المنشورات الأخيرة
صفحة 53 من 86 · 1,024 منشور
نُشر 1 يناير
Ер юзида жамики инсон сизга нисбатан ёмон гапириб, туҳмат қилса ҳам, сиз Аллоҳнинг каломидан бир оятга амал қилинг, шу кифоя. Аллоҳнинг каломига амал қилсангиз, шаънингизни Аллоҳ ҳимоя қилади, инсонлар эмас.
نُشر 1 يناير
#kitobdan Сусий роҳматуллоҳи аълайҳ айтади: «Ихлос — ихлоснинг кўринишини йўқотишдир. Ким ўз ихлосида ихлосни кўрса, ихлоси ихлосга муҳтож бўлади.
Hashtags
نُشر 31 ديسمبر
Ражаб ойи кирганда Расулуллоҳ ﷺ: اللهم بارك لنا في رجب وشعبان وبلغنا رمضان Аллоҳим, Ражаб ва Шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни Рамазон ойига етказгин! деб дуо қилганлар. Имом Байҳақий ва Имом Табароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар
نُشر 31 ديسمبر
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Ислом дини неъмат қилиб берилди. Макка мушриклари эса Расулуллоҳ алайҳиссаломга турли туҳматлар қилишди: “Бу – девона, шоир,” ва яна бошқа бўҳтонлар айтдилар. Улар Росулуллоҳни гапларини қабул қилмадилар. Биз киммизки, динни ўйинчоқ қилиб ташладик? Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 1 ёшларидан то ваҳий келгунларига қадар Макка мушриклари улар биздан кўра яхшироқ таниган ва қаттиқ ишониб, “Муҳаммад Амин” деб атаган эдилар. Ваҳий келгач, Аллоҳнинг каломини етказдилар. Шу билан бирга мушриклар уларни “шоир” деб чиқарди, “ўзидан тўқияпти” деб туҳмат қилишди. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиш ва ёзишни билмас эдилар. Умрларида бирор марта шеър тўқиб ёки шеър ўқиб кўрмаган эдилар. Нафсига қул бўлган мушриклар ҳақни қабул қилмадилар.
نُشر 30 ديسمبر
Нечта китоб ўқигансиз? ❌ Нечта китоб ҳис қилгансиз? ✅
نُشر 30 ديسمبر
Ҳар қандай инсон юз фоиз ҳаммага маъқул келмаслиги мумкин. Масалан, устозимиз Шайх Ҳазратни ёқтирмаган бемазҳаблар ёки даҳрийлар бизни ҳам ёқтирмаслиги табиий. Бундай ёқитирмаслик бизга ёқади. Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
نُشر 30 ديسمبر
Дунёни эркак бошқаради, лекин бу билан аёлни ерга уриш эмас, балки унинг вазифаси бошқа, у дунёни бошқарадигон эркакни тарбиялайди. Бу бошқаришдан ҳам машаққатли ва шарафли иш. Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
نُشر 29 ديسمبر
Баъзида тез қабул қилинган қарорлар, узоқ яшайди..
نُشر 29 ديسمبر
Бу дунёда шариат ҳукмларидан ҳеч бири охиратга кўчиб ўтмайди, илло Иймон билан Никоҳдан ташқари.
نُشر 28 ديسمبر
Юракни қазога рози бўлмаслик сиқади. Жунайд рoҳимаҳуллоҳ
نُشر 27 ديسمبر
Сўнгги бобурий Баҳодиршоҳ замонида яшаган, ҳужжатул-ислом Қосимун Нонутвийнинг олдига Мерад шаҳрининг ҳокими Илоҳийбаҳш катта бир идишда олтин ва пулларни олиб, ҳадя қилгани келибди. Йўлда ўйлабди: “Мен қилгандек ҳадяни у зотга ҳеч ким қилмаган бўлса керак”. Шу пайт Қосимун Нонутвий Масжиди Чаттанинг олдида сочларини олдириб ўтирган экан. Ҳоким салом берибди. У зот алик олибдию, лекин унга қарамабди. Илтифот кўрмаган ҳоким мақсадга ўтибди: - Ҳазрат, сизга бу ҳадяни олиб келган эдим... - Сенинг ҳадянгни олишга менинг ҳожатим йўқ. - Сизнинг олишга ҳожатингиз бўлмаса, менинг беришга ҳожатим бор. Савоб олмоқчиман. - Мен Девбанд мадрасидан 7,5 рупий ойлик оламан. Бу менинг бир ойлик рўзғоримга етади. 8 рупий олиб қўйсам, ярмини нима қиларкинман деб кечаси ухлолмай чиқаман. Сенинг бир қоп пулингни нима қиламан. Ҳоким кўнглидан ўтказибди: “Ўзи олмаса, шогирдларига бўлиб берса бўлмасмикан?”. Шайхул Ислом шу заҳоти дебди: - Агар сенинг кўнглингда бу пулларни шогирдларга бўлиб бериш бўлса, ўзинг бўлиб берақол. Мен аралашмайман. Ҳоким шарманда бўлиб, аста масжиддан чиқибди-да, остонада турган шайхнинг ковуши устига барча пулларни тўкиб кетаверибди. Қосимун Нонутвий масжиддан чиқиб қараса ковушлари йўқ. Пулга умуман э’тибор бермай ковушни қидираверибди. Шогирдлари пулларнинг тагидан ковушни топиб бергач, шайх пулларни олинглар ҳам демай кетаверибди. Миёнжий деган халфаси “наҳот шунча пулгаям қарамадия” деб ҳайрон бўлиб турса, шайх айтган эканлар: - Одамлар дунё топаман деб ковушда юравериб, ковушлари ейилиб кетяпти. Аммо мен дунё демасдан Худо деганим учун дунё ковушимга сажда қилиб юборди… Шайх Ёрқинжон домла мавизаларидан
نُشر 27 ديسمبر
Ошиқ маъшуқни айбини кўрмайди.. Ҳусайнхон Бухорий