TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Atgal į kanalus
RedFox Branding avatar

TGINSIGHT CHAT

RedFox Branding

@RedFoxuz

Marketing, PR, advertising

Portfolio: @portfolius Sayt: redfox.uz instagram.com/redfoxuz @RedFoxManager +998 97 778-5008

Prenumeratoriai837Dabartiniai prenumeratoriai
Sekami įrašai232Indeksuotų įrašų skaičius
Nesenų pasiekiamumas17,412Nesenų peržiūrų suma
Naujausi įrašai

Naujausi įrašai

11 puslapis iš 20 · 232 įrašų

Paskelbta 01-16

👆 Yuqoridagi bannerni PSDUZ dizaynerlar jamoasi bilan o'zaro fikr almashib, 2018 trend posterlari asosida yangi ko'rinish ishlab chiqildi. 👇

598 views

Paskelbta 01-16

Salom do'stlar, hayrli kech! Mazkur posterni takomillashtirishda o'z hissangizni qo'shing. Kamchiliklarini @psduzgroup guruhiga erkin fikrlaringizni bildiring. Sizlar bilan birgalikda tuzatamiz.

755 views

#photoshop Adobe Photoshop Darslari (o'zbek tilida) 14-dars 3D ko‘rinishli logo tayyorlash @psduzacademy

1,460 views

Hashtags

Paskelbta 01-13

14 yanvar Vatan himoyachilari kuni muborak bo'lsin! @psduzacademy

7,300 views

#photoshop Adobe Photoshop Darslari (o'zbek tilida) 13-dars veb-sayt uchun yuklab olish tugmasini chizish @psduzacademy

1,450 views

Hashtags

​​маълумот#nodirkhalilovдан олинди. Бино ва турар жойлар пешлавҳаларидаги камчиликлар Тошкентдаги бино ва турар жойлар рақамлари ёзилган пешлавҳалар (табличка) учун умумий йўриқнома йўқ. Рақамлашда турли жойларда турлича тасвирланган. 👉Батафсил 🎓Design academy

649 views

​​Фирма услуби, брэнд ва брэндинг тушунчаларини батафсилроқ кўриб чиқамиз. Фирма услуби (ингл. corporate identity) брэндни шакллантириш воситаларидан бири ва айни пайтда брэндинг элементи ҳисобланади. Натлья Добробабенко берган муваффақиятли таърифга кўра «фирма услуби бу – товарлар (хизматлар), фирмадан чиқишадиган барча ахборотлар, унинг ички ва ташқи безалиши визуал ва мазмуний бирлигини таъминловчи ранг, графика, сўз, матбаа, дизайн доимий элементлари(констант)нинг тўпламидир.. Фирма услубининг мавжудлиги унинг эгасининг истеъмолчида ижобий таассурот уйғотишига ишончи борлигидан далолат беради. Фирма услубидан фойдаланишнинг вазифаларидан бири харидорга ушбу фирманинг олдин сотиб олинган товарлари берган ижобий ҳислар ҳақида эслатиб туришдир. Шундай қилиб, Фирма услубининг мавжудлиги товарлар ва хизматларнинг юқори сифатини билвосита таъминлайди. Шу билан бирга, Фирма услубидан фойдаланиш ҳар доим ҳам фирма маҳсулотининг сотилишига кўмаклашавермайди. Масалан, Петербургдаги Скораход пойафзал фирмаси ўтган аср бошида сифатли маҳсулоти туфайли 20 йиллардан то 80 йилларгача юқори мавқега эга эди. Эндиликда Скороход эгаллаган мавқеини йўқотиб бормоқда. Фирма белгиси паст сифат ва модадан чиққанлик рамзига айланиб бормоқда. Фирманинг белгилари харидорларни жалб қилиш ўрнига уларни чўчитмоқда.. Шу муносабат билан Запорожец автобрэнди ҳақида эслатиб ўтиш мумкин. У худди 600 - Мерседес каби рамзга айланган. Бироқ у қулай, техник жиҳатдан мукаммал, ҳашамли автмобилнинг бутунлай акси сифатида эланади («янги руслар» ҳақидаги латифаларда бу иккала русумдаги машиналар тез-тез-тўқнашиб туриши бежиз эмас). Маркетинг мажмуининг бошқа элементлари барқарор равишда юқори даражада бўлганда фирма услуби унинг эгасига қуйидаги устунликларни беради: • ахборот оқими орасидан истеъмолчига маъқул бўлган фирма товарини тез ва бехато топишга ёрдам беради; • фирмага кам харажат қилган ҳолда ўзининг янги товарларини бозорга олиб чиқишга имкон беради; • рекламанинг самарадорлигини оширади; • фақат реклама эмас, балки фирма маркетинг коммуникациялари бошқа воситаларининг (масалан, паблик рилейшинз, матбуот конференциялари ўтказиш, нуфузли проспектлар чиқариш ва ш.к.) зарур бирлигига эришишга кўмаклашади); • корпоратив руҳнинг ўсишига кўмаклашади, ходимларни бирлаштиради, умумий ишга алоқадорлик, «фирма ватанпарварлиги» ҳиссини уйғотади; • фирманинг эстетик даражаси ва визуал муҳитига ижобий таъсир қилади. Агар фирма услубидан фойдаланиш берадиган устунликларнинг барчасини умумлаштирадиган бўлсак, фирма услубини фирма нуфузин, унинг белгисини(маркасини) шакллантирувчи асосий воситалардан бири дейиш мумкин. Реклама назарияси ва амалиётининг классикларидан бири фирма коммуникацияларининг юқори даражаси ҳақида гапирар экан, «ҳар бир эълон марка образи бўлган рамзга қўшилган ҳисса, брэнд нуфузига қўшилган узоқ муддатли улуш сифатида қаралиши керак»лигин таъкидлаган. «Реклама фаолиятини ташкил этиш» фанидан Набиев Д. Х. маълумот#dilshodIsmoilovdioдан олинди. 🎓Design academy

718 views

​​Фирма услуби, брэнд ва брэндинг тушунчаси. Фирма услуби (стил) бозор фаолиятида қадим замонлардан бери қўлланиб келинади. Аввалига бу элементлар жуда оддий бўлган. Масалан, товарлари сифатли бўлган энг топқир ҳунармандлар (кулоллар, темирчилар, қуролсозлар) ўз маҳсулотларига тамға босганлар. Ушбу ҳунармандларнинг касбий маҳоратидан хабар топган харидорлар айнан шундай ажралиб турувчи белгиси бор товарларни олишга ҳаракат қилганлар. Ўрта асрларда цехларнинг корпоратив сотиш маркалари пайдо бўлган. Бозорлар жўғрофияси кенгайиб бориши билан товар белгиси ва бошқа фирма белгиларининг аҳамияти ортиб борди. Ўсиб бораётган рақобат ва ягона ахборот кенглиги шаклланиши шароитларида товар ишлаб чиқарувчилар ўз тижорат коммуникацияларининг мақсадли аудиториялари сифатида бевосита потенциал харидорларни ажрата ола бошладилар. Бунда йирик товар ишлаб чиқарувчининг биринчи навбатдаги вазифаси бевосита рақобатчилар орасидан ўзининг ажралиб туришига эришиш бўла бошлади. Айнан шу шарт-шароитлар дастлабки умуммиллий ва халқаро брэндларнинг шаклланишига олиб келди. «Фирма услуби», «брэнд» ва «брэндинг» тушунчалари бир-бири билан мустаҳкам боғланган. Ќам хронологияси, ҳам қўлланиладиган коммуникацияси ривожланиб бориши нуқтаи назаридан фирма услуби (ФУ) дастлабки категория ҳисобланади. маълумот#dilshodIsmoilovdioдан олинди. 🎓Design academy

753 views

#photoshop Adobe Photoshop Darslari (o'zbek tilida) 12-dars Type tool (matn yozish asbobi) @psduzacademy

1,340 views

Hashtags

#photoshop Adobe Photoshop Darslari (o'zbek tilida) 11-dars Pen tool (ruchka) @psduzacademy

1,410 views

Hashtags

12•••910111213•••1920
Ankstesnis11 puslapis iš 20Kitas