TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1021

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры594Количество просмотров
Опубликован4 авг.04.08.2024, 12:36
Содержимое поста

Содержимое

#Сиёсий_ўқув Навбатдаги сиёсий ўқув «Давлат сиёсий хизматида гендер тенглиги масалалари» мавзусига бағишланди Унда бугунги демократик ислоҳотлар жараёнида давлат сиёсий хизматида гендер тенглиги масалалари ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этаётгани, қолаверса, бу борадаги ижобий тенденциялар юзасидан маъруза ва тақдимотлар қилинди. Шунингдек, давлат ва жамият ҳаётида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва ролини ошириш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилинишини таъминлаш, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида аёл-қизларимизнинг улуши ҳамда мақомини янада ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Семинар иштирокчилари иқтидорли ҳамда юқори малакали хотин-қизларни сиёсатга фаол жалб этишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида сўз юритиб, ўз навбатида хорижда меҳнат қилаётган аёл-қизларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш юзасидан фикрлар билдиришди. Анъанага мувофиқ, сиёсий ўқув давомида жамиятда китобхонликни кенг тарғиб қилиш, бу борада партия ходимларининг фаоллигини ошириш мақсадида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмаднинг «Собиқ» ҳикояси ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг, сиёсий ўқув иштирокчилари томонидан ҳикоянинг бугунги кундаги аҳамияти, қаҳрамонлар тақдири ва унда илгари сурилган ғоя бўйича фикрлар алмашилди. Ўзаро савол-жавоб, фикр-мулоҳазаларга бой бўлган тадбир якунида галдаги вазифалар юзасидан тавсиялар берилди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube