TGINSIGHT CHAT
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
@PATRUL_UZ
Новости и СМИРасмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз! Фақат янги, долзарб мавзулар! Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrulaloqabot Реклама: @Patrul_Admin
Последние посты
Стр. 32 из 84 · 1,004 постов
Опубликован 13 апр.
Битта видеода шунча воқеа: Қизилдан ўтган Оникс ҳавфли вазият содир қилди, сўнгра ГАИ тўҳтатганда тўхтамай қочди. Оҳир оқибат қопқонга тушиб тутилди... ❗️Светафорни қизилидан ўтган ҳайдовчига отни калласидай жарима ёки қамоқ жазоси берилишини таклиф қиламиз. Чунки бу ҳаракат эҳтимолий қотиллик, бошқалар ҳаётига тажовуз ҳисобланади! Сиз қандай фикрдасиз? Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ
Опубликован 13 апр.
Фанлар академияси Улуғбек шаҳарчасидаги 190 гектар ер майдонидан ихтиёрий воз кечибди. Ер Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига олинибди. Ўрнига нима қурилишини бир деганда топингчи))? Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ
#ДИҚҚАТ#РАСМАН ❌Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги иссиқхоналарга 1-августдан газ етказиб берилмайди Иссиқхоналарда кўмир, шиналар, битум, мазут, плёнка, синтетик картон, резина, жун толаси ҳамда шунга ўхшаш материалларни ёқиш натижасида атроф табиий муҳит ифлослантирилгани учун компенсация тўловлари 20 бараварга оширилади. Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ
Опубликован 13 апр.
❗️Ноҳақ бўшатилган ИИВ ходими суд орқали лавозимига тикланди! Меҳнат низоларида энг мураккаб тоифадаги ишлардан бири — бу ҳарбийлаштирилган тузилмалар (ИИВ, Мудофаа ва ҳ.к.) ходимларини ишга тиклашдир. Яқиндагина амалиётимизда худди шундай мураккаб иш муваффақиятли якунланди. Ички ишлар органларида 13 йил давомида бенуқсон хизмат қилиб келган ва муҳим лавозимда ишлаган ходим тўсатдан, бир фуқаронинг асоссиз шикояти ортидан ўтказилган хизмат текшируви хулосасига асосан "шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракат содир этганлиги" важи билан хизматдан бўшатиб юборилади. Иш берувчи ҳолатни тўлиқ ўрганмасдан, ходимни эшитишни истамасдан энг оғир жазони қўллаган. Ходим ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун бизга (адвокатга) мурожаат қилди. Биз суд жараёнида хизмат текшируви нохолис, юзаки ва бир томонлама ўтказилганини исботлаб бердик. 1️⃣Ходимга қўйилган айбловлар прокуратура текшируви давомида ўз тасдиғини топмаган ва унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилган эди. Лекин иш берувчи буни инобатга олмаган. 2️⃣Қоидаларга (Кодекснинг 55-банди) кўра жамият одоб-ахлоқини очиқдан-очиқ менсимаслик билан боғлиқ бўлмаган оддий оилавий ёки маиший жанжаллар — ИИВ ходими шаънига путур етказувчи ҳаракат ҳисобланмайди! Судда айнан мана шу императив нормани асос сифатида келтирдик. 3️⃣Иш берувчи ходимнинг 13 йиллик меҳнатини, 3 нафар фарзанди борлигини ва етказилган зарар ихтиёрий қопланганини ҳисобга олмасдан, тўғридан-тўғри бўшатиб юборган. Ва яна 10 га яқин керакли асосларни судда баён этдик. Суд бизнинг барча важларимизни асосли деб топди ва ИИВ (вилоят ИИББ) нинг буйруғини ғайриқонуний деб бекор қилди! ✅Мижозимиз аввалги лавозимига қайта тикланди; ✅ Мажбурий прогул даври иш стажига қўшиладиган бўлди; ✅Иш берувчидан ходим фойдасига бекор ўтган вақти учун 100 миллион сўмдан ортиқ иш ҳақи ва 20 миллион сўм маънавий зарар ундириб бериладиган бўлди. Агар сиз ҳам ноҳақ ишдан бўшатилган бўлсангиз ёки меҳнат ҳуқуқларингиз бузилаётган бўлса, ҳеч қачон таслим бўлманг! Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ
Опубликован 13 апр.
«Мол гўшти иллат қўй гўшти хикмат» Иложи борича мол сигир гўшти ейишликдан узоқ бўлинг Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг! 👉@PATRUL_UZ
#Тезкор ❗️Келгуси йилдан магистратурага киришда яна имтиҳонлар қайтиши мумкин Фармонга кўра, 2027/2028-ўқув йилидан бошлаб магистратура мутахассисликларига талабгорларни қабул қилишда мутахассислик фанларидан имтиҳон шаклини белгилаш ваколати олий таълим ташкилотининг ўзига берилмоқда. ❓Бу нима дегани? Ҳозирда магистратурага киришда ҳеч қанақа имтиҳон топширилмайди. Фақат диплом бали ва тил сертификати даражасига қаралади. Келаси йилда эса олийгоҳларнинг ўзига мутахассислик фанидан имтиҳонни қанақа олишни ўзи белгилаш ҳуқуқи берилмоқда. Кимдир хоҳласа, яна имтиҳонни қайтаради, кимдир хоҳласа, ҳозирги тизимда қолади. Имтиҳон шаклини ҳам ўзи белгилайди, масалан, кимдир оғзаки суҳбатни танлайди, кимдир ёзма имтиҳонга ўтади, кимдир тест шаклини маъқул кўради. 👉@PATRUL_UZ
Hashtags
#ТEЗКОР ⚡️⚡️Таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар таълимнинг кейинги босқичи учун ҳужжат топширишда хорижий тилни билиш тўғрисидаги сертификатни тақдим этишдан озод этилади. ❓Бу нима дегани? Масалан, бакалавриатни инглиз тили филологияси йўналишида тугатган талабалар магистратурага киришда тил сертификати топшириши шарт бўлмайди. Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ
Hashtags
Опубликован 13 апр.
⚠️Мамлакат раҳбари топшириғига асосан Ўқитувчилардан олинадиган аттестация бекор қилинди! Таълим вазири Жулдиз Сулейменова ўқитувчиларнинг педагогик билимларини баҳолаш учун тест синовлари бутунлай бекор қилинганини эълон қилди. “Бу ажойиб қарор. Давлат раҳбари сиз, ўқитувчиларга катта ишонч ва ҳурмат кўрсатди“, деди вазир. Унинг таъкидлашича, бу қарор Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаевнинг тўғридан-тўғри буйруғига мувофиқ қабул қилинган. Бу қарорни қозоқ педагоглар олқишлар билан кутиб олдилар! Нима деб ўйлайсиз, Ўзбекистонда ҳам аттестацияни тўҳтатиш керакми ёки йўқ?! Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ
Опубликован 13 апр.
❗️Ўзбекистонга салқин ва ёмғирли об-ҳаво кириб келмоқда 14–17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади. 14 апрельда шимоли-ғарбий ҳудудларда, 15–17 апрель кунлари эса кўпчилик вилоятларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли…
Опубликован 13 апр.
❗️МАЛИБУДАГИ РОМАНТИКА ТУГАДИ Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Малибудан тана қисмини чиқариб ҳаракатланганларга тегишли чора кўрилди Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ
Опубликован 13 апр.
❗️Ўзбекистонга салқин ва ёмғирли об-ҳаво кириб келмоқда 14–17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади. 14 апрельда шимоли-ғарбий ҳудудларда, 15–17 апрель кунлари эса кўпчилик вилоятларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Шамол 15–20 м/с гача, айрим жойларда 25–28 м/с гача кучаяди, айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. 🌡 15–17 апрель кунлари кундузги ҳарорат 13–16° гача пасаяди. 👉@PATRUL_UZ
#Диққат ❗️2025 йил 1 майдан Ўзбекистонда кам таъминланган оилалар учун электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича компенсация бериш тартиби жорий этилган. ➖ Бу тизим юқоридаги жадвалда кўрсатилган 6 босқичдан иборат бўлиб, ушбу компенсациялар тўловини тўлаш бўйича мазкур тартиб 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелгача амал қилади. Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ
Hashtags