TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Назад на канале
АВТМ в РФ avatar

TGINSIGHT CHAT

АВТМ в РФ

@pavtm_rf

Law

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК ВАЗИРЛИГИ ХУЗУРИДАГИ ТАШКИ МЕХНАТ МИГРАЦИЯСИ АГЕНТЛИГИНИНГ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ Мурожаат учун: ☎️ +7 925 045 47 44

Претплатници134Тренутни претплатници
Праћени постови132Број индексираних постова
Недавни досег138Збир недавних прегледа
Недавни постови

Недавни постови

Страница 10 од 11 · 132 постова

Објављено 26. сеп

14 views

Објављено 26. сеп

Қашқадарё делегацияси Бошқирдистондаги сафарини якунлади Хабар берганимиздек, Россиянинг Бошқирдистон Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошларимиз муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш ҳамда бошқа маданий тадбирлар ташкиллаштириш, икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ бир қатор тадбир ва учрашувлар ташкил этди. Делегацияга сафар давомида ҳамроҳлик ва амалий ёрдамлар кўрсатган Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ходимларига, Бошқирдистон Ташқи иқтисодий алоқалар ва Конгресс фаолияти вазирлигининг юртимиздаги вакилига, Бошқирдистон “Евросиё” ўзбек миллий маданият маркази ҳудудий жамоат ташкилоти раисига ҳамда ўзбек талабаларимизга ўз миннатдорчилигини билдириб, вилоят ҳокимининг эсталик совғаларини топширди. Делегация Москва орқали Нижегород вилоятига бориб, душанбадан ўрганишларни бошлайди. Аъзолик👉@qvh_axboroti👈

12 views

Објављено 26. сеп

Касаба уюшмалари раҳбарлари ҳам учрашув ўтказди Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси Бахтиёр Жўраев ва Бошқирдистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари Наил Махмутов ўртасида мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқот давомида ҳар икки томон ўз иш фаолияти ва уюшма олдидаги режалар билан ўртоқлашди. Шунингдек, Бошқирдистон Республикаси ҳудудида шартнома асосида фаолият олиб бораётган ватандошларимиз оилавий келишган бўлса, уларни турмуш ўртоғи ва фарзандларига ҳам Бошқирдистондаги сиҳатгоҳ ва оромгоҳларга бепул йўлламмаларни беришни тизими йўлга қўйиш масалалари келишиб олинди. Аъзолик👉@qvh_axboroti👈

11 views

Објављено 26. сеп

11 views

Објављено 26. сеп

ФуқароларимизниРоссиядапатент олиш ва тиббий комиссиядан ўтиш нархлари туширилади Россия Федерациясининг Бошқирдистон Республикаси Оила ва аҳолини ижтимой ҳимоя қилиш вазирилиги биносида делегасиямиз аъзолари вазир ўринбосари Каримов Тимур, Россия Федерасияси Ташқи ишлар вазирлигининг Уфа шаҳридаги биринчи котиби Лебединцев Олег, вазирликнинг миграция масалаларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Вишневская Нина, Бошқирдистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари Махмутов Наиллар билан музокаралар олиб борилди. Музокаралар давомида юртимиздан келаётган фуқароларимизни патент олиш ва тиббий комиссиядан ўтиш нархларини тушириш ҳамда мигрантларга рус тилини билиш даражаси сертификатини бериш учун вилоятда Уфа давлат Университети марказини очиш бўйича таклифлар берилди. Аъзолик👉@qvh_axboroti👈

11 views

Објављено 26. сеп

11 views

Објављено 26. сеп

Қашқадарё делегацияси Бошқирдистоннинг Савдо-саноат палатаси раҳбари билан учрашди Уфа шаҳрида бўлиб турган воҳамиз делегацияси Бошқирдистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раҳбари Ангелина Александрова билан учрашди. Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлаш, шу жумладан, савдо-иқтисодий, тадбиркорлик, туризм ва миграция соҳаларида биргаликда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, учрашув жараёнида Миграция маркази фаолияти бўйича ҳам муҳокамалар олиб борилди. Аъзолик👉@qvh_axboroti👈

12 views

Објављено 26. сеп

Президентимизнинг (ПҚ-149-сон, 01.03.2022 й.) қарорларидан хабардормисиз? Қарорга кўра, 2022 йил 1 июндан Россия Федерацияси, Туркия ҳамда Қозоғистоннинг тегишли ҳудудларида (12 та) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вакиллик институти жорий қилинди. Мазкур ҳудудларнинг ҳар бирига камида 2 нафар вакил бириктирилди. 👉2022 йил 1 майдан ҳар йили ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан: - боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг2 баравари (540 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади; - меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”(дафтарлар)дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлархарид қилиш учунБҲМнинг 5 баравари (1 млн 350 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади; - меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга яшовчи пенсия ёшига етган ёкиI ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганоила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади. ❗️Шунингдек, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “дафтарлар”дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнингболаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар берилади. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясинингмаблағлари ҳисобидан меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг оила аъзоларига ёрдам пуллари ва йўлланмалар беришда: ёрдам пуллари ва йўлланмалар башарти меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқаролар “Labor migration” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган бўлса берилади. Талабгорлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига “Labor migration” дастурий мажмуаси орқали электрон мурожаат қилади. Қарорга кўра, хорижда вақтинчалик ишлаётган ва таълим олаётган ўзбекистонлик ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Хориждаги ёшлар баланси” шакллантирилиб, улар тўғрисидаги маълумотлар “Ёшлар портали” электрон платформасига киритиб борилади. 2022 йил 1 мартдан “дафтарлар”дан бирига киритилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқиб кетаётган фуқароларга ҳам 10 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатга миқроқарзлар берилиши бошланди. Шунингдек, 2023 йил 1 январгача қуйидагилар бўйича компенсациялар тўланади: - хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда – БҲМнинг 3 баравари(810 минг сўм) миқдорида; - йўл чиптасини харид қилиш бўйича – БҲМнинг 2 баравари(540 минг сўм) миқдорида; -“ишчи виза”ни расмийлаштириш бўйича – БҲМнинг 5 баравари (1 млн 350 минг сўм) миқдорида. Аъзолик👉@qvh_axboroti👈

13 views

Објављено 26. сеп

Qashqadaryo delegatsiyasi Boshqirdistonda: xorijdagi yurtdoshlarga ko‘mak berilmoqda Qashqadaryo viloyati hokimligi, bandlik boshqarmasi hamda viloyat kasaba uyushmalari mas’ullaridan iborat delegatsiya Rossiya Federatsiyasining Boshqirdiston Respublikasida o‘tkazilayotgan "Transport va qurilish" xalqaro kongressida ishtirok etmoqda. 👉https://kun.uz/uz/05023427 ➡️Qashqadaryo xabarlari

10 views

Објављено 26. сеп

11 views

Објављено 26. сеп

Қашқадарё делегацияси ўзбекистонликлар учун ош дамлади Россиянинг Бошқирдистон Республикасида бўлиб турган воҳамиз делегацияси меҳнат жамоаларида бўлиб, ватандошларимишга концерт дастурлари ташкил этди ва ўзбекона ош дамлади. Тадбирлар давомида уларнинг муммолари тингланиб, сафарнинг чора-тадбирлар режасига киритилди. Шунингдек, уларнинг яшаш шароитлари ўрганилди. Аъзолик👉@qvh_axboroti👈

11 views

Објављено 26. сеп

11 views
12•••891011
ПретходнаСтраница 10 од 11Следећа