@doctor_ziyod · Post #427 · 11.05.2023 г., 18:34
⚡️ИММУНИТЕТНИ КЎТАРИШ! ❓Иммунитет қачон паст бўлади ёки вақтинча пасаяди? - туғма паст иммунитет (бирламчи иммунодефицит) бўлса (бу касаллик сизда аниқ йўқ, бундай болалар стерил шароитга мухтож, шунинг учун жуда ваҳли оламдан ўтади) - орттирилган иммунитет дефицити (масалан ОИТС) - маълум дорилар қабул қилинаётган даврда (химиотерапия препаратлари, орган трансплантациясидан кейин маҳсус иммунитет пасайтирувчи препаратлар) - чекиш - алкоголизм - овқатланишдаги бузилишлар - витамин ва минераллар етишмовчилиги - семизлик - шакар истеъмоли (ортиқча шакар қондаги инфекцияга қарши курашувчи ҳужайраларни фаоллигини пасайтиради) - етарлича ухламаслик - камҳаракатлилик - стресс, қайғу ❓Шу муаммолар бўлмаса, умуман касал бўлмаймизми? Барибир касал бўламиз, лекин камроқ ва енгилроқ. ❓Иммунитетни кучайтириш учун қандай дориларни ичса бўлади? Албатта бизга фақат осон йўли керак... Иккита таблеткани ичволиб супермен бўлиб қолсак. Осон йўлини қидириб овора бўлманг! Ишончли манбааларни очиб ўқисангиз, биронта дори номини кўрмайсиз. Чунки иммунитетни умумий даражасини қандайдир кўтариб берадиган сеҳрли препарат мавжуд эмас. Баъзи жиддий касалликларда иммунитетни аниқ бир қисмидаги бузилишларини йўқотишга мўлжалланган маҳсус воситалар бор, лекин уларни шунчаки ҳамма одамга қўлланилмайди. ❌ Халқимиз севиб ичадиган дориларни таъсири тадқиқотларда исботланмаган ва иммунитетни кучайтириш учун бирон жиддий халқаро ташкилот томонидан тавсия этилмаган. Мана рўйхати: - Виферон - Анаферон - Имудон - Циклоферон - Генферон - Полиоксидоний - Галавит Ва шунга ўхшаш бошқа дорилар. Номини аҳамияти йўқ, шунчаки эслаб қолинг, бирон иммун касаллиги бўлмаган, умуман олганда соғлом юрган одамга иммунитетни кўтариш учун ҳеч қандай дори тавсия этилмайди (!) 🔅Аслида иммунитетни кучайтириш керак эмас, у ўзи етарлича кучга эга. Шунчаки уни ишига ҳалақит қилманг! ❓Қандай ҳалақит қиламиз? ☠️ Ҳар балони еймиз (ширинликлар ва ширин ичимликлар; консервант/бўёқ қўшилган маҳсулотлар; килолаб нон, бургер, пицца, ҳамир овқатлар; таркиби номаълум колбаса, кетчуп, соус, майонезлар) ☠️ Ичамиз/чекамиз, асабийлашамиз ва тинчланиш учун яна битта чекиб оламиз ☠️ Қаппайиб турган қоринни "авторитет" деймиз ва коладан битта ҳўплаб қўямиз ☠️ Ярим тунгача телефонга қараб ётамиз, чала ухлаб ишга кетамиз ☠️ Ҳеч қачон профилактик текширувдан ўтмаймиз! Ўрнимиздан туролмай қолсаккина даволанишни ўйлаймиз. ❓Балки "табий йўли бордир"?Гиёҳ/ўтлардан қайнатма, дамлама... Тепадагилардан қутилмагунингизча ҳеч қандай супергиёҳлар сизга ёрдам бермайди. Бу ёнаётган уйга пиёладан сув сепгандек. ✅ Табий йўли: - етарлича уйқу - жисмоний ҳаракат - фақат табий маҳсулотларни бутунлигича истеъмол қилиш, яъни сабзи шарбати эмас, қарсиллатиб чайнаб ейилган сабзи (шакар эса дарахтда ўсмайди, тўғрими?). Саримсоқ, занжабил, қора седана каби иммунитет учун дейилган маҳсулотлар ҳаммаси шу тавсияни ичида. Шунчаки ҳилма-хил табий маҳсулотларни енг, ҳаммаси нима учундир фойдали. - зарарли одатлардан фориғ бўлиш, асабий вазиятлардан узоқ юриш - тоза сув ичинг, кунига 1.5-2 литр - витамин D ва руҳ (цинк)ни қондаги миқдорини аниқлаб, керак бўлса ўрнини тўлдириш (витамин С ни текширмасангиз ҳам бўлади, у кўкат, сабзавотларда ортиғи билан бор, уларни етарлича ейиш керак ҳалос) #immunity Сизга яна дори ёзиб бермаган шифокорингиз 🩺Doctor Ziyod😐
Hashtags