☝️Европа кардиологларининг оҳирги тавсияларидан иқтибос.
⏱Қон босимини тепа рақамини 10 мм ёки пастки рақамини 5 мм га тушириш:
- инсульт ҳавфини 35% га
- ўткир коронар синдром (инфарктга олиб келадиган ҳолат) 20% га
- юрак етишмовчилигини 40% га
- умумий ўлим ҳавфини 10-15 га пасайтиради!
Бу ошган қон босимига тегишли. Яна кўп яшайман деб нормал босимни тушириб юрманглар 😅
🩺Doctor Ziyod | #cardiology
Кўкракни чап тарафи санчиса, кўпчилик юракдан деб ўйлашади. Буни аввал ҳам тушунтирган эдим, яна бир бор аниқлаштириш вақти келди.
Ҳуллас оғриқ:
- йўтал, харакат, чуқур нафасда ёки устига босганда кучайса
- бир неча сониягача ёки аксинча, соатлаб, кунлаб давом этса
- тўлиқ кўкракни чап қисмида
- жуда кичик нуқтада бўлса, катта эҳтимол билан бу юрак эмас.
(☝️булардан бир ёки бир нечта белги бўлиши мумкин)
Ҳақиқий юрак оғриғи:
- асосан тўш ортида бўлади
- бўйин, жағ, чап елка, кураклар орасига узатилиши мумкин
- характери - кучли сиқувчи ёки куйдирувчи
- бир нича дақиқада бошланади ва ўтиб кетади
- кўпинча жисмоний зўриқишда пайдо бўлади
- дам олганда ёки тилни тагига нитроглицерин ташлаганда ўтиб кетади
(бир ёки бир нечта симптом бўлиши мумкин)
Яна бир белги:
🌱Ёшингиз 40дан кичик бўлса ва туғма юрак муаммоларингиз бўлмаса, сизда юрак оғриши эҳтимоли жуда паст.
🩺Doctor Ziyod | #cardiology
❗️Кўкракни чап тарафидаги барча оғриқларда юрак ҳақида ўйлаймиз, лекин кўпинча бу ҳато!
Расмда кўриб турганингиздек, юрак билан боғлиқ оғриқлар кўпинча кўкракни ўртаси, яъни тўш ортида кузатилади. Юракни ўзи ҳам аслида ўша ерда жойлашган. Шунчаки уни 2/3 қисми чапроқда бўлади ва шу сабабли юрак кўкракни чап қисмида деган тушунча ҳосил бўлган.
Оғриқ кўп ҳолларда чап қўл, бўйин ва кураклар орасига узатилади.
⚠️ Муҳим!
- оғриқ кучли сиқувчи ёки куйдирувчи
- бирданига бошланади
- кўпинча жисмоний зўриқишда пайдо бўлади
- бир неча дақиқа давом этади (соатлаб, кунлаб эмас), соатлаб давом этса, инфарктни эҳтимоли катта
- дам олганда ёки нитроглицерин препаратини қўллаганда ўтиб кетади
🌵Кўкракни чап қисмида санчиқ бўлиши, кунлаб, ҳафталаб давом этиши - бу юрак эмас. Кўпинча асаб, маҳаллий мушаклар ёки ошқозон билан боғлиқ.
🌱Ёшингиз 40дан кичик бўлса ва туғма юрак муаммоларингиз бўлмаса, сизда юрак оғриши эҳтимоли жуда паст.
🩺Doctor Ziyod | #cardiology