TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nazaj na kanale
Abdulaziz Rustamov | Ijodkor-jurnalist avatar

TGINSIGHT CHAT

Abdulaziz Rustamov | Ijodkor-jurnalist

@abdulazizrustam

News and media

O`zA Aloqa uchun — @abdulazizuza

Naročniki190Trenutni naročniki
Sledene objave684Število indeksiranih objav
Nedavni doseg4,801Vsota nedavnih ogledov
Nedavne objave

Nedavne objave

Stran 4 od 57 · 684 objav

Objavljeno 29. okt.

Serbiya Prezidenti hayratda https://uza.uz/posts/776882

164 views

Objavljeno 28. okt.

Serbiya Prezidenti yurtimizga tashrif buyurdi… https://www.youtube.com/watch?v=69vAqfH28u4

138 views

Objavljeno 21. okt.

Shu fikrga qo’shilmaslik mumkinmi?

541 views

Objavljeno 14. okt.

“АСЛИДА БУ – МАНМАНЛИК” Давоми: https://youtu.be/QRFZIx5fzac

143 views

Objavljeno 9. okt.

186 views

Objavljeno 9. okt.

Кускова ҳимоя қилди. Қувончлиси, ҳамюртимиз мазкур дастурда энг яхши натижани қайд этиб, олтин медалга эга чиқди. Бундан ташқари, БААнинг Фужайра шаҳрида таэквондо WТ бўйича G2 таснифидаги мусобақа ўтказилди. Катталар ўртасидаги беллашувлар якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза медалларига сазовор бўлди. Мазкур ойда Қозоғистоннинг Алма-Ата шаҳрида бўлиб ўтган сабля бўйича ёшлар JK босқичи жамоавий мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси энг кучли рақиб жамоалар устидан ғалаба қозонди ва шоҳсупанинг юқори поғонасини эгаллаб, олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, бокс, оғир атлетика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш спорт турлари бўйича ҳам спортчиларимизнинг эришган ютуқлари туфайли Европа, Осиё, Америка қитъаларининг бир қатор давлатлари спорт мажмуаларида Ўзбекистон байроғи кўтарилиб, мадҳиямиз баралла янгради. Жорий йилдан бошлаб, Президентимиз томонидан юртимизда ҳаваскор ҳамда профессионал спортчилар орасида яна бир спорт мусобақаларини ўтказиш ташаббуси илгари сурилди. Шу боис, август ойида пойтахтимизда спортнинг 10 та тури бўйича “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Шу ўринда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, Ўзбекистонни чинакам спорт мамлакатига айлантириш мақсадида Тошкентда қурилган улкан Олимпия шаҳарчасини эса юртимиз спортининг бугуни ва эртасига қўйилган мустаҳкам пойдевор деб аташ мумкин. Шаҳарчада Спорт вазирлиги, Антидопинг агентлиги, Давлат спорт академияси, Жисмоний тарбия илмий-тадқиқотлар институти, Спорт турларини ривожлантириш маркази ҳам жойлаштирилган. У ерда халқаро даражадаги мусобақалар ўтказилади. Иншоотлар ундан кейин ҳам бўшаб қолмайди. Мамлакатимиз терма жамоаларининг ўқув-машғулотлари ташкил этилади. Федерациялар спорт мактаблари билан боғланади. Яна бир муҳим жиҳати ҳудудда ва мажмуаларда юртдошларимиз ҳам спорт билан шуғулланиши мумкин бўлади. Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 18 август куни Олимпия шаҳарчасига ташриф буюриб, спортчилар учун у ерда яратилган шароитлар билан танишди. Бугун мамнуният билан эътироф этишимиз лозим бўлган бир сўз бор: қилинган меҳнатлар бесамар кетмаяпти. Бугун ҳатто халқимизнинг узоқ йиллик орзулари рўёбга чиқиб, юртимиз футболида ҳам шукуҳли ғалабаларга эришилмоқда. Сентябрь ойида “CAFA Nations Cup” финалида Ўзбекистон ҳамда Эрон миллий терма жамоалари тўқнаш келди. Мураккаб кечган ўйинда ҳамюртларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Давлатимиз раҳбарининг мазкур ўйинни стадионга ташриф буюриб томоша қилиши халқимизнинг спортга, ҳоссатан, футболга бўлган иштиёқи ва ҳиссиётларига ҳамроҳ эканидан яна бир бор далолатдир. Президентимиз “Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирида алоҳида таъкидлаганидек, футбол бўйича миллий терма жамоамиз мамлакатимиз тарихида илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб, 34 йиллик орзу-умидимизни рўёбга чиқарди. Талаба-ёшларимиз эса Халқаро ёзги универсиада ўйинларида 116 та давлат орасида илк бор биринчи ўн бешталикка кирди ва Марказий Осиёда биринчи ўринни эгаллади. Ушбу байрам арафасида 19 ва 22 ёшли боксчиларимиз Осиё чемпиони, деган юксак унвонга сазовор бўлиб, ўзбек бокс мактабининг шуҳратини дунёга яна бир бор намоён этди. Дарҳақиқат, спортдаги кенг имкониятлар ва шунга муносиб шонли ғалабаларга бой мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин. Боиси қайси спорт тури бўлмасин, юртимизда айни йўналишда юқори чўққиларга эришаётган ёшларни учратиш мумкин. Буларнинг барчасини юртимизда спорт соҳасини ривожлантириш ва унга аҳолини, жумладан, ёшларни кенг жалб этишга қаратилаётган ислоҳотлари натижаси деб айтиш мумкин. Абдулазиз РУСТАМОВ

172 views

Objavljeno 9. okt.

Шонли мақсадлар шукуҳли ғалабаларга етаклайди – Янги Ўзбекистон спорти Инсон ақлий камолотга илм билан етишса, жисмоний салоҳиятга машғулотлар билан эришади. Бугун юртимизда ёшларнинг маҳорати ва истеъдодига муносиб шароит ва имкониятлар яратиб борилаётгани сир эмас. Бундан шижоат билан фойдалана олаётган ёшлар эса, Ватан байроғини юксалтирмоқда. Дарҳақиқат, мамлакатимизда спортни ривожлантириш, айниқса ёшларни унга кенг жалб этиш орқали келажакка соғлом авлодни тарбиялашдек вазифаларни амалга ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Аслини олиб қараганда, спортда ўзини синаб кўрмаган бола бўлмайди. Маҳаллаларда турли ўйинлар билан машғул бўлаётган ёшларни кўрганингда, келажакда улардан турли соҳалар қатори етук спортчилар чиқишига ҳам амин бўласан. Шу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда бугун аввало маҳаллада спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмушни тарғиб қилиш ишларига кенг урғу берилмоқда. Жумладан, юртимиз ҳудудларида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ташкил этилаётган оммавий спорт мусобақаларини қайд этиш мумкин, лойиҳада аҳолининг қизиқишлари инобатга олинган ҳолда енгил атлетика, стол тенниси, шашка, шахмат, воркаут, футбол, мини-футбол, армрестлинг, гандбол, гимнастрада, волейбол, стритбол, кураш каби спорт турларининг ўрин олгани айни муддао. Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида пара стол тенниси, пара енгил атлетика, пара шахмат, пара шашка, пара босқон улоқтириш ва киберспорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилаётганининг ўзи спортга барчани бирдек жалб қилишга жазм этилганидан далолат. Мазкур тадбирларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг оммавий спортдаги қамрови ўтган йили 18 минг нафарга оширилди. Шу билан бирга, спортга қизиқтириш бўйича 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган 11 та ёш тоифасидаги аҳолининг жисмоний тайёргарлигини баҳолаш тизими жорий этилди. Бунинг учун алоҳида электрон платформа ишга туширилди. Мазкур оммавий спорт тадбирларига ўтган йили 10 миллион нафардан зиёд аҳоли жалб этилди. Бугун «Янги Ўзбекистон боғи»да «Ўқувчи югур», «Талаба югур» ҳамда «Инсон учун» шиори остида оммавий югуриш марафонлари ташкил этилмоқда. Жорий йилда бўлиб ўтган оммавий югуриш марафонида 5000 дан зиёд иштирокчилар қатнашди. 2018 йилда қабул қилинган “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Президент фармони эса айни соҳа ривожидаги илк қадамларни белгилаб берган эди, десак, муболаға бўлмайди. Юртимизнинг спорт соҳасида эришаётган ютуқларига ҳамоҳанг тарзда аҳолимизнинг соғлом турмуш учун интилаётгани, “Соғ танда – соғлом ақл“ нақлига амал қилиб, Янги Ўзбекистонда янгича шижоат билан яшаётган инсонлар кўпайиб бораётганидан далолат. Шу ўринда рақамларга таянадиган бўлсак, ҳозирда республикамиздаги 280 га яқин спорт таълим муассасаларида адаптив спорт турлари бўйича жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун шароит яратилди. Спорт инфратузилмасини ривожлантириш борасида олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида спорт инфратузилмаси яхши ривожланмаган ҳамда олис ва чекка ҳудудларда жойлашган маҳаллаларда намунавий типдаги спорт майдончалари барпо этилди. Бугунги натижалар яратилаётган имкониятларни исботламоқда. Жаҳон ареналарида мамлакатимиз шарафини юксалтираётган спортчилар сони кўпайди. Шунингдек, бунга Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари ва ассоциациялари томонидан амалга оширилаётган тизимли ишлар самараси деб ҳам қараш мумкин. Спорт соҳасида биргина жорий йил бошидан эришиб келинаётган натижаларга назар ташлайдиган бўлсак, январь ойида Тошкентда Осиё Кубоги-2025 саралаш босқич «C» гуруҳ учрашувлари бўлиб ўтди. Ҳал қилувчи баҳсда терма жамоамиз Туркманистон термасини 2 та тўп фарқи билан ютиши талаб қилинарди. Қизларимиз вазифани ишончли тарзда уддалашди ва 6:2 ҳисобида зафар қучишди. Февраль ойида эса Таиланднинг Пхитсанулок провинциясида ўтказилаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионати доирасида аёллар ўртасидаги индивидуал вақт пойгаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон шарафини миллий терма жамоа аъзоси, тажрибали Янина

2,580 views

Objavljeno 9. okt.

Интернетда танилиш учун аҳмоқона ишлар қилаётганларга ва оила қадрини билмайдиганларга айтилган гап

120 views

Objavljeno 6. okt.

У деди: “Кимгадир раҳмим келса, бас, Мен тезда яхшилик қиламан унга”. Унутма, яхшилик раҳмингдан эмас, Худонинг раҳмати келгани сенга. Абдулазиз РУСТАМ ўғли

223 views

Objavljeno 2. okt.

Bir gap “keldi”…

231 views

Objavljeno 2. okt.

Одатда балиқни қовуриб истеъмол қилишга ўрганганмиз. Турли усулда пишириладиган балиқ егингиз келса, роса борадиган жой бўлибди. ТАШРИФ ДОИРАСИДА… https://www.youtube.com/watch?v=7Ys-FCpYmjY https://uza.uz/posts/766293

175 views

Objavljeno 30. sep.

128 views
123456•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••555657