TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Back to channels
Бухоро вилояти судлари | Расмий канал avatar

TGINSIGHT CHAT

Бухоро вилояти судлари | Расмий канал

@buxoroviloyatisudlari

Law

Бухоро вилояти судларининг расмий канали _________ Официальный канал судов Бухарского области

Subscribers7,690Current channel subscribers
Tracked posts1,001Indexed post count
Recent reach57,678Sum of recent post views
Recent posts

Recent posts

Page 1 of 84 · 1,001 posts

Posted 26 days ago

Азиз юртдошлар! 9 май – Хотира ва қадрлаш куни барчамизга муборак бўлсин! Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик ва хотиржамлик, файзу барака тилаймиз. Юртимиз доим тинч, ҳаётимиз фаровон бўлсин! Telegram

6,150 views

Posted 26 days ago

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

4,210 views

Posted 26 days ago

Бухоролик фуқаронинг ижтимоий тармоқдаги биргина хатоси 5 суткага тушди. Сайт I Telegram I Facebook

6,490 views

Posted 26 days ago

Жиноят ишлари бўйича Вобкент туман суди томонидан сайёр суд мажлислари ўтказилди. Сайт I Telegram I Facebook

6,770 views

Posted 26 days ago

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ СУД ҲИМОЯСИДА Даъвогар М.Н судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда Бухоро вилоят Маданият бошқармасига нисбатан қўшимча келишувни ва 2025 йил 22 июлдаги К-54-сонли буйруқни ғайриқонуний деб топиб бекор қилишни, Вобкент туман 8-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби директори лавозимига ишга тиклашни ҳамда мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи ундиришни сўраган. Бухоро вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 08.05.2026 йилдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанция судининг ажрими бекор қилиниб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилиниб, М.Н ўз вазифасига ишга тикланиб, мажбурий прогулда юрган кунлари учун иш ҳақлари ундирилиб берилди. Даъвогар М.Н нинг ҳимоячиси адвокат Н.Қобилов суднинг қарори юзасидан ўз миннатдорчилигини билдирди. Сайт I Telegram I Facebook

6,350 views

Posted 26 days ago

Бугун Олий суд раҳбарияти республикада фаолият юритаётган адвокатлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Аҳолининг одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасига оид бошқа долзарб масалалари муҳокамасига бағишланган учрашувда таъкидланганидек, амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари суд ҳокимияти мустақиллигини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш имконини берди. Мамлакатимизда сўнгги йилларда малакали ва билимли адвокатлар сони сезиларли даражада ортиб, пировардида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳимоя ҳуқуқи муносиб таъминланаётгани алоҳида қайд этилди. Очиқ мулоқот чоғида суд жараёнида жисмоний ва юридик шахсларни ишончли ва малакали ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлаш чоғида юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари, одил судловга эришиш борасида адвокатларнинг ўрни ва ролини янада ошириш ҳамда суд мажлисларида тортишув тамойилига тўлиқ риоя этилишига доир масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлашга тўсқинлик қилаётган омиллар ва уларни бартараф этиш борасида зарур таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Келгусида уларнинг қонуний ечимини топиш юзасидан икки томонлама ҳамкорликни давом эттириш ва тегишли чоралар ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди. Конструктив руҳда ўтган тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан билдирилган умумманфаатли таклифларни амалга татбиқ этиш ва бу каби мулоқотларни яна давом эттиришга келишиб олинди. Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

3,230 views

Posted 26 days ago

208 views

Posted 26 days ago

190 views

Posted 26 days ago

Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман суди томонидан йўл қоидаларини менсимаган ҳайдовчига нисбатан қонуний чора кўрилди. Сайт I Telegram I Facebook

5,020 views

Posted 26 days ago

СУД ЗАЛИДАН Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судида даъвогар Кадастр агентлиги Когон шаҳар бўлимининг жавобгар Ш.Р га нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бартараф этиш тўғрисидаги фуқаролик иши бўйича Ш.Р нинг аризаси кўриб чиқилди. Аризачи Ш.Р нинг аризаси қаноатлантирилиб, ФИБ Когон туманлараро судининг 2024 йил 27 майдаги ҳал қилув қарорининг ижроси 2026 йил 27 августга қадар кечиктирилди. Сайт I Telegram I Facebook

6,520 views

Posted 26 days ago

МАХСУС РЕПОРТАЖ /"СУДНИНГ БИР КУНИ" Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг бир кунлик фаолиятига назар. Сайт I Telegram I Facebook

6,240 views

Posted 26 days ago

СУД ЗАЛИДАН Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди томонидан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, қўшнисининг уйига кириб, уни тинчлигини бузиб, ҳақорат қилган ҳуқуқбузарга нисбатан қонуний чора кўрилди. Сайт I Telegram I Facebook

6,300 views
123•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384
PreviousPage 1 of 84Next