TGINSIGHT CHAT
EnergoMenejer
@energomenejer
TeknolojiaUshbu kanalda @energomenejer (Energiya va undan samarali foydalanish) energiya hamda uni samarali foydalanish bo‘yicha mavzular, elektr, issiqlik va elektrotexnik uskunalar xaqida ma’lumotlar berib boriladi. skb.uz Sarvar Qurbonov +998977031706
Machapisho ya hivi karibuni
Uk. 55 kati ya 84 · machapisho 1,006
Imechapishwa 23 Mei
Тошкент архитектура-қурилиш институти “Инженерлик коммуникацияларини лойиҳалаш, қуриш ва ишлатиш” кафедраси (PhD) таянч докторанти Қаршиев Шариф Шерқуловичнинг қуёш коллекторларини бузилишдан химоялаш учун энергия тежамкор ва ишончли ўзини ўзи дренаж қиладиган гелиоқурилмалар ишлаб чиқиш дессертасия мавзуга доир лаборатория стенди. @energomenejer
Imechapishwa 23 Mei
Imechapishwa 13 Mei
Ассалому алайкум! Сардоба техноген талофат бўйича ўз фикрларимизни бердик. https://youtu.be/wYbz1tOR5qY @energomenejer
Imechapishwa 13 Mei
ҲАРАКАТНИ ИЛҒОВЧИ МОСЛАМАЛАР — ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИ ВА ТЕЖАМКОРЛИГИ САРИ АРЗОН ВА ОСОН ЙЎЛ Энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлиги — истеъмол маданиятининг юксак намуналаридан бири эканлиги ҳақида аввалги таҳлилий мақолаларимизда ўз фикр-мулоҳазаларимизни баён қилган эдик. Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/150 Қимматбаҳо энергоресурсларнинг мақсадсиз фойдаланиши нафақат хонадон ёки саноат корхоналарида, балки шаҳарсозлик лойиҳаларида ҳам ўз аксини топиши зарур. Айниқса ёритиш тизимида замонавий ускуна ва мосламалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Шунда мамлакатимизда шартли равишда мавсумий тарзда юзага келадиган энергия танқислиги муаммоларига маълум маънода ечим топиш мумкин бўлади. Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/177 Подробно: http://uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/177 Манба: @energomenejer БАТАФСИЛ: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/343 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 👉🌏t.me/uzmetaxborotxizmati
Imechapishwa 29 Apr
⚡️РАСМАН! Фуқароларга шахсий автомобилларидан эрталаб 7:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 20:00 гача фойдаланишга рухсат берилади. Бунда ишга бориш-келиш, шифохона, дори-дармон харид қилиш асосий мақсад бўлиши керак. @energomenejer
Imechapishwa 19 Apr
Энг кичик автомашина Машинанинг узундиги 135 сантиметр. Машина 64 км/соат тезликгача эриша олади. @energomenejer
Imechapishwa 18 Apr
Эшли Вэнс нинг Илон Макс Tesla, SPACEX ва келажжакка йўл Китобини ўқиб чиқмоқдаман. Ушбу китобдаги ёққан жойларини Сизларга тақдим қилиб бораман. "Менимча, бугунги кунда одамлар қандайдир тарзда Интернет, молия ва қонунчиликка жуда қизиқишмоқда", деди Илон Маск журналистга йўл давомида. "Бу бизда кам инновациялар борлигининг сабабларидан бири." 💡@energomenejer💡
Imechapishwa 14 Apr
Электролизор. Энг содда ускуна. @energomenejer
Imechapishwa 14 Apr
Электролиз жараёни учун юқоридаги ускуна бўлса кифоя, аммо электролиз орқали олинган водород энергиясини олиш учун 1,5 баробар энергия сарфланади. Расмдаги ускунада сувга туширилган иккита электродга ўзгармас ток берилади. Жараёнда манфий қутбли электродга водород пуфакчалари, мусбат қутбли электродга кислород пуфакчалари тўпланади. Пуфакчалатдаги газни ажратиб олиб тўпланади. Агар водород кўп миқдорда олиш мақсад бўлса электролиз учун энергияни алтернатив энергия манбааларидан олиш керак. Водородни сақлаш бу яна бир техник муаммо бўлиб, етарли масофага юриш имконини берувчи водородни оғир ва катта метал баллонга сақлаш (метан газ каби) керак. Бу эса жой ва машинаги оғирлигига таъсир қилади. Бундан ташқари хавфли, агар балонга зиён етиб водород чиқса машина ракетага айланади ва зарари жуда катта бўлади. Аммо хозирда олимлар турли хил янги технологиялар устида иш олиб боришмоқда. Булардан бири металл-гидрид, бу метал ва вадородни бириктириб керакли вақтда керакли миқдор ва тезликда бошқара олиш учун. Иккинчи технология бу нанотрубка. Нонотрубка ичига водородни конденсатция қилиб керакли зичликда сақлаш (нанотрубка- углерод атомларидан ташкил топган энг катта мобекулалар.) Қуйидаги технологиялар синовда ва ишлаб чиқаришга қисман киритилган. 💡@energomenejer💡
Imechapishwa 14 Apr
Водород ёқилғили автомобил. Дунёда энг янгил ва кўп тарқалган элемент бу водород. Водород тоза кислород билан ёқилганда ундан иссиқлик энергияси ва сув пари ажралиб чиқади холос. 71% азот таркибли хавода ёнганида кичик миқдорда азод оксиди ажралади. Оддий машинани ҳам вадород ёқилғисига қайта жихозлаш мумкин. Водород табиатда алохида учрамаганлиги учун уни тибий бирикмалардан ажратиб олиш керак. Водород ажратиб олишнинг умумий усули бу метандан буғ ёрдамида, метан буғ конверцияси жараёни орқали амалга ошириш. Бу жараён кўп технологик бўлимлар ва махсус ускуналари орқали амалга оширилади. Бу кўп энергия сарф қилувчи усул. Иккинчи усул бир босқичдан иборат сувни элетролизлаш орқали водород олишдир. Тоза сув молекулалари водород ва кислороддан ташкил топган бўлиб уни ажратиш учун сувдан ўзгармас ток оқизиш керак. Жараён тезлашиши сувга ош тузи, серний кислота, бикорбонат натрий қўшиш керак. 💡@energomenejer💡
Imechapishwa 13 Apr
Imechapishwa 13 Apr
Кетма кет типли гибрид машина. Тузилиши: ( "А" қисм) ёқилғи баки ▶️ ички ёнув двигатели ▶️ аккумуляторларга ўзшармас ток берувчи генерато ▶️ энергияни сақлаш учун аккумуляторлар ▶️ электромотор ▶️ узатма қутиси ▶️ ғилдирак. Кўриб турганингиздек бу типли электромобилда асосий қисм электромотор. Аккумуляторлар тўла зарядлангач қўшимча масофа босиб ўтиш учун қўшимча зарядлаш мақсадида ички ёнув двигатели ишлатилади ва бир вақтни ўзида аккумуляторларни зарядлайди ва харакатни таъминлайди. Паралел типли гибрид машина. Тузилиши: ёқилғи баки ▶️ ички ёнув двигатели, бу бир вақтнинг ўзида механик узатмалар қутиси ва генераторга боғланади ▶️ генератор электромобил аккумуляторларини зарядлайди ▶️ аккумулятор, генератордан заряд олиб керак вақтда генераторни ўзгармас ток билан таъминлайди. ▶️ электромотор ▶️ механик узатма қутиси. ("Б" қисм) Бу тип электромобиллар машина юқорига чиққанда, тезликни бирдан ошириш учун ички ёнув двигателидан фойдаланилади, қолган вақт электромотор харакатга келтиради. Бу типда энг мураккаб вазифани харакатлар қутисини бошқарувчи контроллер бўлиб у ички ёнув двигатели ва электромоторни бошқариб узатма қутиси билан боғлайди. Бу тип эффектив бўлиб Сизга мақул харакатланишни таъминлайди. Бу икки типда ҳам қўшимча зарядлаш учун тормоз қисмига регенератив система орқали амалга оширилади. Бу система ғилдираклатдаги айланиш моментда хосил бўладиган энергияни тортиб олади ва уни зарядлаш қисмига узатади. Бу худдийки тормоз резисторлари электрдвигателдаги энпргияни тортиб уни тўхташи билан бир хил. Бу ерда энергия иссиқлик энергиясига эмас балки фойдали зарядлаш ускунасига беради. Турли тип гибрид электромобиллар 100км масофа учун 2-5 литр ёқилғи ёқади бу эса тўла бак билан 1000 км камида харакатлана олади. 💡@energomenejer💡