@faxriddinhayit · Post #1126 · 24.08.2023 г., 07:31
#do‘stlar_davrasida МЕН ЙИҒЛАГАН КУН Кеча ажойиб кун бўлди. Бир кун болаликка, эркаликка қайтдим. Ҳаммаси таниқли бошловчи, истеъдодли журналист Нозима Воҳидованинг “Дўстлар даврасида” теле шоусига таклифидан бошланди. Тўғриси, бошида иккиландим, бунинг сабаблари кўп, аввало, ишдан ортмайман. Иккинчидан истиҳола қилдим... Хуллас, рози бўлдим ва барчаси бошланиб кетди. Кўрсатув жараёнида менга энг қадрли инсонларни кўрдим. Бирга ишлаган, устозлик қилган Муҳаббат Ҳамидова, Дилфўза Шомаликова, адабиётшунос Нурбой Жабборов, курсдош дўстим Шуҳрат Ориф, қадрдоним, доим мен учун қайғуриб юрадиган дўхтир Ахтам акам, болаликдан ҳамон азиз дўстим Манзура, ашулачи укам Ўлмасбек... Халқимизнинг суюкли санъаткори Фарход Абдуллаевнинг мен ҳақимда берган интервьюси... Барчаси кутилмаган лаҳзаларни туҳфа қилди. Саҳнада онам ёпган ноннинг пайдо бўлиши, унинг ортидан тут дарахтининг аччи хивчини кириб келиши... Фақат мени эмас барчани йиғлатди... Бир пайт саҳнага онам кириб келди, ўзимни тутиб туролмадим. Шунча масофа босиб қишлоқдан энам келибдилар... Ортидан тўнғич опам кириб келди... Кутмаган эдим. Мен учун Нозима опага йўқ, деёлмай йўл босиб, бировнинг уйида тунаб қолибди. Хуллас, кўксимда йиғилиб қолган аччиқ кўз ёшлар тўкилиб кетди, анча енгил тортдим. Қолганини “Маданият ва маърифат” каналида, “Дўстлар даврасида” кўрсатувида томоша қиласиз... Биздан камчиликлар ўтган бўлса, олдиндан узр сўраймиз! Айтганча, Нозима опа, Сизга алоҳида ташаккур! 🎬t.me/faxriddinhayit
Hashtags