Ci vediamo in diretta questa sera?🎧📺
#live#pubblicareunlibro
📣Io e Fulvio Julita abbiamo una serie di cose da raccontarvi e una news in anteprima.
📞Parleremo di quando un progetto di pubblicazione non va a buon fine - una sconfitta, insomma - e ci si domanda come reagire, che cosa fare.
📽Ci confronteremo su come cercare e raggiungere i lettori, sui canali di distribuzione del libro e sulle risposte alle vostre domande.
Seguiteci sulla mia pagina FB e sul canale Youtube alle 18.30.
🔴#LIVE
😎 Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган таклифлар таълим сифатини оширишга хизмат қилади
🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
🔍Йиғилишда давлатимиз раҳбари раислигида 15 май куни мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар хусусида сўз юритилди.
🔍Фракция аъзолари мактаб таълимини янги босқичга кўтарадиган ташаббусларни илгари сурганини эътироф этишди.
🔍Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари педагогларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимига эътибор қаратдилар. Бу борада Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ва унинг 13 та ҳудудий маркази қайта ташкил этилди. Низомий номидаги олийгоҳ Миллий педагогика университетига айлантирилиб, унинг ректори бир вақтнинг ўзида кадрлар тайёрлаш бўйича вазир ўринбосари бўлди.
🔍Ҳудудлардаги малака ошириш марказлари фаолияти ҳам кенгайтирилади. Улардаги профессор-ўқитувчилар АҚШ, Буюк Британия, Сингапур, Германиянинг илғор дастурлари асосида қайта тайёрланади.
🔍Шу билан бирга, ўрта таълимдаги 17 та фаннинг ҳар бири бўйича алоҳида таянч мактаблари бўлади. Таянч мактаб ўқитувчиси Малака ошириш марказига келиб, ўз йўналишида халқаро дастурлар асосида чуқур тайёрланади, уларга тренер мақоми берилади. Кейин бу тренерлар ўзига бириктирилган ҳудудда 25 нафар етакчи ўқитувчини ўқитади.
🔍Фракция йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган барча таклиф ва ташаббуслар ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги таълим сифатини оширишга қаратилган мақсад-вазифалари ижросига хизмат қилиши таъкидланди.
#uzlidep#fraksiya
🖥Расмий саҳифаларимизга уланинг
#Live
Жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига жамоат транспортидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.
Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги модда киритилиб, жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Ушбу ҳаракатни биринчи марта содир этганлик учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида, бир йил давомида такроран содир этилган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, ёндош ҳудуддан чиқиб, жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакни бўшатган ҳолда, йўлнинг қатнов қисмига ўтаётган транспорт воситаларига йўл бермаслик – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида жарима белгиланмоқда.
Шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларида жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш тартиби назарда тутилмоқда.
Унга кўра, мазкур йўлакдан фақат йўналишли жамоат транспорти воситалари ҳаракатланиши ҳамда бошқа транспорт воситалари ушбу йўлакда ҳаракатланиши тақиқланиши, фақат ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш мақсадида ҳамда бурилиш жойига кўпи билан 50 метр масофада (ёки яқин узуқ-узуқ чизиқли жойгача) ҳаракатланиши мумкинлиги белгиланмоқда.
#uzlidep#fraksiya
🖥Расмий саҳифаларимизга уланинг
🔴#LIVE
Ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботларни талаб қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Фракция мажлисида “Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисоботларни тақдим этиш жараёнлари соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 24110-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.
Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 январдаги “Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–8-сон қарорининг 9-бандида белгиланган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Президентимизнинг 2024 йил 9 январдаги ПҚ–8-сон қарори билан Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисоботларнинг ягона рўйхати тасдиқланган. Бунда, ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботларни тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиш тақиқланиши белгиланган.
Бироқ, мазкур моддадаги амалдаги таҳрир Ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботларни ҳам назарда тутади. Натижада, мазкур таҳрир Ягона рўйхатга киритилмаган айрим ҳисоботларни ҳам ваколатли органлар томонидан талаб қилинишига ҳамда ушбу органлар жавобгарликка тортилмай қолишига имкон яратади. Юқоридагиларга асосан ҳамда нормаларнинг нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўлланилишининг олдини олишга қаратилган ўзгартириш киритилмоқда.
Ушбу Қонун билан давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектларидан Ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботларни талаб қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
#uzlidep#fraksiya
@uzlidep
🔴#LIVE
Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади
Янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасида жиноят суд ишларини юритиш соҳасида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг кафолатларини кучайтиришга қаратилган янги конституциявий асослар белгиланди.
Ушбу конституциявий кафолатлар, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонуни, Жиноят-процессуал кодекси нормаларини қайта кўриб чиқишни ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштиришни талаб этади.
Қонун лойиҳаси билан “Судлар тўғрисида”ги Қонунга
ва Жиноят-процессуал кодексга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:
➖жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши;
➖гумон қилинувчига, айбланувчига ва судланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларни таъминланиши;
➖айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги;
➖гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмаслиги ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги;
➖ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмаслиги;
➖агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги;
➖шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги.
Таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қоидаларини амалдаги қонун ҳужжатларига имплементация қилишга, улардаги бўшлиқ ва қарама-қаршиликларни бартараф этишга, фуқароларнинг суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатларини таъминлашга хизмат қилади.
Фракция йиғилишида мазкур қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама қилиниб, таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
#uzlidep#fraksiya
@uzlidep
🔴#LIVE
“Сохта табиблар”га қизил чироқ ёқилмоқда
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдорлик эвазига рухсат этилмаган усулларни, шу жумладан халқ табобатига алоқадор бўлмаган усулларни қўллаган ҳолда, касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини кўрсатганлик ҳамда ушбу хизматларни тарғиб қилганлик учун жавобгарлик белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Қонун лойиҳасида моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш эвазига рухсат этилмаган усулларни, шу жумладан, халқ табобатига алоқадор бўлмаган усулларни қўллаш таъқиқланмоқда.
Шунингдек, “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни рухсат этилмаган, шу жумладан, халқ табобатига алоқадор бўлмаган усулларни қўллаган ҳолда касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини реклама қилишга йўл қўйилмайди.
Фракция мажлисида мазкур қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди, депутатлар томонидан қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди. Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда депутатлар томонидан маъқулланди.
#uzlidep#fraksiya
@uzlidep
🔴#LIVE
Сўнгги етти йилликда водийликлар ҳаётида ўчмас из қолдирди
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Дастлаб йиғилишда Президентимизнинг 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифининг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтилди.
Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари ҳар сафар вилоятларга ташриф буюрганда албатта янгиликларга қўл уради, янги лойиҳаларга старт беради. Бу галги Фарғона вилоятига ташрифида ҳам улкан лойиҳалар ишга туширилди, янгиларига тамал тоши қўйилди.
Ташриф давомида янгидан очилган Қўқон аэропорти, энг йирик саноат лойиҳалари, тадбиркорлик корхоналари, янги массивлар, туризм масканлари, қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Шу билан бир қаторда Президентимиз раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан бўлиб ўтган йиғилишида қатор устувор вазифалар белгилаб берилди.
Йиғилишда вилоятни саноат ҳудудга айлантириш, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим, санъат, маданият соҳаларини янада ривожлантириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш, турмуш фаровонлигини ошириш бўйича қатор устувор вазифаларни белгилаб бердилар.
Фракция йиғилишида ташриф давомида белгилаб берилган барча вазифаларни ижросини таъминлашда, вилоятда бўлаётган ушбу ўзгаришлар, янлиликларни аҳолига тушунтириш ва тарғиботини олиб боришда фаоллик кўрсатиши таъкидланди.
#uzlidep#fraksiya
@uzlidep
🔴#LIVE
Қандай ҳолатда давлат божини тўлашдан озод қилинади?
Фракция йиғилишида «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Мазкур Қонун билан етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан турар жой билан таъминлашда мазкур кўчмас мулкларни уларнинг номига расмийлаштириш бўйича нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнида давлат божини тўлашдан озод қилиш белгиланмоқда.
Ушбу Қонун етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан турар жой билан таъминлаш жараёнида уларнинг нотариал ҳаракатларда давлат божини тўлашдан озод қилишга хизмат қилади.
Фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳасини атрофлича муҳокама қилишди, қатор таклиф, фикрлар билдирилди.
#uzlidep#fraksiya
@uzlidep
🔴#LIVE
Ерларни талон-торож қилиш ҳолатларининг олди олинади
Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ер участкаларидан самарали фойдаланиш, соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Мазкур қонун лойиҳаси билан ердан фойдаланишга оид қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик билан боғлиқ қилмишлар учун жавобгарлик чораларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Бундан ташқари, мазкур Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига
ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиб ташлаш ишларини қисқа муддатларда ташкил этиш, давлат органларини ер тўғрисидаги қонун бузилиши билан боғлиқ аризалар бўйича давлат божидан озод этиш ва бошқа бир қатор нормаларни белгилашга қаратилган тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ва бу ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш, ерларни талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш, бу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга хизмат қилади.
Фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳасини атрофлича муҳокама қилишди, қатор таклиф, фикрлар билдирилди.
#uzlidep#fraksiya
@uzlidep
🔴#LIVE
Муҳандислик кадрларни тайёрлаш тизимидаги устувор вазифалар белгиланди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилишида дастлаб Президентимиз раислигида муҳандислик кадрларини тайёрлаш тизимидаги устувор вазифалар юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишининг аҳамиятига қаратилди.
Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари соҳада амалга оширилаётган ютуқларни эътироф этган ҳолда муаммо ва ечимларга ҳам тўхталиб ўтди.
Хусусан, олийгоҳлар фундаментал тадқиқотлар ўтказиш билан чеклангани,иқтисодиёт учун амалий ишланмалар жуда камлиги кўрсатиб ўтилди. Муҳандислик йўналишида юзлаб стартап ва инновацион лойиҳалар амалга ошмай қолиб кетаётгани қайд этилди.
Шунингдек, охирги етти йилда олий таълим қамрови 5 баробар, яъни 9 фоиздан 42 фоизга ошгани билан ёшларнинг муҳандислик-техникага қизиқиши жуда пастлиги қайд этилди. Кўпгина профессор-ўқитувчиларни амалиёти йўлга қўйилмаётгани, айрим институтлардаги ўқитувчиларнинг юкламаси хорижга нисбатан 2 карра кўплиги танқид остига олинди.
Давлатимиз раҳбари соҳадаги ушбу камчиликларни ўзи вақтида ҳал қилиш ва уни ривожлантириш учун янги ташаббусларни илгари сурди. Унга кўра, техника йўналишидаги 36 та олийгоҳда ўқитиш ва илмий-тадқиқот жараёнларини илғор тажриба асосида тўлиқ ўзгартириш бўйича кўрсатма берилди.
Яна бир муҳим масала олийгоҳ ва корхона ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади, муҳандислик йўналишлари бўйича “Энг яхши ғоя”, “Энг яхши лойиҳа” ва “Энг яхши ихтиро” республика танлови ўтказилади. Уларни рағбатлантириб бориш, хориж давлатларига амалиётни ўташлари ва ушба мақсадлар учун 15 млрд сўм маблағ йўналтирилиши белгиланди.
Фракция йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ва лойиҳалар ижросида депутатларнинг ҳам ташаббускор бўлишлиги айтиб ўтилди.
#uzlidep#fraksiya
@uzlidep
🔴#LIVE
Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилади
Фракция йиғилишида дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан ўтказилган самарали музокараларнинг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтилди.
Музокараларда Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш, гуманитар ва таълим дастурларини амалга ошириш, туризм ва маданий алмашинувни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида амалий ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Қишлоқ хўжалигида, жумладан, сувни тежаш технологияларини жорий этиш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш вазирининг қайта ишлаш, "Ҳалол" стандартлари бўйича сертификатлаштириш масалалари бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
Ишончли, очиқ ва дўстона муҳитда ўтган музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Малайзия Бош вазири Кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги Қўшма баёнотни имзоладилар.
Фракция аъзолари Ўзбекистон ва Малайзия музокаралари натижалари инвестициявий шерикликни кенгайтиришга, инновациялар, саноат, “яшил” энергетика, нефть-кимё, электр техникаси ва электроника, фармацевтика ва бошқа соҳаларда етакчи компаниялар кооперацияси йўналишларида кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилишини алоҳида эътироф этдилар.
#uzlidep#fraksiya
@uzlidep
🔴#LIVE
O’zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши режалаштирилган. Хусусан,
➖«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уларни иккиламчи ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда;
➖«Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги;
➖«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;
➖«Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилиши режалаштирилган.
#uzlidep#fraksiya
@uzlidep
🔴#LIVE
Фитосанитария талабларини енгиллаштириш орқали тадбиркорларга янада қулайликлар яратилмоқда
Фракция йиғилишида “Фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, амалдаги тартибга кўра, юртимизга олиб кирилаётган маҳсулотларнинг фитосанитария сертификатининг асл нусхаси тақдим этилгунга қадар улар давлат чегарасида вақтинчалик сақланмоқда. Бу эса ўз навбатида, маҳсулотларнинг туриб қолишига, юк эгаларининг ортиқча харажатларига сабаб бўлмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси ушбу бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва фитосанитария талабларини енгиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. Лойиҳа билан “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонунга халқаро амалиётда фитосанитария сертификати талаб этилмайдиган товарларни импорт қилишда экспорт қилувчи давлатнинг фитосанитария сертификатини талаб этиш амалиётини бекор қилиш қилишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фитосанитария талабларини енгиллаштириш орқали тадбиркорларга янада қулайликлар яратиш, аҳолинининг сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Қизғин-баҳс мунозаралардан сўнг мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.
#uzlidep#fraksiya
➖O'zLiDeP расмий канали➖