TGINSIGHT CHAT
EnergoMenejer
@energomenejer
TeknolojiaUshbu kanalda @energomenejer (Energiya va undan samarali foydalanish) energiya hamda uni samarali foydalanish bo‘yicha mavzular, elektr, issiqlik va elektrotexnik uskunalar xaqida ma’lumotlar berib boriladi. skb.uz Sarvar Qurbonov +998977031706
Machapisho ya hivi karibuni
Uk. 43 kati ya 84 · machapisho 1,006
Imechapishwa 4 Mac
100A ва 200А аккумулятор келди. Мурожат қилишингиз мумкин
Imechapishwa 26 Feb
ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ БЎЙИЧА ЯРАТИЛГАН ИМКОНИЯТЛАРНИ ТЎҒРИ ТУШУНИБ ОЛИНГ Деб ёзади bankirkundaligi телеграм каналида. Тан олиш керак, Президентимизнинг охирги чиқарган қарорлари (ПҚ-57) тарихий қарор бўлди. Маълум қилишларича, бундай тартиб ҳамма давлатларда ҳам мавжуд эмас. Демак, яратилган имкониятларни аҳолига тўғри етказа олмаяпмиз холос. Натижада, фуқаролар орасида қуёш панел ўрнатишга мажбурлаш ҳисси пайдо бўлмоқда. Аслида яратилган имкониятларни тўлиқ тушунган фуқаролар, ўзи истаб қуёш панел ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Қарордаги имтиёзларга яқинроқ тўхталиб ўтамиз: Савол: Қарорга кўра, солиқ имтиёзларини қўллаш қачондан бошланади? Жавоб: 2023 йил 1 апрелдан бошланади. Савол: Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмионий ва юридик шахслар барча мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинадими? Жавоб: Йўқ, барча Мол-мулк ва ер солиқларидан озод этилмайди. Эътибор беринг, мазкур қурилмаларни 100 кВтгача ўрнатган юридик ва жисмоний шахслар ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғи ва қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғидан озод этилади. Яъни, сиз, 10 сотих ерингизнинг 2 сотихига қуёш панеллари ўрнатсангиз, 2 сотих ер учун ер солиғини тўлашдан озод этиласиз. Қолган 8 сотихига белгиланган тарифларга асосан ер солиғи тўлайсиз. Мол-мулк солиғи ҳам ҳудди шундай. Қуёш панелига алоқадор янги олиб келиб ўрнатган мулклар (Панел, аккумулятор, симлар, шитлар ва бошқа лаш-лушлар) мол-мулк солиғидан озод этилади. Қолган мавжуд мулкларингиз бўйича солиқ ўрнатилган тарифларга кўра ундирилади. Шунингдек, қарорда фойда солиғидан озод этиш бўйича ҳам тўхталиб ўтилган. Бунда ҳам эътибор қаратинг, фақатгина мазкур қурилмадан олган даромадингиз солиқдан озод этилади. Қолган даромадларингизга таъсир қилмайди. Савол: Қуёш панели ўрнатганларга 1000 сўмдан субсидия ҳаммага тўланадими? Жавоб: 2023 йил 1 апрелдан бошлаб, аҳоли хонадонларига кичик қувватли (50 кВт гача) ўрнатган жисмоний шахсларга (юридик шахсларга эмас) тегишли объектларга ўрнатилса, ҳар бир киловатт-соатига Давлат бюджетидан 1000 сўмдан субсидия ажратилади. Қарорга кўра, яна бир ҳолатга эътибор қаратиш керак. Қарорда ушбу субсидиялар «Қуёшли хонадон» дастурига киритилган фуқароларга ажратилиши белгиланган. Янаям аниқлаштирадиган бўлсак, қарорнинг 4-иловасида 36686 та аҳоли хондонларида ушбу қурилмаларни ўрнатиш режаси туманма-туман белгиланган. Ушбу рақамлар доирасида субсидия ажратилади. Масалан, Андижон вилоятида 5321 та хонадонларга ёки Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида 22 та хонадонга қуёш панеллари ўрнатилиши белгиланган. Савол: Ушбу субсидиялар қандай тўланади? Жавоб: Субсидия солиқ органлари томонидан (Электросет томонидан эмас!) ҳар ойда "Soliq" мобил иловаси орқали ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар фуқароларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади. Яна қўшимча қиламанки хозирда ўрнатилётган ФЭС лар давлатга ток сотолмайди. 👉https://t.me/energomenejer👈
Imechapishwa 17 Feb
Президент қарори. Қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора тадбирлари тўғрисида. https://uza.uz/uz/posts/2023-yilda-qayta-tiklanuvchi-energiya-manbalarini-va-energiya-tezhovchi-texnologiyalarni-zhoriy-etishni-zhadallashtirish-chora-tadbirlari-togrisida_455003 https://t.me/energomenejer
Imechapishwa 1 Feb
"Водий вилоятларида электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган чора-тадбирлар: Биринчидан, бу йил Поп ва Фарғона туманларида 600 Мегаваттли 2 та қуёш станцияси қурилади. Иккинчидан, водий вилоятларида 160 Мегаваттли қуёш панеллари ва 100 та микро ГЭСлар қурилади. Бу ишларни жойларда тўғри ташкил этиш учун вилоят ҳокимларининг 1-ўринбосарлари масъул бўлади ва ҳамма ишлардан озод қилинади. Уларга республика банк раҳбарлари бириктирилади. Учинчидан, ижтимоий соҳа объектларида “қуёш энергияси”дан фойдаланиш учун алоҳида компания ташкил этилади. Унга 200 миллион доллар маблағ берилади. Компания қуёш панеллари ва сув иситиш қурилмаларини ўзи ўрнатади ва “яшил энергия”ни бюджет корхонасига сотади. Тўртинчидан, йирик корхоналарда ҳам қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатилади. Саноат корхоналарида қуёш панеллари ўрнатиш ва кичик станциялар қуриш учун халқаро молия ташкилотларидан 2 миллиард доллар жалб қилиш чоралари кўрилади. Бешинчидан, эндиликда аҳолига қуёш энергиясидан фойдаланиш учун жозибадор тизим яратилади. Водийдан бошлаб, хонадонларда ишлаб чиқарилган ва тармоққа узатилган ҳар бир киловатт соат электр энергияси учун 1 минг сўмдан ҳисоб-китоб қилинади (ҳозир 295 сўм)." Davletov uz еанали хабар берди. Менга шу қизиқ, яна манополия ва бозор иқтисодиётига болта уриш эканда. @energomenejer
Imechapishwa 29 Jan
Quyi qismdagi elektriklarni kam oylikka qattiq mexnat qilib korrupsionerlarni aybi uchun 24 soat ishlaganliklari uchun ham ular qahramon!!! Elektriklarning mehnati haqida “Hudud24” sayti rolik tayyorlabdi. Atigi 32 megabayt, albatta ko’ring. @energomenejer
Imechapishwa 26 Jan
Muammolarimiz xaqida erkin fikrlashdik. https://m.youtube.com/watch?time_continue=80&v=6s2SjyF3IAY&embeds_euri=https%3A%2F%2Fkun.uz%2F&source_ve_path=MTM5MTE3LDEzOTExNw&feature=emb_logo https://t.me/energomenejer
Imechapishwa 21 Jan
Дастурлаш, турли моделларни лойихасини рақамли кўринишда текшириб кўриш имеонини истасангиз Matlab тизимида дастурлаштиришни ўргатувчи канал. https://t.me/matlabuz га бир қаранг. Энергетикада бу дастурдан фойдаланиб турли муаммоларга ечимларни топишда фойдаланиш мумкин.
Imechapishwa 15 Jan
“Расмийлар узилишлар учун шунчаки узр сўраши ёки истеъмолчиларга бир-икки кун чиданглар дейиши хато” — энергетиклар Энерготаъминотдаги узилишлар шу кеча-кундузда энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан бири бўлиб турибди. Ижтимоий тармоқлар газ ва электр энергияси йўқлиги сабаб истеъмолчилар туман ва шаҳарлардаги таъминот корхоналарига бориб расмийлардан таъминот қачон тикланишини талаб қилишаётгани акс этган видеолар билан тўлиб-тошган. Бироқ республика даражасида бу масалага ҳозирча жўяли изоҳ берилгани йўқ. https://t.me/energomenejer 📹👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ https://youtu.be/8PnNt0GlizM
Imechapishwa 13 Jan
Россия космонафти Олег Артемьев космик станциядан туриб оролимизнинг хозирги ахволини кўрсатди. https://t.me/energomenejer
Imechapishwa 8 Jan
Энергетика вазирлигининг мурожаати: "Қишдан чиқиб олиш учун ҳаммамиз биргаликда энергияни иқтисод қилайлик"
Imechapishwa 7 Jan
Инверторларимиз келди. Сони кам.
Imechapishwa 31 Des