@uzlidep_toshkentv · Post #11154 · 01.03.2024 г., 10:18
#deputatlar ОЛИЙ МАЖЛИС ДЕПУТАТЛАРИ ҚИБРАЙДА ХОТИН-ҚИЗЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНДИ ✅ Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий, сиёсий фаоллигини ошириш – давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. ✅ Ҳар қандай жамиятнинг маданий даражаси унинг хотин-қизларга бўлган муносабатига кўра белгиланади, деб билувчи партиямиз депутатлари уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, давлат ва жамият бошқарувида уларнинг ролини кучайтириш йўлида камарбасталик қилиб келишмоқда. ✅Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлари Дилбар Усмонова ҳамда Гулшана Худаяроваларнинг Қибрай тумани “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинида ўткалган навбатдаги очиқ мулоқот учрашуви ҳам хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш, уларга ижобий ечим топиш, жамият ва давлат ҳаётидаги мавқеини янада юксалтириш мақсадида ташкил этилди. БАТАФСИЛ ➖O'zLiDeP Toshkent viloyat Kengashi rasmiy kanali ➖
Hashtags