#Сиёсий_ўқув
Навбатдаги сиёсий ўқув «Давлат сиёсий хизматида гендер тенглиги масалалари» мавзусига бағишланди
Унда бугунги демократик ислоҳотлар жараёнида давлат сиёсий хизматида гендер тенглиги масалалари ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этаётгани, қолаверса, бу борадаги ижобий тенденциялар юзасидан маъруза ва тақдимотлар қилинди.
Шунингдек, давлат ва жамият ҳаётида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва ролини ошириш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилинишини таъминлаш, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида аёл-қизларимизнинг улуши ҳамда мақомини янада ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Семинар иштирокчилари иқтидорли ҳамда юқори малакали хотин-қизларни сиёсатга фаол жалб этишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида сўз юритиб, ўз навбатида хорижда меҳнат қилаётган аёл-қизларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш юзасидан фикрлар билдиришди.
Анъанага мувофиқ, сиёсий ўқув давомида жамиятда китобхонликни кенг тарғиб қилиш, бу борада партия ходимларининг фаоллигини ошириш мақсадида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмаднинг «Собиқ» ҳикояси ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг, сиёсий ўқув иштирокчилари томонидан ҳикоянинг бугунги кундаги аҳамияти, қаҳрамонлар тақдири ва унда илгари сурилган ғоя бўйича фикрлар алмашилди.
Ўзаро савол-жавоб, фикр-мулоҳазаларга бой бўлган тадбир якунида галдаги вазифалар юзасидан тавсиялар берилди.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
#Сиёсий_ўқув
Сиёсий ўқувда ижтимоий-сиёсий мавзулар муҳокама қилинди
«Адолат» СДП Марказий аппарати ходимларининг навбатдаги сиёсий ўқуви «Сайлов кампанияси бошланганидан буён партия тизимида қилинган ишлар», «Париж-2024» ёзги олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг муваффақиятли иштироки», «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини олган ўзбек аёллари» мавзуларига бағишланди.
Ўқувни «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова кириш сўзи билан очиб, сиёсий ўқувлар иштирокчиларнинг ижтимоий-сиёсий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда, шунингдек, қонунчиликдаги янгиликлар борасидаги билимини ошираётганини таъкидлади. Бунда маърузачиларнинг қизиқарли, долзарб мавзуларни ёритиш учун интерфаол тақдимот ва маърузалардан фойдаланаётгани яхши самара бераётганига алоҳида тўхталди.
Шундан сўнг, янги сайлов тизимининг ўзига хос хусусиятлари, сайловни ўтказиш тартиб ва босқичлари, депутатликка кўрсатиладиган номзодларнинг қонун чиқарувчи ҳокимият органлари тизимида тақсимланиш кўрсаткичлари юзасидан тақдимот қилинди.
Маълумотга кўра, янгича амалиёт – аралаш сайлов тизими, мажоритар-пропорционал йўналишда сайловчи аниқ бир шахс ёки сиёсий партияга овоз беради. Жараёнда 30 мингга яқин номзод, 120 мингдан зиёд сайлов кампанияси аъзоси, 90 мингга яқин номзодларнинг ишончли вакили ҳамда 70 мингдан зиёд маҳаллий ва хорижий кузатувчи иштирок этиши кутилмоқда.
Шунингдек, сиёсий ўқувда «Париж-2024» ёзги олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг иштироки, қўлга киритилган ютуқлар сарҳисоби бўйича маълумот ҳам берилди. Ҳақиқатан ҳам, 208 та давлат вакиллари қатнашган мусобақада спортчиларимиз юксак матонат, маҳорат ва ирода кўрсатиб, дунёда 13-ўрин, Осиёда 4-ўрин, МДҲ давлатлари орасида 1-ўринни эгаллади. Бир йўла 3 нафар спортчимиз «икки карра олимпия чемпиони», деган юксак шарафли номга сазовор бўлди.
Таъкидлаш жоизки, «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини олган ўзбек аёллари» мавзусидаги тақдимот кўпчиликнинг эътиборини тортди. Қайд этилишича, бугунга қадар мазкур олий давлат мукофоти билан 105 киши тақдирланган бўлса, уларнинг 17 нафарини аёллар ташкил қилади. Тақдимот давомида барча қаҳрамонлар иштирокчиларга таништирилди. Улар орасида «Адолат» СДП аъзоси Муҳаббат Шаропова борлиги барчани бирдек қувонтирди.
Анъанага мувофиқ, сиёсий ўқув давомида жамиятда китобхонликни кенг тарғиб қилиш, бу борада партия ходимларининг фаоллигини ошириш мақсадида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмаднинг «Менга етиб келмаган хат» ҳикояси ўқиб эшиттирилди.
Шундан сўнг, сиёсий ўқув иштирокчилари томонидан ҳикоянинг бугунги кундаги аҳамияти, қаҳрамонлар тақдири ва унда илгари сурилган ғоя бўйича фикрлар алмашилди.
🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
#Сиёсий_ўқув
Навбатдаги сиёсий ўқув «Давлат сиёсий хизматида гендер тенглиги масалалари» мавзусига бағишланди
Унда бугунги демократик ислоҳотлар жараёнида давлат сиёсий хизматида гендер тенглиги масалалари ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этаётгани, қолаверса, бу борадаги ижобий тенденциялар юзасидан маъруза ва тақдимотлар қилинди.
Шунингдек, давлат ва жамият ҳаётида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва ролини ошириш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилинишини таъминлаш, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида аёл-қизларимизнинг улуши ҳамда мақомини янада ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Семинар иштирокчилари иқтидорли ҳамда юқори малакали хотин-қизларни сиёсатга фаол жалб этишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида сўз юритиб, ўз навбатида хорижда меҳнат қилаётган аёл-қизларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш юзасидан фикрлар билдиришди.
Анъанага мувофиқ, сиёсий ўқув давомида жамиятда китобхонликни кенг тарғиб қилиш, бу борада партия ходимларининг фаоллигини ошириш мақсадида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмаднинг «Собиқ» ҳикояси ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг, сиёсий ўқув иштирокчилари томонидан ҳикоянинг бугунги кундаги аҳамияти, қаҳрамонлар тақдири ва унда илгари сурилган ғоя бўйича фикрлар алмашилди.
Ўзаро савол-жавоб, фикр-мулоҳазаларга бой бўлган тадбир якунида галдаги вазифалар юзасидан тавсиялар берилди.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
#Сиёсий_ўқув
"Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида сиёсий ўқувлар давом этади
Партия ходимларининг ижтимоий-сиёсий билимини янада юксалтириш, мамлакатимизда рўй бераётган ўзгариш ва янгиликлардан хабардорлигини ошириш мақсадида ташкил қилинаётган ўқувларда долзарб мавзулар бўйича тақдимот ва маърузалар қилинмоқда.
Бу галги сиёсий ўқув жараёнида тингловчиларга "Давлат сиёсий хизматида гендер тенглиги масалалари" юзасидан бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ишлар, ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳа ва ташаббуслар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, якунига етаётган ҳафтада мамлакат ҳаётида содир бўлган муҳим воқеалар, давлат аҳамиятига молик жараён ва тадбирлар хусусида ҳам сўз юритилди.
Сиёсий ўқувда анъанага айланган китоб мутолаасининг навбатдаги асари Абдулла Қаҳҳорнинг "Ўғри" ҳикояси бўлди.
Якунда кейинги ўқувни юқори савияда ўтишини таъминлаш учун таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
#Сиёсий_ўқув
«Адолат» СДП Марказий аппаратида ташкил этилган навбатдаги сиёсий ўқув мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, турли соҳа ва тармоқларда қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш масалаларига бағишланди.
Унда «Ўзбекистонда гендер тенглиги масалалари, гендер сиёсати», «Давлат сиёсий хизматида гендер тенглиги масалалари» каби бугунги кунда долзарб аҳамият касб этаётган мавзулар юзасидан маъруза ва тақдимотлар қилинди.
Сиёсий ўқувда партиянинг бу борадаги ижобий ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда фаоллик билан иштирок этиб келаётгани ҳамда хотин-қизларнинг юрт тараққиётида пассив кузатувчи эмас, рўй бераётган демократик ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси ва ташаббускори бўлиши кераклиги таъкидланди.
Анъанага мувофиқ, сиёсий ўқув давомида Марказий аппарат ходимларининг китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида Саид Аҳмаднинг «Қоплон» ҳикояси ўқиб эшиттирилди.
Шундан сўнг, сиёсий ўқув иштирокчилари томонидан ҳикоянинг бугунги кундаги аҳамияти, қаҳрамонлар тақдири ва унда илгари сурилган ғоя бўйича фикрлар алмашилди.
Ўзаро савол-жавоб, фикр-мулоҳазаларга бой бўлган тадбир якунида галдаги вазифалар юзасидан тавсиялар берилди.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
#Сиёсий_ўқув
#Жиззах_вилоят_Кенгаши
«Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова ҳудудий ва маҳаллий кенгашлар, бошланғич партия ташкилотлари аъзоларининг бўлажак сайловни муваффақиятли ўтказиш, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий позициясини мустаҳкамлаш борасида сиёсий ўқув тадбирларида иштирок этмоқда. Партия етакчисининг бу галги манзили Жиззах вилояти бўлди.
Партиянинг вилоят ва туман-шаҳар кенгашлари раислари, депутатлар, «Ёшлар қаноти» ва «Аёллар қаноти» аъзолари, ОАВ вакиллари иштирокидаги сиёсий ўқувда сайловнинг амалга оширилиш босқичлари, қонунчиликда акс этган ҳуқуқий асослар мазмун-моҳияти кўриб чиқилди.
Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
#Сиёсий_ўқув
#Жиззах_вилоят_Кенгаши
Янги ғоялар, муҳим ташаббуслар билан сайловчилар қалбига кириб борамиз!
Албатта, сайловчилар билдирган юксак ишончни оқлаш ҳар бир сиёсий партия олдига қўйилган устувор мақсад. Шу жиҳатдан олиб қаралса, халқ манфаатини олий қадрият деб билувчи партиямиз бугунги қизғин сиёсий жараённинг фаол иштирокчисига айлансагина, унга бўлган ишонч юксалади.
Шу мақсадда ҳудудий ва маҳаллий кенгашлар, бошланғич партия ташкилотларидаги ходимлар, партия аъзоларининг жорий сайловни муваффақиятли ўтказиш, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий позициясини мустаҳкамлаш борасида сиёсий ўқув тадбирлари ўтказиляпти. Аҳамиятлиси, ўқувларда партия етакчиси ҳам иштирок этиб, «адолатчилар»нинг сайлов қонунчилиги, партия фаолиятига оид ҳуқуқий норма ва янгиликлардан бохабарлигини оширишга ҳисса қўшмоқда.
«Адолат»нинг янги ғоялар, муҳим ташаббуслар билан сайловчилар қалбига кириб боришида партиядошларимизни янада фаолликка ундаш мақсадида «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова борган галдаги манзил Жиззах вилояти бўлди.
Партиянинг вилоят ва туман-шаҳар кенгашлари раислари, депутатлар, «Ёшлар қаноти» ва «Аёллар қаноти» аъзолари, ОАВ вакиллари иштирокидаги сиёсий ўқувда сайловнинг амалга оширилиш босқичлари, қонунчиликда акс этган ҳуқуқий асослар мазмун-моҳияти кўриб чиқилди.
Батафсил
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
#Сайлов_2024
#Сирдарё_вилоят_Кенгаши
#Сиёсий_ўқув
Ўтказилаётган сиёсий ўқувлар партиянинг сайловдаги муносиб иштирокини таъминлайди
Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Сирдарё вилоятида хизмат сафари билан бўлиб, Гулистон давлат педагогика институтида партиянинг ҳудудий Кенгаш ходимлари, маҳаллий кенгашлар раислари иш фаолиятини такомиллаштириш, партия ходимларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган сиёсий ўқув-семинарида иштирок этди.
Батафсил
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube