@Chilonzor_tuman_hokimligi · Post #80341 · 16.02.2026 г., 06:12
#MahallaniRivojlantirishVaJamiyatniYuksaltirishYili #MahallaIslohotlari #DavlatXususiySherikchilik #ZamonaviyMahalla 🏗 Давлат-хусусий шерикчилик асосида замонавий маҳалла бинолари барпо этилмоқда Чилонзор туманида Тошкент шаҳар ҳокимининг 2024 йил 29 ноябрдаги 877-14-0-Q/24-сонли қарорига асосан 16 та маҳаллада замонавий кўп қаватли маҳалла фуқаролар йиғини биноларини Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида қуриш ишлари белгиланган. Шунингдек, туманимиздаги "Бешчинор", "Нафосат", "Боғзор", "Яккатут", "Мевазор", "Яккабоғ", "Бешёғоч", "Чилонзор", "Дўмбиробод", "Тирсакобод", "Шарқ", "Катта Дўмбиробод", "Оқтепа", "Новза", "Ботирма", "Катта Хирмонтепа" маҳаллалари учун янги ва замонавий маҳалла идоралари қурилади. 📊 Бугунги кунда: ⬅️ 16 та маҳалла идорасидан 4 тасида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда; ⬅️ 7 та давлат-хусусий шерикчилик шартлари бўйича уч томонлама битим имзоланди; ⬅️ 7 та лойиҳа концепцияси ва молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблар ишлаб чиқилиб, O‘zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi рўйхатидан ўтказилди; ⬅️ 13 та маҳалла учун АПЗ олиниб, ер майдони чегаралари ва жойлашуви белгилаб берилди; ⬅️ 6 та маҳалланинг лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича кенгаш хулосаси олинди. 👉👉👉 Мазкур лойиҳалар маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш, аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда фуқаролар йиғини фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади. #ObodMahalla#HududiyRivojlanish#Infratuzilma#YangiLoyihalar#MahallaTaraqqiyoti 🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi