TGINSIGHT CHAT
АВТМ в РФ
@pavtm_rf
LawЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК ВАЗИРЛИГИ ХУЗУРИДАГИ ТАШКИ МЕХНАТ МИГРАЦИЯСИ АГЕНТЛИГИНИНГ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ Мурожаат учун: ☎️ +7 925 045 47 44
Недавни постови
Страница 11 од 11 · 132 постова
Објављено 26. сеп
Қашқадарё делегацияси ўзбекистонликлар учун ош дамлади Россиянинг Бошқирдистон Республикасида бўлиб турган воҳамиз делегацияси меҳнат жамоаларида бўлиб, ватандошларимишга концерт дастурлари ташкил этди ва ўзбекона ош дамлади.
Објављено 26. сеп
⚡️Қашқадарёделегациясивакилларимингга яқин Россия давлатида меҳнат қилаётган ватандошларимиз учун ўзбекона ош дамлаб тарқатишмоқда. Бундан ташқари ишлари туфайли кела олмаган ватандошларимиз учун ҳам ўзбекона ошимиз иш жойларига етказилади. https://t.me/qarshiliklar
Објављено 26. сеп
Қашқадарёделегацияси вакиллари Бошқирдистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг биринчи вице-президенти Ангелина Владимировнага ўзбекона дўппи совға қилишибди. Бундан ташқари делегациямиз вакиллари Бошқирдистон Республикасида жойлашган йирик деҳқон бозорида меҳнат қилаётган ватандошларимиз билан учрашиб, иш берувчи томонидан яратиб берилган шарт-шароитлар, маош масалаларини муҳокама қилишибди. https://t.me/qarshiliklar
Објављено 26. сеп
Қашқадарё тарвузлари ва «Нексия-1» 😅👍 Қашқадарё делегацияси Бошқирдистон Республикасида жойлашган йирик деҳқон бозорида меҳнат қилаётган ватандошларимиз билан учрашибди. Қуйидаги линкни босинг ва Қашқадарёликларга қўшилинг👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEag43PSTC9kTJgRaQ
Објављено 26. сеп
Делегация Россиянинг деҳқон бозорларида бўлди Қашқадарё делегацияси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ходимлари ҳамкорликда бугун Бошқирдистон Республикасида жойлашган йирик деҳқон бозорида бўлиб, бозор ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғилланаётган ватандошларимиз билан учрашди. Иш берувчи томонидан яратиб берилган шарт-шароитлар, маош масалалари муҳокама қилинди. Ўрганишлар давом этмоқда. Мавзуга доир: Юртдошларимизнинг меҳнат шароитлари ўрганилмоқда Аъзолик👉@qvh_axboroti👈
Објављено 26. сеп
Қашқадарё делегацияси халқаро конгресда иштирок этмоқда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, вилоят бандлик бошқармаси ва вилоят касаба уюшмалари масъулларидан иборат делегация Россия Федерациясининг Бошқирдистон Республикасида ўтказилаётган "Транспорт ва қурилиш" халқаро конгресида иштирок этмоқда. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 26. сеп
Коррупция – тараққиёт кушандаси! Хорижда иш таклиф қилинганда фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг! 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 26. сеп
Ўзбекистонлик мигрант Москвада икки кишини ёнғиндан қутқариб қолди Москва шаҳрида светофор монтажчиси вазифасида ишлаб келаётган юртдошимиз Ойбек Эштемиров кўпқаватли уйларнинг бирида юз берган ёнғиндан икки нафар аёлни қутқариб қолди. 24 ёшли Ойбек ушбу қаҳрамонлиги учун Москва шаҳри ҳукумати ва ФФВ томонидан мукофотланди. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 26. сеп
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги огоҳликка чақиради Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш ҳақидаги даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 26. сеп
Објављено 26. сеп
⚡️ФИТНА ЧАҚИРИҚЛАРГА АЛДАНМАНГ! ❗️ Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда Россия ва Украина каби уруш кечаётган ерларда истиқомат қилаётган ватандошларимизга турли ваъдалар билан урушга тарғиб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Айрим террорчи ташкилот вакиллари эса пайтдан фойдаланиб, “жиҳод” даъвоси остида турли хунрезликларга чақириқ билан чиқмоқда. 🔸Аслида мусулмон кишини ўз ватанини ҳимоя қилишдан бошқа хар қандай ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши шаръан жоиз бўлмайди. Бу ҳақда мазҳабимизнинг буюк олимларидан бири Имом Муҳаммад "Ас-Сиярул-кабир" китобида айтадилар: “Мусулмонлар ғайридинлар билан бирлашиб, бошқа ғайридин жамоага қарши урушиши жоиз эмас”, деганлар. ❗️Ушбу урушга “жиҳод” номини бериш жаҳолатдан бошқа нарса эмас. Чунки Ислом шариатида жиҳод учун белгилаб қўйилган ўзига хос шарт ва талаблар мавжуд. Агар шартлар топилмаса, у ҳеч қандай жиҳод ҳисобланмайди. Балки у Исломда ҳаром қилинган уруш бўлади. Бунда иштирок этганлар Аллоҳнинг шариатига қарши чиққан шайтон аскарлари қаторида бўлади. Унда ўлдирганлар қотил, ўлганлар эса гуноҳ узра жон берган боғийлар бўлади. 🔹Биз бугунги кунда курашлар, зиддиятлар, дунёни қайта тақсимлашга қаратилган ўйинлар авж олган бир вазиятда яшамоқдамиз. Ҳозир зулм ва истибдод, террор ва бузғунчиликлар, ахлоқсизлик ва маънавий инқирозлар ҳар қачонгидан хатарли тус олмоқда. Шунинг учун бугунги куннинг мусулмон кишиси ҳарқачонгидан кўра огоҳ ва хушёр бўлиши даркор. Хусусан, инсоният тараққиётига таҳдид солаётган турли бўхронлар ва нотинчликлар пайтида турли фитналарга аралашмаслиги лозим. ⚡️ Бу каби фитналарга аралашиш шаръан ҳаром ҳисобланади. Қолаверса, амалдаги қонунчилигимизда ҳам хорижий мамлакатларнинг ҳарбий тузилмалари, ноконуний диний ташкилотлар ва террорчи гуруҳлар таркибига аъзо бўлиш таъқиқланган. 🌙Ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Яқинда фитналар бўлади. У пайтда ўтирган тургандан яхшидир, у пайтда турган юргандан яхшидир, у пайтда юрган югургандан яхшидир. Ким фитнага киришса ҳалокат ёқасига келади, ким фитна пайти паноҳгоҳ ёки сақланадиган жой топса у билан сақлансин!”(Имом Бухорий ривояти). ✅Хулоса қилиб айтганда Ислом дини икки жамоа ўртасида уруш бошланса, улардан бирига қўшилиб, уни алангалатишга эмас, балки тинчликка эришишга чақиради. Шундан келиб чиқиб, биз ватандошларимизни турли алдамчи тарғиботларга учмасликка, фитналардан йироқ бўлишга даъват этамиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 26. сеп
Channel created