TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Back to channels
Bakhadir Mirzaev avatar

TGINSIGHT CHAT

Bakhadir Mirzaev

@bakhadirmirzaev

Education

© "TIQXMMI" Milliy tadqiqot universiteti rektorining Matbuot xizmati Veb-sayt: https://www.tiiame.uz Facebook: https://www.facebook.com/profile.php?id=1000799219970 Instagram: instagram.com/mirzaev_bakhadir/ Youtube:youtube.com/channel/UCIrMePmoTFMcukceT

Subscribers1,010Current channel subscribers
Tracked posts921Indexed post count
Recent reach12,984Sum of recent post views
Recent posts

Recent posts

Page 1 of 77 · 921 posts

Posted Apr 24

Қашқадарё вилояти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 апрелдаги ПҚ-122-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича илмий ечимларига қаратилган “Йўл харитаси”даги ишлар юзасидан, Қашқадарё вилояти хокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича илмий маслахатчиси, “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети доценти, техника фанлари доктори Ў.Қаҳҳоров, Аму-Қашқадарё хавза бошқармаси бошлиғи Ф.Сиддиқов, Бошқарув самарадорлиги агентлигининг худудий филиали раҳбари Б.Жўраев хамда худудлардаги соҳа ходимлари белгиланган вазифаларни амалга ошириш механизмини муҳокама қилишди. Қашқадарё вилоятида сув хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган тадбирларнинг илмий ечимига қаратилган “Йўл харитаси”да2026 йилда жами 9 та йўналишда амалга ошириладиган қуйидаги ишлар белгилаб олинди: – жами 538млнм³(215млн м³ сув тежовчи технологиялар ва 323 млнм³ эса суғориш тармоқларини таъмирлаш ҳамда бошқа тегишли тадбирлар ҳисобидан) сувни иқтисод қилиш; – мавжуд 2,5мингкм каналлардан 903км қисми тупроқ ўзанли ҳисобланиб, 2026 йилда жами 779км(шундан 108км магистрал ва туманлараро, 187км ички ҳамда 484км фермер ва кластер) каналларни бетонлаштириш; – 47,6минггектар майдонда сувни тежовчи технологиялар (жумладан, 16,7минггатомчилатиб, 5,3мингга ёмғирлатиб, 3,8 минггадискрет суғориш ҳамда 21,8мингга бошқалар)жорий этиш; – шўрланган ерлар улушини 1,2минггектарга қисқартириш; – 18та насос агрегатлари ва электродвигателларни алмаштириш ҳисобига 30млнкВт/с электр энергиясини тежаш; – давлат-хусусий шериклик асосида 5 та насос станциясини хусусий шерикка бериш, натижада 13 млн кВт/с электр энергиясини тежаш; – лойиҳа ва режалар доирасида “Пачкамар”сув омборидан 139 км, “Қамаши” сув омборидан 50 км ёпиқ сув тармоқлари тортиш лойиҳаларини бошлаш ҳамда 16 минг гектар ерни қайта фойдаланишга киритиш ва 1 минг гектар яйлов майдонларини тиклаш ишлари амалга оширилади. Хокимнинг илмий маслаҳатчиси ва бириктирилган масъуллар “Йул харитаси” асосида бугунги кунгача бажарилган ишлар билан танишиш мақсадида худудларда керакли илмий асосланган тавсиялар беришмоқда. — Tiiame.uz | Facebook | Instagram | Telegram | Youtube

1,360 views

Posted Apr 24

🔴Farg'ona 24 23.04.2026 Fargʻona tumanidagi “Avval-Logʻon” suv nasos stansiyasi foydalanishga topshirildi. 🔔Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating: 💻𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚| 📝𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚|📱YouTube|🎙Radio FM 90.8|Facebook

187 views

Posted Apr 23

Фарғона вилояти “АВВАЛ-ЛОҒОН” Насос станцияси хақида Фарғона вилоятининг Сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда илмий ечимларга қаратилган “Йўл харитаси” ижроси доирасида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. 2026- йил 20-апрель куни “Аввал-Лоғон” насос станцияси фойдаланишга топширишда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари А.Турсунов, “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети профессори, Фарғона вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича илмий маслаҳатчи С.Исаев, туман ҳокими Х.Иномов ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этдилар. Мазкур йирик инфратузилма объекти Жаҳон банки молиявий кўмагида амалга оширилаётган “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш” лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида Хитой қурилиш компанияси томонидан барпо этилди. Ушбу “Аввал-Лоғон” насос станцияси ер ости сувларини йиғиш орқали босимли қувур диаметри 1200 мм. босимли қувурнинг узунлиги 9,2 км. 1 та насоснинг ҳисобий сув узатиш 0,670 м3/секунд, насос станциясининг ФИК 8590 % ни ташкил этади ва Фарғона вилоятининг Фарғона туманидаги 5 минг гектар экинер майдонларини сув билан таъминлашга хизмат қиладиҳамда сув билан таъминланиш эвазига ҳосилдорликни 30 центнерга оширишга эришилади. Ўрганилган “Аввал-Лоғон” насос станциясида дуал таълим тизимини ривожлантириш мақсадида “Сув хўжалиги ва мелиорация”, “Гидротехник қурилиш”, “Гидротехника иншоотларида насос станцияларидан фойдаланиш” ва “Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш” йўналишлари талабалари учун амалиёт ўташ имкониятлари ҳамда уларнинг яшаш шароитларини ташкил этиш масалалари юзасидан келишиб олинди. — Tiiame.uz | Facebook | Instagram | Telegram | Youtube

1,290 views

Posted Apr 23

Навоий вилояти Нурота тоғ тизмаларида қўшимча сув захираларини шакиллантириш имкониятлари ўрганилмоқда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 122-сонли қарори ижроси доирасида тасдиқланган “Йўл харитаси”га мувофиқ, қишлоқ хўжалиги ҳамда ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида Нурота тоғ тизмаларида қўшимча сув захираларини яратиш имкониятларини ўрганиш бўйича илмий-амалий ўрганишлар амалга оширилди. Мазкур жараёнда Нурота тумани ҳокими А. Файзиев, “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университет профессори А. Фатхуллоев ҳамда соҳавий ташкилотлар мутахассислари иштирок этди. Ўрганишлар давомида сел сув омборлари, сел оқимлари шаклланиш зоналари ҳамда ер ости сувларидан фойдаланиш ҳолати илмий жиҳатдан таҳлил қилиниб, сув ресурсларининг шаклланиш манбалари, ҳудудий тақсимоти ва улардан фойдаланиш самарадорлиги баҳоланди. Таҳлиллар натижасида тоғли ҳудудларда шаклланадиган сел оқимларидан тўлиқ фойдаланилмаётгани, ҳимоя ва тартибга солувчи гидротехник иншоотлар етарли даражада ривожланмагани ҳамда бу ҳолат сув ресурсларидан самарали фойдаланиш имкониятларини чеклаётгани аниқланди. Шу билан бирга, ер ости сувлари сатҳининг пасайиши аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сувдан фойдаланишда қўшимча муаммоларни келтириб чиқараётгани қайд этилди. Ўрганишлар якунида сел оқимларини тартибга солиш, уларнинг салбий таъсирини камайтириш ҳамда сув ресурсларини жамлаш орқали қўшимча сув захираларини шакллантиришга қаратилган, жумладан кичик ҳажмли сув иншоотларини барпо этиш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилди. — Tiiame.uz | Facebook | Instagram | Telegram | Youtube

1,360 views

Posted Apr 22

Жиззах вилояти Сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда илмий ечимларга қаратилган “Йўл ҳаритаси” ижроси доирасида ўрганиш ишлари олиб борилди. “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети профессори, Жиззах вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича илмий маслаҳатчи А. Янгиев ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси Б. Шарофовлартомонидан Дўстлик туманида жойлашган Қ. Рахимов ва М. Дадажонов ФХҲУ ҳудудидаги узунлиги 15,0 километр суғориш тармоқларини бетонлаштириш ишлари жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганиш давомида бетонлаштириш жараёнининг сифат кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, ишларни янада такомиллаштириш юзасидан тегишли илмий-амалий тавсиялар берилди. Шунингдек, Дўстлик туманида ақлли сув бошқарув тизимини жорий этиш бўйича 40 гектар майдонда ташкил этилган ёмғирлатиб суғориш технологиясига асосланган пилот лойиҳа билан танишилди. Мазкур лойиҳада сув олиш иншоотлари ақлли сув ўлчагич қурилмалар билан жиҳозланган бўлиб, улар онлайн режимда вазирликнинг ягона ахборот базасига интеграция қилинганлиги қайд этилди. Арнасой туманида фаолият юритаётган Хитой инвесторларига тегишли “Греат Агротех” МЧЖ ишлаб чиқариш базаси фаолияти билан танишилди. Мазкур корхонада томчилатиб суғориш тизимлари учун зарур бўлган тўлиқ жиҳозлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнларида илғор хорижий тажрибалар қўлланилаётгани алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга, марказда қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ва улардан самарали фойдаланиш тизими ҳам йўлга қўйилган. Ўрганилган объектларда дуал таълим тизимини ривожлантириш мақсадида Сув хўжалиги ва мелиорация ҳамда Гидротехник қурилиш, қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш йўналишлари талабалари учун амалиёт ўташ имкониятлари ҳамда уларнинг яшаш шароитларини ташкил этиш масалалари юзасидан келишиб олинди. — Tiiame.uz | Facebook | Instagram | Telegram | Youtube

1,880 views

Posted Apr 22

Самарқанд вилояти СУВ ТЕЖАШ — ДОЛЗАРБ ВАЗИФА “Мароқанд-Сифати” кластери ташаббуси билан Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тизимига қарашли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида 1 кунлик амалий семинар ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ўринбосари Рустам Қаршиев хамда “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси мудири, Самарқанд вилояти ҳокимининг илмий маслаҳатчиси Илхом Рузиевлариштирок этиб, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва замонавий технологияларни жорий этишнинг аҳамиятига алоҳида тўхталди. Семинар доирасида иштирокчилар дастлаб, “Ойтўла” фермер хўжалигида гео-композит ЛК-80 латоклардан фойдаланиш тажрибаси намойиш этилди. Мазкур инновацион ечим сувни тежаш, уни белгиланган манзилга тез ва самарали етказиш имконини бериши билан аҳамиятлидир. — Tiiame.uz | Facebook | Instagram | Telegram | Youtube

1,700 views

Posted Apr 21

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 апрелдаги ПҚ-122-сонли Қарори ижроси юзасидан. Дрон технологиялари – қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида янги босқич. Хитой Халқ Республикасининг “Бир макон – бир йўл” ташаббуси асосида учувчисиз учиш аппаратлари йўналишида “MMC” компанияси ҳамда “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ўртасида саноат кооперациясига оид ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Музокаралар чоғида “MMC” компанияси директори Fan Guoyuan ва университет ректори Баходир Мирзаев иштирокида “Ақлли дрон лабораторияси”ни ташкил этиш, шунингдек, уни халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича босқичма-босқич амалга ошириладиган йўл харитаси муҳокама қилинди. Ушбу ҳамкорлик доирасида ақлли қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экологик назоратни кучайтириш ҳамда инфратузилмани такомиллаштиришга қаратилган замонавий дрон ечимларини жорий этиш кўзда тутилган. Мазкур ташаббус Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги илмий-технологик алоқаларни янада мустаҳкамлаш, инновацион ишланмаларни кенг татбиқ этиш ҳамда миллий иқтисодиёт барқарор ўсишига хизмат қилади. — Tiiame.uz | Facebook | Instagram | Telegram | Youtube

2,100 views

Posted Apr 21

RAHBAR VA YOSHLAR UCHRASHUVI 10.04.2026 Telegram I Instagram

1,480 views

Posted Apr 20

O‘zenergoinspeksiya mutaxassislarining energetika sohasida malakasi oshirilmoqada "World Bank" ko‘magida tashkil etilgan 7 ta o‘quv kursining birinchi seminari Toshkent irrigatsiya va qishloq xo‘jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti Milliy tadqiqot universiteti bazasida tashkil etildi. Seminar doirasida elektr energetika infratuzilmasini ekspluatatsiya qilish va monitoring, releli himoya va avariyaviy rejimlarni tahlil qilish, shuningdek, energetikada zamonaviy nazorat texnologiyalarini joriy etish masalalari ko‘rib chiqilmoqda. Mazkur seminarlar seriyasi respublika hududlarida izchil ravishda o‘quv dasturi asosida o‘tkazilib, O‘zenergoinspeksiya xodimlarining kasbiy salohiyatini mustahkamlash va elektr energetikasida davlat nazorati tizimi samaradorligini oshirishga qaratilgan. Telegram |Instagram|Facebook |Youtube

254 views

Posted Apr 20

Energiya samaradorligi va dual taʼlim: ustuvor vazifalar muhokama qilindi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri Qoʻngʻirotboy Sharipov raisligida yoqilgʻi-energetika sohasida energiya samaradorligini oshirish hamda bitiruvchi talabalarni dual taʼlim asosida tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish masalalariga bagʻishlangan onlayn yigʻilish boʻlib oʻtdi. Unda respublikadagi texnika oliy taʼlim tashkilotlari rektorlari, energetika fakultetlari dekanlari ishtirok etdi. Yigʻilishda sohadagi dolzarb vazifalar, amaliy mexanizmlar va taʼlim bilan ishlab chiqarish integratsiyasini kuchaytirish masalalari atroflicha muhokama qilindi. Batafsil: https://gov.uz/oz/edu/news/view/155257 👉На русском 👉In English Bizni kuzating Facebook | Instagram |YouTube|Telegram

293 views

Posted Apr 20

Namangan axboroti |DUAL TA"LIMNING AHAMIYATI NIMADA? 18.04.2026 Telegram| Instagram| Youtube| Live| FM-103.6| Facebook

262 views

Posted Apr 18

“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети раҳбарияти Наманган вилоятидаги Норин ГЭСлар каскадининг 2-қисмида барпо этилаётган Гидроэлектр станция қурилиши объектларига ташриф буюрди ва талабалар узоқ муддатли дуал таълим амалиёти билан танишди. Ташриф давомида дуал таълим асосида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган Гидротехника қурилиши факультети талабалари фаолияти билан яқиндан танишилди. Талабалар томонидан амалга оширилаётган ишлар, уларнинг назарий билимларини амалиётда қўллаш жараёни, техник хавфсизлик қоидаларига риоя қилиши ҳамда яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди. Шунингдек, ректор томонидан қурилиш жараёни, замонавий технологиялар қўлланилиши ва ишлаб чиқариш самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилди. Талабалар амалиёт даврида маҳаллий ва хорижий давлатлар (Туркия, Хитой, Эрон) мутахассислари билан "Устоз-шогирд тизими" асосида фаолият юритилиши йўлга қуйилди. Мазкур Дуал таълим амалиёти талабаларнинг касбий тайёргарлигини ошириш, уларни реал ишлаб чиқариш муҳитида қўллаб-қувватлаш ҳамда келгусида юқори малакали муҳандис кадрлар сифатида шакллантиришга хизмат қилади. — Tiiame.uz | Facebook | Instagram | Telegram | Youtube

818 views
123•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••757677
PreviousPage 1 of 77Next