@kitoblog · Post #1519 · 01.06.2022 г., 18:40
#bolalik Бугун болалар куни экан, майли болалик ҳақида ўша пайтлар ўқилган китоблар ҳақида фикр юритсак. Мутолаага қизиқиш менда болаликдан бўлган. У пайтлар уйда совет пайтидаги эски китоблар бўларди. Н. Носовнинг "Билмасвойнинг саргузаштлари", А. Линдгреннинг "Карлсон ва миттивой" каби асарлардан кейинчалик Х. Тўхтабоевнинг ҳам Ҳошимжон ҳақидаги барча китобларини қизиқиб ўқиб чиққандим. У пайтлар смартфон, ижтимоий тармоқлар йўқ эди, бўш вақтда кўчада ўйнаса ёки китоб ўқиса бўларди🙂. Кейинроқ Шерлок Ҳолмс ҳикояларини ўқигандим. Ўша пайт жуда ёққанди асар. Ҳозир китоблар ҳам, имконият ҳам кўп назаримда. Ҳатто электрон вариантларда ўқиш мумкин. Бундан фойдаланиб барча болаларга китобга меҳр қўйишни, ота оналарга эса болаларини мутолаага қизиқтиришни тавсия қилардим. Буни келажакда сизга аниқ фойдаси бўлади. Ҳатто моддий жиҳатдан. Янаям ўзингиз биласиз🙂 👉@kitoblog👈
Hashtags