TGINSIGHT CHAT
Cedr.uz | Ilmiy tadqiqot markazi
@cedruz
EconomiaO‘zbekiston iqtisodiyotini rivojlantirishning ilmiy asoslari va muammolari” ilmiy-tadqiqot markazining telegramdagi rasmiy kanali Sayt: Cedr.uz Bog‘lanish: @Cedruz_bot Email: [email protected]
Post recenti
Pag. 24 di 32 · 383 post
Pubblicato 28 nov
"Учинчи йўналиш – “яшил тараққиёт”га эришиш учун амалий саъй-ҳаракатларимизни сафарбар этишимиз даркор. Экологик муаммолар ва иқлим ўзгариши кескин тус олаётган ҳозирги даврда: - давлатларимизда тўпланган ва хорижий илғор тажрибадан самарали фойдаланиш; - “яшил иқтисодиёт”ни биргаликда фаол ривожлантириш; - саноат тармоқларига ресурстежамкор технологияларни кенг татбиқ этиш; - углерод нейтраллигига эришиш кун тартибимиздаги энг долзарб вазифалардан биридир. Бунинг учун халқаро эколог олимлар ва экспертлар иштирокида юқори даражадаги (экология вазирлари) доимий Мулоқот кенгашини тузишни таклиф этамиз".
Pubblicato 28 nov
"Иккинчи йўналиш – минтақамиздаги мавжуд ва янги транспорт йўлакларидан унумли фойдаланиш. Бу борада: - минтақалараро транзит хабларини ташкил этиш; - замонавий транспорт ва йўл инфратузилмаларини ривожлантириш; - транспорт ва транзит тарифларини оптималлаштириш ҳамда қўшимча чегирмаларни тақдим этиш; - халқаро юк ва йўловчи ташиш шартларини енгиллаштириш; - транспорт соҳасини рақамлаштириш масалаларига аниқ ечимлар топишимиз зарур. Бу режаларни рўёбга чиқариш учун мамлакатларимизнинг транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш ва транзит салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган минтақавий стратегияни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир".
Pubblicato 28 nov
ИҲТ доирасида янгиланган ва кенг қамровли Савдо битимини ишлаб чиқиш ва қабул қилишнинг фурсати келди - Президент. "Мазкур ҳужжатда савдо тўсиқларини бартараф этиш, божхона тартибларини рақамлаштириш, ҳамда ҳозирги вақтда долзарблиги тобора ошаётган электрон савдони кенг тадбиқ этиш масалалари ўз ифодасини топиши зарур. Шунингдек, мамлакатларимизда ўзаро сармоялар оқимини кўпайтириш ва уларни ишончли ҳимоя қилиш, саноат кооперациясини чуқурлаштиришга қаратилган Қўшма ҳаракатлар дастурини (“Йўл харитаси”ни) қабул қилиш – бугунги кун талабидир. Шу билан бирга, ўзаро савдо ҳажмларини ошириш, минтақавий аҳамиятга эга лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жаҳон бозорида умумий рақобат-бардошлигимизни кучайтириш лозим. Шу мақсадда БМТнинг Саноатни ривожлантириш ташкилоти ЮНИДО ва Марказий Осиё иқтисодиёти учун СПЕКА Махсус дастури билан ҳамкорликда Ташкилотимиз доирасида Савдо, инвестициялар ва инновациялар марказини ташкил этиш ҳамда унинг қароргоҳини Тошкент шаҳрида жойлаштиришни таклиф қиламиз", деди Шавкат Мирзиёев.
Pubblicato 28 nov
Давлатимиз раҳбари ИҲТ саммитида: "Бугунги кунда барчамиз глобал ва минтақавий вазиятнинг тобора мураккаблашиб бораётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Давом этаётган пандемия таъсирида жаҳон иқтисодиёти ривожида қандай тенденциялар кузатилади, халқаро ҳамжамият яна қандай янги хавф-хатарларга дуч келади, деган саволларга ҳамон аниқ жавоб йўқ. Бундай ўзгарувчан шароитда қуйидаги устувор йўналишлар бўйича умумий саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш зарур, деб ҳисоблаймиз. Биринчи йўналиш – 500 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган, улкан бозорга эга бўлган мамлакатларимизнинг савдо ва инвестиция соҳаларидаги катта имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарур. Қабул қилинган “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти истиқболлари – 2025” концептуал дастури асосида мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини янада кенгайтириш ва энг муҳими, амалий натижадорликка эришиш мақсадга мувофиқдир.
Pubblicato 28 nov
Президент Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммитида нутқ сўзламоқда. Давлатимиз раҳбари Президент Гурбангули Бердимуҳамедовга анжуманни юксак савияда ташкил этгани ва самимий меҳмондўстлиги учун миннатдорчилик билдирди. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ўтган давр мобайнида улкан иқтисодий салоҳиятга эга йирик минтақавий тузилмага айлангани, унинг халқаро майдондаги ўрни ва аҳамияти ошиб бораётгани қайд этилди. Ўзбекистон ташкилот доирасида кенг қамровли алоқаларни янада ривожлантириш тарафдори ҳамда бўлажак раислик вазифасини самарали амалга ошириш ниятида экани таъкидланди.
Pubblicato 23 nov
Давлатимиз раҳбари Шайхонтоҳур туманидаги марказий кўп тармоқли поликлиникани бориб кўрди. Ушбу поликлиника ва унинг таркибидаги 9 та оилавий поликлиника туманнинг 51 та маҳалласида яшовчи аҳолига хизмат кўрсатилмоқда. Президентимиз ушбу поликлиникалар негизида тиббиёт кластери ташкил этиш бўйича кўрсатма берди. Шавкат Мирзиёев тумандаги Олим Хўжаев номидаги маҳаллада ҳам бўлди. Бу ерда ўтган асрнинг 60-йилларида қурилган икки қаватли уйларни реновация дастури асосида янгилаш режалаштирилган. — Глава государства посетил центральную многопрофильную поликлинику в Шайхантахурском районе. Центральная поликлиника и 9 семейных поликлиник в ее составе обслуживают жителей 51 махалли района. Президент поручил создать на базе этих поликлиник медицинский кластер. Шавкат Мирзиёев посетил также махаллю имени Олима Хужаева. Здесь планируется провести реновацию двухэтажных домов, возведенных в 60-е годы прошлого века. #Mirziyoyev#tanishuv#poliklinika#mahalla Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Pubblicato 23 nov
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги Сархумдон маҳалласига борди. Президентимиз маҳалладаги шароитларни кўрди, маҳалла оқсоқоллари билан бирга кўчатлар ўтқазди. Нуронийлар юртимизга ҳамиша тинчлик, халқимиз фаровонлик тилаб дуо қилди. Давлатимиз раҳбари кутилмаганда Гулобод маҳалласига ҳам ўтиб, мавжуд ҳолатни кўздан кечирди, одамлар билан суҳбатлашди. — Президент Шавкат Мирзиёев посетил махаллю Сархумдон в Шайхантахурском районе Ташкента. Президент ознакомился с условиями в махалле, вместе с аксакалами махалли посадил деревья. Представители старшего поколения прочитали дуа с пожеланиями мира и процветания нашей стране. Глава государства неожиданно решил посетить и махаллю Гулобод. Он ознакомился со здешними условиями и побеседовал с жителями. #Mirziyoyev#tanishuv#mahalla#muloqot Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Pubblicato 23 nov
Pubblicato 23 nov
Pubblicato 23 nov
"Уйларга кириб чиқайлик". Президентимиз Шайхонтоҳур туманининг "Олим Хўжаев" маҳалласида юриб, аҳоли хонадонлари билан танишди.
Pubblicato 23 nov
Президент маҳалладаги мактаб билан танишувда: "Ўзимга кўп хулоса қилиб кетяпман" — Президент во время посещения школы в махалле: "Сделал много выводов для себя"
Pubblicato 23 nov
"Инсон қадри учун" тамойили - амалда. Давлатимиз раҳбари сайловдан кейин жойларга биринчи ташрифини маҳалладаги оддий мактаб аҳволи билан танишишдан бошлади. — Принцип "Во имя чести и достоинства человека" - в действии. Глава нашего государства свой первый после выборов выезд на места начал с посещения обычной махаллинской школы.