TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ avatar

TGINSIGHT CHAT

PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

@PATRUL_UZ

Новости и СМИ

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз! Фақат янги, долзарб мавзулар! Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrulaloqabot Реклама: @Patrul_Admin

Подписчики96.1万Текущее число подписчиков
Постов1,004Проиндексировано постов
Охват1,164,000Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 77 из 84 · 1,004 постов

Опубликован 28 мар.

Бойлик фақат пул билан ўлчанмайди Агар оиланг тинч, дастурхонингда нон, ёнингда сени тушунадиган инсонлар бўлса — сен кўпчиликдан бойроқ яшаяпсан. Борига шукр қилган одамнинг қалби доим тўқ бўлади. 👉@PATRUL_UZ

89,100 views

Опубликован 28 мар.

#ҚОЙИЛЕ Қўшнисига совғага янги машина олибди👏 Мана шундай оқибатли қўшнилар кўпаяверсин. Катталар бекорга айтмаган-да, узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни яхши деб. БИЗГА ҲАМ БИР-БИРИМИЗГА МАНА ШУНАҚА МАШИНАЛАР СОВҒА ҚИЛИШ НАСИБ ЭТСИН-А, ҚЎШНИ?! Яхши ниятда қўшниларимизга видеони юбориб қўямиз. Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ

98,900 views

Опубликован 28 мар.

Кадастр хужжати уйни эгалик ваколатини бермайди Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг! Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ

71,300 views

Опубликован 28 мар.

#Тезкор ⚡️🌪Чанг бўрони Сурхондарёга ҳам етиб борди Ҳудудларда кучли қум бўрони кузатилмоқда. Маска тақишни, зарурат бўлмаса очиқ ҳавога чиқмай туришни тавсия қилинмоқда Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ

92,400 views

Опубликован 28 мар.

Маъданият вазирлиги ва Маъданият вазири Озодбек Назарбеков кўрсин буни: Ҳозирги савияси паст, миллат онгини заҳарловчи ўзбек сериаллари сабабли жиноятчиликда 22 турдаги янги жиноятлар пайдо бўлибди😨 Оила деб аталган муқаддас жойни фитна-фасодга, уруш-жанжалга тўлдириб кўрсатаётган, фахш, ғийбат ва ҳиёнатни асосий план қилиб олган сериалларни назоратга оладиган маъсул борми Ўзбекистонда?! Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ

100,000 views

Опубликован 28 мар.

#Хушхабар ⚡️⚡️ЎЗБЕКИСТОНДА ИСЛОМИЙ БАНКЛАР ФАОЛИЯТИГА РАСМАН ЙЎЛ ОЧИЛДИ — ҚОНУН ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ Ўзбекистонда исломий молия тизимини жорий қилишга қаратилган муҳим қонун қабул қилинди ва “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига исломий банк фаолиятини жорий қилишга оид ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун 2026 йил 27 март куни тасдиқланди. Қонун Марказий банк томонидан маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирокида халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган. ☑️ Ушбу ҳужжат билан Солиқ ва Фуқаролик кодекслари ҳамда яна 7 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ва натижада қонунчиликка исломий банк фаолияти, исломий молия операциялари ва инвестициявий омонат тушунчалари киритилди. ☑️ Шу билан бирга, исломий банк фаолиятини амалга ошириш учун алоҳида лицензия жорий этилди ва уни олиш бўйича аниқ талаблар белгиланди, шунингдек бундай лицензияга эга банклар амалга ошириши мумкин бўлган исломий молия операциялари рўйхати ҳам шакллантирилди. ☑️ Қонунга кўра, исломий банкларга савдо фаолияти билан шуғулланиш ва юридик шахсларда улуш ёки акцияларни чекловсиз сотиб олишга рухсат берилди, бундан ташқари Марказий банк ва банклар ҳузурида исломий молия кенгашлари ташкил этилиб, уларнинг фаолиятига доир талаблар ҳам белгиланди. ☑️ Шунингдек, исломий молия операцияларига солиқ солишнинг ўзига хос тартиблари жорий қилинди ва ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб 3 ойдан кейин кучга кириши белгиланди, яъни бу даврда банклар янги тизимга босқичма-босқич тайёргарлик кўради. Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ

106,000 views

Опубликован 28 мар.

❗️1 апрелдан янги тўлов тартиби жорий этилади 2026 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда тўловлар фақат банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади. 📹 Батафсил — видеода Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ

99,400 views

Опубликован 28 мар.

#Тезкор ⚡️🌪Термизда қуюқ чанг бўрони бошланди Афғон шамоли ўзи билан қалин қумларни кўтариб келгани айтилмоқда Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ

110,000 views

Опубликован 28 мар.

❗️Марказий банк раиси ўринбосари Нодирбек Сайдуллаев ишонувчан одамларга пластик карталарини бирорта ҳам мобил иловага уламасликни тавсия қилди. У йирик харидларни нақдсизлаштиришда киберхавфсизлик масаласига тўхталиб, шахсий маълумотлар берилмаса, картадаги пулларни ҳеч ким ололмаслигини таъкидлади. ❗️❗️1 апрелдан 80-90% тўлов ва ҳизматлар учун фақат банк пластик карталари орқали тўлаш мажбурий қилинаётган бир вақтда, фуқароларга “эпласанг ишлат, эплолмасанг нақдда юр!“ деётган Марказий банк раҳбарининг ушбу изоҳи ғалатимасми?! Аксинча сиз фуқароларга киберҳужумдан қандай сақланиш ҳақида астойдил лойиҳа, таклиф ва фото-видео қўлланмалар қилишингиз керакмасми жаноб бошлиқ?! Ҳеч кимга шахсий маълумотларини бермаган, пухта одамларнинг ҳам пулини қоқиштириб кетиш ҳолатлари бўлди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам тўлов ташкилотлари ва банклар зарарни қоплаши керак! Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ

118,000 views

Опубликован 28 мар.

#Шунчаки_дахшат #Яқин_тарих Ўзбекистонликлар ота-онаси ёки яқин қариндошини жанозасида қатнашгани учун ишдан хайдалган 😨 Бу видеони СССР ни мақтаб эслайдиган русфараз танишларга юбориб қўямиз Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ

80,700 views

Опубликован 28 мар.

#САҚЛАБ_ОЛИНГ ⚡️⚡️1-апрелдан қайси қоидабузарликлар учун 12 баллик тизим ишга тушади: Ўзингизга сақлаб олиб, бошқа шопирларга ҳам ташлаб қўйинг Эслатма: 12 жарима бали тўплаган ҳайдовчилар ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар ва правага қайта имтихон топширишлари керак бўлади Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ

108,000 views

Опубликован 28 мар.

#Ана_холос ​😱⚡️17 ёшли йигит бўйнидаги "засос" туфайли вафот этди. Мехикода ​Хулио Масиас Гонсалес исмли ўсмир севгилиси билан учрашувдан сўнг уйига келиб, оиласи билан кечки овқат пайтида тўсатдан ҳушини йўқотган ва талваса (судорога) бошланган. У шифокорлар келгунига қадар вафот этган. ​ Мутахассисларнинг айтишича, бўйиндаги кучли "засос" натижасида қон лахтаси (тромб) ҳосил бўлган. Ушбу тромб қон томири орқали бош мияга бориб, инсультга сабаб бўлган. ​ Марҳумнинг яқинлари содир бўлган воқеада унинг 24 ёшли севгилисини айблашмоқда. Маълумотларга кўра, фожиадан сўнг қиз ғойиб бўлган ва ҳозирда қидирилмоқда. Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ

90,200 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••757677787980•••8384