TGINSIGHT CHAT
Mediskop
@Mediskop
MedicineАтрофимизда бўлаётган воқеа ва ҳодисаларга @mediskop назари билан Биз билан боғланиш учун: @mediskop_admbot
Недавни постови
Страница 7 од 13 · 148 постова
Објављено 16. мај
Жиззах вилоятидаги туман ҳокимликларидан бирининг юрисконсульти пора билан қўлга олинди Жиззах вилоятидаги туман ҳокимликларидан бирининг юрисконсульти хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, ўз ваколатига кирмаслигини била туриб, чорвачилик ва балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг бошқаруви бўйича юзага келган муаммони танишлари орқали мазкур хўжаликнинг қонуний раҳбари фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 3 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди. Таъкидлаш лозимки, у муқаддам Жиноят Кодексининг 210-моддаси билан судланиб, жиноий жавобгарликка тортилган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган. Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Каналга уланиш: ➡️@mediskop
Објављено 16. мај
Сурхондарё вилояти жанубига чанг бўрони ёпириляпти. Термиз шаҳрига яқин туманларга қўшни ҳудудлардан чанг бўрони шу кўринишда кириб келмоқда. Куни кеча Соат 20.30 да Термиз аэродромида шамол тезлиги 3 м/с ни ташкил этган. Йўналиш ғарб ва жануби ғарбдан. П/С:Дарахтларни кесаверайликчи бундан баттар бўлиши ҳам мумкин… Каналга уланиш: ➡️@mediskop
Објављено 16. мај
Маданият ва туризм вазирлиги таклиф қилган лойиҳа қайси шоввозга хизмат қилади? Жорж Оруэлнинг “1984” асаридаги аҳмоқона, аммо қўрқинчли ғоялар Ўзбекистонда ҳам татбиқ этилиши мумкин. Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги ҳар бир ишхонада одамларга мажбуран мусиқа ва аския эшиттиришни қонун билан белгилаб қўймоқчи. Каналга уланиш: ➡️@mediskop
Објављено 15. мај
❗️Бу одамлар текин овқатга ёки арзон буюмга навбатга туришгани йўқ. Улар ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланиш учун президентлик сайловида овоз беришга навбат кутишяпти. Кўпчилик нимага бизнинг сайловларда бунақа ҳолат кузатилмаслигини сўрашяпти. Раҳматли Ҳожибойнинг ажойиб бир гапи бор эди: "Бизникилар натижаларни олдиндан билади-да"... Каналга уланиш: ➡️@mediskop
Објављено 15. мај
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш ишларини янги поғонага олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади. Каналга уланиш: ➡️@mediskop
Објављено 15. мај
❗️Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳридаги мактаб ўқувчиларини автомашина уриб юборганлиги ҳақида видеохабарлар тарқалган эди Аниқланишича, 2023 йил 15 май куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи 19 ёшли С.Х. (эркак) “Damas” русумли автомашинада “Тинчлик” кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда, йўлни кесиб ўтаётган 14 ёшли 2 нафар мактаб ўқувчиларини уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Пиёдалар автоҳалокат оқибатида тан жароҳати олишган ва тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Олмалиқ шаҳар марказий шифохонасига олиб келинган. Мазкур ҳодиса юзасидан судга оид тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда Олмалиқ тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Ушбу терговга қадар текширув иши Бош прокуратура томонидан назоратга олинди. Каналга уланиш: ➡️@mediskop
Објављено 15. мај
❗️ОТМларга кириш имтиҳонлари ёпиқ биноларда ўтказиладиган бўлди Ўзбекистонда 2023/2024-ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган 92 та ёпиқ иншоот танлаб олинган ҳамда уларнинг режа чизмалари тайёрланиб, маҳаллий ҳокимлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланган. Каналга уланиш: ➡️@mediskop
Објављено 15. мај
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди. Каналга уланиш: ➡️@mediskop
Објављено 15. мај
Наманганда вилоят ҳудудига ноқонуний олиб кирилган қарийб 200 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди Салкам 29 минг қутидан иборат 3 турдаги ушбу маҳсулотлар жиноий иш материалларида ашёвий далил сифатида қайд этилганди. —Ёнаётган жараён монтажга ўхшар экан. Балки тамаки маҳсулоти шунақа топ-тозза ёнар…😁 Каналга уланиш: ➡️@mediskop
Објављено 15. мај
⚡️Ўзбекистонда қишлоққа қараганда шаҳарда яшовчи аҳоли кўпайди Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси сони 36 197 781 кишини ташкил этган. — Аёллар сони – 17 981 152 киши — Эркаклар сони – 18 216 629 киши — Шаҳар аҳолиси – 18 459 763 киши — Қишлоқ аҳолиси – 17 738 018 киши 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли таркибида шаҳар ҳудудида яшовчилар сони қишлоқ ҳудудида яшовчилар сонидан 721,7 минг нафарга кўп. П/С:Уйга ҳам қайтинглар-э земляклар… Каналга уланиш: ➡️@mediskop
Објављено 15. мај
🇹🇷 Сўнгги натижалар 28 май куни иккинчи тур бўлиб ўтишини кўрсатмоқда Овозлар тақсимоти: Эрдўған — 49,94 фоиз Қиличдорўғли — 44,3 фоиз. Каналга уланиш: ➡️@mediskop
Објављено 14. мај
Сурияга урушга борган оилаларни кечираяпмиз, ёш қизларни зўрлаганларни очиқда қолдираяпмиз, бироқ нашида эшитиб тарқатган ёшларни камаяпмиз. Қани адолат, қани инсонпарварлик? Расул Кушербаев Каналга уланиш: ➡️@mediskop