TGINSIGHT CHAT
EnergoMenejer
@energomenejer
TeknolojiaUshbu kanalda @energomenejer (Energiya va undan samarali foydalanish) energiya hamda uni samarali foydalanish bo‘yicha mavzular, elektr, issiqlik va elektrotexnik uskunalar xaqida ma’lumotlar berib boriladi. skb.uz Sarvar Qurbonov +998977031706
Machapisho ya hivi karibuni
Uk. 83 kati ya 84 · machapisho 1,006
Imechapishwa 6 Feb
Imechapishwa 6 Feb
Ўз ўзидан савол туғилади буларнинг фарқи ва қандай авфзалликлари бор? ТЭН ли қозонлар юқорида айтганимиздан сувни етарли даражага етказиш учун электродли қозонга нисбатан 2 баробар кўп ток истеъмол қилади. Бундан ташқари электродли қозон сувни тез иситиши ва бунинг оқибатида иссиқлик ташувчи тез айланади ва ТЭН га нисбатан 3 баробар хажмдаги жойни исита олади. Бундан ташқари ТЭН қозонга нисбатан: Агар иссиқлик ташувчи элемент сифатли ва тўғри танланган бўлса электродлар умр давомийлиги ТЭН ларга нисбатан кўпроқ. Электрод котёллар хажми кичик бу эса ўрнатишда қулайлик олиб келади. ТЭНлар эса қуввати ошган сари жой ҳам катта талаб қилади. Электрод қозонларни ФИК юқори 99%. Энг асосийси хавфсизлик даражаси бўйича юқори чунки агар иссиқлик берувчи элементда ток оқиши пайдо бўлса электродли котёл занжир реакцияси узилади ва иситишни тўхтайди. ТЭН лида эса агар ток четга оқиши бошласа у бутун коннструкци бўйлаб иссиқлик ташувчи элемент орқали тарқайди ва бу хавфли хисобланади. каналга уланиш учун @energomenejer
Imechapishwa 6 Feb
ТЭН иситиш қозонлари- қозон ичида трубасимон идиш ва уни ичида метал спирал мавжуд бўлиб электр токи берилганда спирал қизийда ва ўз иссиқлигини труба орқали иссиқлик ташувчи элементга (масалан сув исийди ва иссиқлик ташувчи бўлади) беради. Бу ТЭН ли электр котёллар бирданига иссиқлик ташувчини хароратини юқорига кўтара олмайди. Катта хажмдаги жойларни иситиш учун кўп вақт сарфлайди шу аснода электр токини ҳам. Унинг авфзалликларидан бири уни тан нархи азонлиги ва хизмат кўрсатиш осонлигидадир. Электродли типдаги котёллар ТЭН даги каби ўзи қизиши эвазига ўз иссиқлигини иссиқлик ташувчига бермайди балки икки электрод орасида харакатланаётган ионлар орқали иссиқлик ташувчини хароратини кўтаради. Иссиқлик ташувчини сифати ва Бизга керак бўладиган хароратдан келиб чиқиб иситиш тизимимиздаги иссиқлик ташувчини хароратини +50-+70 0С га 1 минутда олиб чиқа олади. каналга уланиш учун👇👇👇 @energomenejer
Imechapishwa 6 Feb
Электр истиш қозонлари Уйларни исистиш иссиқ сувдан фойдаланиш ёки бўлмаса иссиқхоналарни иситиш учун сувларни иситувчи қозонлардан фойдаланади. Бу қозонлар 3 хил энергоресурслар яъни қаттиқ ёқилғи (кўмир, ўтин, торф...) суюқ ёқилғи (табий газ, пропан...) ва электр энергияси билан сувни иситади. Биз шароитимизда қишда газ кўринишадаги ёқилғи етказилиб берилишида муаммолар юзага келади ва одамлар қаттиқ ёқилғи ёки электр энергиясидан фойдаланиб қозонларини ишлатади. Мен электр энергияси билан сувни иситувчи қозонлар, уларни турлари ҳамда авфзалликлари ҳақида сўз юритаман. Агар бозоримизга қарасангиз ТЭН (трубчатқе электронагревател-тубуляр электр иситгич) ли ва электродли турдаги сув иситиш қозонлари мавжуд. каналга уланиш учун👇👇👇 @energomenejer
Imechapishwa 6 Feb
Imechapishwa 6 Feb
«Ўзбекистон 2035» II халқаро форуми концепцияси. Танишиб чиқинглар Бу ерда хозирги холатимиз бўйича кўплаб статистик маълумотлар берилган каналга уланиш учун👇👇👇 @energomenejer
Imechapishwa 5 Feb
📌Ўзбек сегментидаги блогерларнинг кўпчилиги телеграмга кўчмоқда, қуйида олди қочди каналлардан зериккан обуначилар учун блогерларнинг шахсий телеграм каналларини тўпладик. Сиз ушбу каналларни кузатиш орқали жамиятдаги воқеаларни зудлик билан турфа муносабатларни ўқишингиз мумкин, вақтингиз зое кетмаслигига ишонч хосил қиласиз. 💡Хуллас блогерлар каналлари билан танишинг, иккиланмай барчасига аъзо бўлинг: @niyozov_news – журналист ва блогер Жамшид Ниёзовнинг шахсий канали. Шахсий мулоҳазалар, кузатув ва хулосалар, муҳим воқеа-ҳодисаларга шахсий муносабат... @iqtiboslar Машхур футбол мутахасисси, ажойиб ижодкор, диний фалсафий қарашлари ўткир Қахрамон Аслановнинг шахсий каналини тавсия қиламан. Инсонга қадрли бўлган барча мавзулар бўйича муаллифнинг шахсий мушохадалари, қарашлари ва тахлиллари билан танишиб борасиз. @bugunning_gapi - Ғайрат Йўлдошнинг содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга билдираётган ўта шахсий фикрлари ва мамлакатимиз ва дунёда содир бўлаётган муҳим янгиликлар, шунингдек, тарихимизнинг тарих китобларига ёзилмаган баъзи қисмлари ҳақидаги постлари. @qiziqarli_xarita - Жаҳонга ва мамлакатимизга дахлдор турли қизиқарли хариталар ёрдамида сиёсат, иқтисодиёт, санъат ва маданиятга тегишли статистика ва турли маълумотлар ўзига хос услубдаги қисқа постларда @eldarasanov88 — тилшунос ва журналист Эльдар Асановнинг шахсий канали. Турли ижтимоий-сиёсий мавзулардаги фикр-мулоҳазалардан ташқари, тиллар, халқлар, тарих ва маданиятга оид илмий фактлар бериб борилади. @doridarmonlar дорилар хақида маълумотлар. Фармбизнес ўйинлари. Қиммат дориларнинг арзон ўхшашлари. Канал малакали шифокор ва доришунос тарафидан юритилади @parnikchi томорқа, иссиқхона ва очиқ ерда ўстириладиган хамма ўсимликлар учун тавсиялар. Қизиқарли маълумот ва дехқончилик сирлари @uztwit - бир неча блогерларнинг канали. Ижтимоий тармоқдаги сара постлари жамланмаси @mattersuz - Муаллиф наздидаги ахамиятга молик, улашишга арзирлик фикр ва ходисалар. Канал инглиз тилида юритилади. @zendagi_meguzarad - журналист Гули Нигорнинг шахсий қарашлари жамланмаси @anjanlik_bankir - Банк сохасида муаммоларингиз борми? Банк сохаси бўйича малакали мутахассислар тавсиялари керакми? Унда марҳамат Анжанлик "Банкир" каналига обуна бўлинг. @kamgap77 - блогер Эркинжон Каримовнинг кундалик воқеаларга муносабатлари @audiokitob_ulashamiz - Баъзан китоб ўқишни шунчалар истайсиз, лекин вақт топа олмайсиз. Энди бунинг йўли осон. Автомобилингизда ёки наушник ёрдамида аудиокитоб тингланг! @RakursUz - ҳазил ва беҳазил фикр-мулоҳазалар журналист-блогер Муслим Мирзажонов ракурсида! Субъективлик мавжуд, бироқ холислик бирламчи! @energoaudit - энергия самарадорлигини ошириш ҳамда энергоаудит ҳақида фойдали маслаҳат, янгилик ва норматив ҳужжатлар. @hujayrauz - биология ва табиий фанлардан ўзбек тилидаги адабиётларда учрамайдиган маълумотлар, дунё хабарлари, биолог фикр мулоҳазалари @umidgafurovcom - TROLL.UZ лойихаси муаллифи - Умид Гафуровнинг шахсий блоги @orbitauz - аниқ фанларга оид ўзбек тилидаги қизиқарли контент @muhrim - Ўзбекистондаги энг машхур блогер ва журналист Муҳрим Аъзамхўжаевнинг аччиққина фикрлари берилувчи канал @ZnewsZ Ўзбекистон ҳаётига оид энг муҳим хабарлар ва янгиликлар канали бўлиб, тезкорлик ва оригиналлиги билан ёдда қолади.
Imechapishwa 5 Feb
Бугундан «Ўзбекистон 2035» II- Халқаро форуми бошланди. Ушбу форумда Ўзбекистон 2035 йилгача ривожланиши учун қилинадиган ишлар ва улар қандай натижа бериши борасида хорижда фаолият юритаётган ёртдошларимиз тамонидан таклифлари мухокама қилинади. Кузатиб бориш учун: https://m.facebook.com/uzreport.tv/?locale2=ru_RU каналга уланиш учун👇👇👇 @energomenejer
Imechapishwa 4 Feb
Ўзбекистонда Энергетика вазирлиги ташкил этилиши, унга Алишер Султонов раҳбар этиб тайинланиши мумкин Ўзбекистонда энергетика соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ўрнатувчи янги ваколатли орган — вазирлик ташкил этилди. Kun.uz’нинг хабар беришича, янги ташкил этилган вазирликка айни вақтда бош вазир ўринбосари — ҳукуматнинг геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари Алишер Султонов раҳбар этиб тайинланиши кутилмоқда. Тегишли ҳужжатга мувофиқ, «Ўзбекэнерго», «Ўзбекнефтгаз», «Ўзбекгидроэнерго»дан давлат-ҳокимият ваколатларини энергетика соҳасида мазкур давлат бошқаруви органига ўтказиш назарда тутилган. «Шундай қилиб, геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси ҳам тугатилиши, ўрнига Энергетика вазирлиги иш бошлаши мумкин. Шу билан бирга Алишер Султонов бош вазир ўринбосари лавозимидан кетиб, вазирлик билан чекланади, аммо аввалдан унинг назоратида бўлган тармоқнинг барча ташкилотлари Султонов ихтиёрида қолади», — деб ёзади интернет-нашр. Президент Шавкат Мирзиёев декабрь ойидаги чиқишларида Ўзбекистонда ҳукуматни ихчамлаштириш, Вазирлар Маҳкамасини ислоҳ этиш зарурати борлиги ҳақида гапирганди. Айни вақтда, у бош вазир ўринбосарларининг бошқа идора, ташкилот, тузилмаларга раҳбарлик қилиш амалиёти тугатилишини ҳам маълум қилганди. 2019 йил январь ойидан ҳукуматни ихчамлаштириш жараёни бошланган. Ҳа-я, айтмоқчи, ўтган ҳафта «Ўзбекнефтгаз» раҳбари ишдан олинганди, унинг ўрнига ким тайинлангани ҳали ҳам маълум эмас. https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Imechapishwa 4 Feb
Прописка бўйича лайфхак Тошкент пропискасини олиш дардида тунлари билан ухлолмай чиқаётган юртдошларимиз кўпчиликни ташкил қилиши бор гап. Шу мавзуда саволлар ҳам кўп. Хабарингиз бор, яқинда Тошкентда пропискаси бўлмаган шахслар ҳам исталган нархдаги янги уйлардан бирини сотиб олса, 1-банд бўйича пропискага кириши белгиланди. Аввалгиларга ўхшаб, камида ЭКИҲ 2500 баравари деган чеклов бекор бўлди. Кўпчиликда янги уйлардан сотиб олиш учун имконият бўлмаслиги мумкин. Бугунги кунда «янги уй» ва «арзон» деган тушунчалар ер ва осмон каби бир-бирига қарама-қарши. Ёки айримларда уй олиш учун эҳтиёжнинг ўзи йўқ. Сабаби унинг шундоқ ҳам Тошкентда уйи бор, фақат ўзининг пропискаси бўлмагани учун, бирор танишининг номига расмийлаштиришга мажбур бўлган. Улар ўз уйини (!) ўз номига (!) ўтказиш учун эса прописка олиши керак ва бунинг учун яна фалоооон пул сарфлаб янги уйлардан сотиб олиш «невыгодно» албатта. ❗️Лайфхак Агар шу каби муаммолар қинаётган бўлса, унда Сизларга маслаҳатим, янги уйларни бир киши эмас, бир неча киши пул қўшилишиб, сотиб олсангиз бўлади. Бу нима дегани? Фуқаролик кодексининг 353-моддасига биноан, икки ёки бир неча шахс шартнома имзолаши мумкин. Яъни бирор мулкни албатта 1 киши сотиши ёки 1 киши сотиб олиши шарт эмас. Тарафлар кўпчилик бўлиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, янги қурилаётган уйларни 3-4 киши ўртага пул ташлаб (улуш қўшиб) сотиб олиши ҳам мумкин. Бундай ҳолда пропискага оид қонун ҳужжатларига биноан, сотиб олувчи томон неча киши бўлса, уларнинг ҳаммаси 1-банд бўйича пропискага киради. Масалан, мерос ҳуқуқи асосида юзага келадиган вазиятни олайлик. Айтайлик, кимдир Тошкентдаги уйини пропискаси йўқ 3 кишининг номига васият қилади. Унинг вафотидан сўнг, уй учала меросхўр номига расмийлаштирилади (кадастрдан ҳам ўтказилади) ва натижада ўша 3 киши Тошкентдан прописка олади. Янги уйлардан бир неча киши сотиб олишда ҳам худди шунақа бўлади. (айрим маклерлар қари, ёлғиз, касалманд инсонларни топиб, васиятнома ёздириб бериш эвазига бизнес қилиши ҳам ёлғон эмас) ЭСЛАТМАЛАР Фақат бундай қарорга келишдан олдин қуйидагиларга эътибор қаратинг: 1) дуч келган шахслар билан эмас, ўзингиз ҳақиқатдан ишонган инсонлар билан биргаликда уй сотиб олинг, чунки эртага муаммо бўлиши мумкин (аслида шартномада ким қанча улуш қўшгани ёзилса, катта муаммо ҳам бўлмайди); 2) ўша сотиб олинган уйда барчанинг бирдек ҳаққи бўлишини унутманг; 3) пропискага кириб бўлгач, янги уйни 3 йил ичида сотиб бўлмас экан, деган гаплар нотўғри. Бемалол сотиш мумкин. Фақат бу ортиқча катта харажат дегани. Аниқроғи агар янги уй 3 йил ичида қайта сотилса, ЭКИҲнинг 400 баравари, яъни 81 млн 92 минг сўм давлат божи тўланади. Ва ўз-ўзидан бу давлат божи одатда уйни сотаётган шахслар зиммасига тушишини унутманг; 4) олинган маълумотларга кўра, барча девелоперлар ҳам ўзлари қурган янги уйларни бир неча кишига сотишга рози бўлмаётган экан. Улар бундай кўп томонлама олди-сотди шартномаларини нотариус тасдиқлаб бермаслигидан хавотирда. Аммо бу асоссиз қўрқув. Бир неча тарафлардан иборат олди-сотди шартномаларини нотариуслар рад қилишга ҳеч қандай асос йўқ. Ушбу мақолани тайёрлаш чоғида айрим нотариуслар билан гаплашдим, улар ҳам бир неча киши сотиб олаётган уйларнинг шартномасини тасдиқлашда ҳеч қандай муаммо йўқлигини таъкидлашди. 5) Қурувчи билан тузилаётган олди-сотди шартномасида сотиб олувчи сифатида албатта бир неча кишининг исм-шарифи кўрсатилиши кераклигини унутманг. Яъни шартномада фақат 1 кишининг номи тилга олиниб, нотариусга борганда “биз 3 кишимиз” дея даъво қилманг, барибир фойдаси йўқ. Хуллас, шунақа гаплар. Прописка яратаётган тақиқлар шу даражада «ажойиб»ки, уни айланиб ўтиш учун халқ томонидан мана шунақа унданда ажойиб усуллар ўйлаб топилаверади, топилаверади... Фақат бир томони ёмон, бугун прописка илинжида ҳар нарсага тайёр шахслар кўраётган усуллар эртага янги низоларни кўпайтириши, муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Сунъий тўсиқлар ҳеч қачон жамият фойдасига ишламаган. Буни тарих исботлаб қўйганига анча бўлган. Каналга уланиш: 👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Imechapishwa 4 Feb
Хали аниқ тасдиқланмаган маълумотларга кўра Алишер Султонов янги ташкил қилинган "Энергетика вазирлиги" вазири этиб тайинланган! каналга уланиш учун👇👇👇 @energomenejer
Imechapishwa 4 Feb
Ўзгаришлар давом этади, энергетика, жумладан, электр энергия, нефть ва газ соҳасини давлат томонидан бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи органни ташкил этиш бўйича якуний тўхтамга келинган. Демак, янги ваколатли орган — Энергетика вазирлиги тузилган. Бугун бу ҳақда расмий маълумотлар янграса керак. Тегишли ҳужжатга мувофиқ, энергетика соҳасида «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖдан давлат-ҳокимият ваколатларини энергетика соҳасида мазкур давлат бошқаруви органига ўтказиш назарда тутилган. каналга уланиш учун👇👇👇 @energomenejer