TGINSIGHT CHAT
MIB Toshkent shahar boshqarmasi
@mibtoshahahar
News and mediaМИБ Тошкент шаҳар бошқармасининг расмий телеграмм-канали
Recent posts
Page 1 of 85 · 1,011 posts
Posted Apr 24
Алимент мажбуриятдан бўйин товлаган отага нисбатан жазо қўлланилди Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Яшнобод туманида 3 нафар фарзандлари учун алимент маблағини тўлашдан бўйин товлаб келган қарздор шахсга нисбатан қўлланилган жазо чораси ҳақидаги тайёрланган лавҳа. “Milliy TV” телеканалининг “Millar" информацион теледастурида намойиш этилди. (23.04.2026 йил, соат 22-15 да) Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Posted Apr 23
Фуқаронинг уйга киритилиш таъминланди Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Юнусобод туманида суд ҳужжати билан фуқарони муқаддам яшаган уйга киритиш билан боғлиқ ижро иши юзасидан олиб борилган амалий чоралар ҳақидаги тайёрланган лавҳа. “Milliy TV” телеканалининг “Millar" информацион теледастурида намойиш этилди. (22.04.2026 йил, соат 22-15 да) Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Posted Apr 23
Беларусь Мажбурий ижро делегацияси Ўзбекистонда 👉Батафсил ўқинг Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Posted Apr 22
https://zamin.uz/jamiyat/197199-yol-transport-hodisasi-oqibatida-etkazilgan-moddiy-zarar-qoplandi.html
Posted Apr 22
Фарзанд ҳақини бермаслик — жавобгарликка олиб келди Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2017 йил 29 мартдаги ижро варақасига асосан, қарздор Т.А.дан ундирувчи Й.Г. фойдасига ҳар ойлик даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган эди. Мазкур ижро ҳужжати қонун талабларига мувофиқ ижро ишига қўзғатилган. Дастлаб, тарафлар ўзаро келишувга келиб, бир оила бўлиб яшаб келган. Бироқ вақт ўтиши билан қарздор томонидан фарзандлар моддий таъминланмай қўйилган. Шундан сўнг, қарздорга нисбатан қонун доирасида таъсир чоралари кўрилди. Жумладан, унинг чет элга чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланди. Ижро ҳаракатлари давомида аниқланишича, қарздор томонидан узоқ йиллар давомида алимент тўланмаган бўлиб, натижада 6 йиллик қарздорлик жами 91 901 301 сўмни ташкил этган. Тўпланган ҳужжатлар асосида иш судга юборилди ва Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан 2026 йил 20 апрель куни қарздор Т.А.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Фарзанд таъминоти — бу шунчаки мажбурият эмас, балки ота-оналик бурчи. Уни бажармаслик эса муқаррар равишда жавобгарликка олиб келади.
Posted Apr 22
Posted Apr 22
✅Чилонзорда ишсиз алимент тўловчилар учун меҳнат ярмаркаси ўтказилди Жорий йилнинг 22 апрель куни Чилонзор туман ҳокимлиги, Бюронинг туман бўлими ҳамда туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими билан ҳамкорликда аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган меҳнат ярмакаси ташкил этилди. Ушбу тадбирга Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман бўлими иш юритувидаги ишсиз алимент тўловчилар, туманда истиқомат қилувчи ишсиз фуқаролар ҳамда таълим муассасаларини тамомлаётган битирувчи ёшлар кенг жалб этилди. Меҳнат ярмаркасида 30 дан ортиқ ташкилот ва корхоналар иштирок этиб, мавжуд бўш иш ўринлари тақдим қилинди. Тадбир давомида иштирокчиларга ишга жойлашиш имкониятлари, меҳнат шартлари, иш ҳақи ва бошқа ижтимоий кафолатлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. ⚡️Шунингдек, мутахассислар томонидан иш қидираётган фуқароларга касб танлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди. Айниқса, алимент тўловчи фуқароларнинг доимий иш билан таъминланиши орқали уларнинг молиявий мажбуриятларини ўз вақтида бажаришига эришишга алоҳида эътибор қаратилди. ✅Мазкур ярмарка аҳоли бандлигини ошириш, ишсизлик даражасини камайтириш ҳамда фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилашга хизмат қилади. Шунингдек, меҳнат ярмаркаси давомида ишсиз алимент тўловчи фуқароларга ҳам мавжуд бўш иш ўринлари таклиф этилди. Натижада, 60 нафардан ортиқ фуқаро таклиф этилган иш жараёнлари билан яқиндан танишишга ҳамда келгусида ишга жойлашиш бўйича қизиқиш билдирдилар.
Posted Apr 22
Posted Apr 22
Вояга етмаган фарзандлар таъминоти учун қарздор ота томонидан 32 250 000 сўм алимент маблағлари суд залида тўлаб берилди Мазкур ҳолат Бюронинг Чилонзор туман бўлими иш юритувида бўлиб, Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 2024 йил 11 октябрдаги суд ҳужжатига асосан қарздор Х.Кдан ундирувчи М.К фойдасига вояга етмаган 3 нафар фарзанди таъминоти учун улар вояга етгунига қадар ҳар ойда жами даромадининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган эди. Ижро ҳаракатлари давомида қарздор ота бир неча бор огоҳлантирилганига қарамасдан алимент қарздорлигини тўламаган. Шундан сўнг давлат ижрочиси томонидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47⁴-моддасига асосан жавобгарлик чораси қўлланилди. Натижада, кўрилган чоралар таъсирида қарздор ота суд залида фарзандлари таъминоти учун 32 250 000 сўм алимент қарздорлигини нақт пул шаклида тўлаб берди ва ундирувчидан тилхат олинди. Фарзанд таъминоти — бу шунчаки қонуний мажбурият эмас, балки ҳар бир ота-онанинг юксак масъулияти ва виждоний бурчидир. Алиментни ўз вақтида тўлаш фарзандларнинг соғлом камол топиши, таълим олиши ва муносиб ҳаёт кечиришида муҳим аҳамиятга эга.
Posted Apr 22
Posted Apr 22
Фуқаро манфаати тикланди: 90 миллион сўмлик қарз тўлиқ ундирилди Мажбурий ижро бюросининг Учтепа туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига асосан, қарздор Ф.Р.дан ундирувчи П.С. фойдасига 90 184 931 сўм қарз ундириш белгиланган эди. Мазкур ижро ҳужжати 2026 йил 14 март куни бўлимга келиб тушиб, шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилди. Қарздорга қонунчиликка мувофиқ ихтиёрий равишда тўлаш учун 15 кунлик муддат берилди. Бироқ белгиланган муддатда қарздор томонидан тўлов амалга оширилмади. Шундан сўнг давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро чоралари қўлланилди. Жумладан, қарздорнинг чет элга чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланди, шунингдек, унинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровлар юборилди. Олинган жавобларга кўра, қарздор номида расмий мулк мавжуд эмаслиги маълум бўлди. 2026 йил 6 апрель куни қарздорнинг яшаш манзилига чиқилиб, унга суд қарорини бажариш зарурлиги, бажармасликнинг ҳуқуқий оқибатлари батафсил тушунтирилди. Шунингдек, қарздордан қарзни тўлаш бўйича мажбуриятнома олинди. Олиб борилган изчил ва самарали ижро ҳаракатлари натижасида, 2026 йил 20 апрель куни қарздор томонидан 90 184 931 сўм қарз тўлиқ қопланди. Ундирилган маблағлар эса 2026 йил 21 апрель куни ундирувчининг мурожаатига асосан унинг пластик картасига ўтказиб берилди. Шу тариқа, фуқаро манфаати таъминланди.
Posted Apr 22