
BMB AGRO PLUS avatar

TGINSIGHT POST

Post #99

@bmbagroplus

BMB AGRO PLUS

Imibukiso171Inani lemibukiso
Ishicilelweezinsukwini ezingu-12 ezedlule.2026-05-23 10:48
Okuqukethwe

Okuqukethwe kwesithuba

ДАСТУРХОН ТЎКИНЛИГИ ВА ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИ РАМЗИ Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт ҳажмини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада BMB HOLDING томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳим аҳамият касб этади. Айни пайтда Холдингга қарашли замонавий иссиқхона мажмуаларида маҳаллий иқлим шароитига мослаштирилган помидор кўчатларини етиштириш ишлари қизғин давом этмоқда. Илмий ёндашув асосида парваришланаётган бақувват ва серҳосил кўчатлар ҳудудлардаги очиқ майдонларга босқичма-босқич етказиб берилаётир. Мутахассисларнинг таъкидлашича, кўчатларнинг сифатли ва касалликларга чидамли бўлиши келгуси ҳосилдорликни таъминлашда муҳим омил ҳисобланади. Шу боис иссиқхоналарда ҳар бир агротехник жараён замонавий талаблар асосида ташкил этилган. Ўтган мавсумда ҳам BMB HOLDING томонидан етиштирилган помидор ҳосили юқори натижаларни қайд этган бўлса, бу йилги пухта тайёргарлик ва сифатли кўчатлар мазкур кўрсаткичларни янада оширишга хизмат қилиши кутилмоқда. Етиштирилаётган маҳсулотлар ички бозорни тўлдириш, аҳоли дастурхони тўкинлигини таъминлаш билан бирга, қайта ишланиб экспортга ҳам йўналтирилади. Бу эса мамлакатимиз агросаноат салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. 🌐Telegram🌐Instagram🌐Facebook