🥀 ЎТ ПУФАГИНИНГ БУКИЛИБ ҚОЛИШИ
(русчалаб перегиб ёки загиб)
Рамда яшил пуфак - нормал, тепасидаги қизил схемалар - турли букилиш ҳолатлари.
Бу ҳолат кўпинча норма ҳисобланади. Баъзи ҳолатларда бу ўт қопини туғма анатомик тузилиши бўлиши мумкин.
Норма экан, демак даволаш ҳам керак эмас! Фақатгина кам ҳолатларда қандайдир жиддий муаммолар пайдо бўлса (асосан ўткир ҳолатлар), ўт қопи олиб ташланади.
☝️Бу постни тепасидаги думалоқ видеоларни ҳам кўринг.
🩺Doctor Ziyod | #gastroenterology
🤰🏻Ҳомиладорлигингизда қабзият бўлганми? Буни сабаби жуда қизиқ.
Ҳомиладорлик даврида прогестерон гормонини миқдори ошади. Унинг асосий вазифаларидан бири - бачадонни қисқаришини олдини олиб, ҳомила тушиб қолишидан асраш.
Лекин айнан шу эффекти ичакларни ҳаракатини секинлаштиради, чунки ичак мушакларида ҳам бу гормонга сезувчан рецепторлар бор.
Бир қарашда бу ҳолатда нажот йўқдек. Ахир ҳомилага зарар келтириб прогестеронни пасайтирмайсиз-ку.
✅ Бахтимизга қабзиятга қарши оддий тавсиялар бу ҳолатда ҳам ёрдам беради:
Биринчиси - 2 литр атрофида сув ичинг. Чунки ахлатни ярмидан кўпи сувдан иборат. Сувсиз етарлича ҳажм шаклланмайди ва уни чиқаришга эҳтиёж бўлмайди.
Иккинчиси - кўпроқ клетчатка енг. У асосан сабзавотлар, дуккаклилар ва бутун донли маҳсулотларда кўп бўлади. Лекин кўпчилигимиз уларни етарлича емаймиз.
Учинчиси - жисмоний фаол бўлинг. Ҳомиладорлар негадир аввалгидек фаол ҳаракатлансам ҳомила тушиб қолади деб кўрқади. Бу ҳақиқатдан анча узоқ.
Агар ҳаммасини бажарганингизда ҳам ўзгариш бўлмаса, шифокор билан маслаҳатлашинг. Ўзбошимчалик билан ичиладиган баъзи дорилар ичакдан ташқари бачадонни ҳам ҳаракатга келтириши мумкин.
❇️ Ҳомиладорликда мумкин бўлган дори ва қўшимчалар:
- Псилиум. Кунига 3 граммдан бошлаб, керак бўлса 10 граммгача етказса бўлади (қорин жуда дам бўлмаса)
- Магний препаратлари:
• Магний гидроксид (Магнезия сути) 1-4 ош қошиқ 1 стакан сув билан
• Магний оксид (400 мг гача)
• Магний цитрат (400 мг)
- Макрогол (Легколакс)
- Лактулоза (Дюфалак)
Доим аввал псилиум каби клетчатка сақловчилардан бошлаш тавсия этилади.
Манбаалар:
bit.ly/3Z6OJB4
bit.ly/3sID8fs
bit.ly/486yHeu
bit.ly/3qUPbpD
#obsgyn#gastroenterology
🔤Диққат етишмаслиги ва гиперфаоллик синдромида (ДЕГС) овқатланиш.
Баъзи тадқиқотлар, мета-таҳлиллар ва тизимли шарҳларга кўра, ДЕГСни даволашда яхши тузилган диета катта аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
Сунъий ранглар ва консервантлар қўшилган маҳсулотларни истеъмол қилишни чеклаш ДЕГС белгиларини сезиларли даражада яхшилаши мумкин. Ушбу тоифадаги маҳсулотларга хушбўй ичимликлар, конфетлар ва бошқа ширинликлар киради.
Диетага омега-3 ёғ кислоталарини қўшиш ДЕГС белгиларини сезиларли даражада яхшилаши мумкин. Гиперактивлик белгиларининг қисқариши ва диққатни яхшиланиши кўп тадқиқотларда аниқланган. Омега-3 ёғ кислоталари балиқ, денгиз маҳсулотлари, зиғир ёғи ва бошқа ўсимлик мойларида мавжуд.
Осон ҳазм бўладиган углеводларни (масалан, шакар ва крахмал) истеъмол қилишни чеклаш баъзи болаларда ДЕГС белгиларини камайтириши мумкин.
Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, диетага магний қўшилиши болаларда ДЕГС белгиларини яхшилаши мумкин. Бироқ, магнийнинг ДЕГС белгиларига таъсири ҳали етарли илмий тасдиқни олмаган.
Умуман олганда, шуни таъкидлаш керакки, ДЕГС учун парҳезнинг самарадорлиги аксиома эмас ва ДЕГС бўлган барча болалар диетадаги ўзгаришлардан фойда кўради деб айтиб бўлмайди. ДЕГС белгиларига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган аниқ озиқ-овқат, қўшимчалар ва уларнинг миқдорларини келажакдаги тадқиқотлар аниқлаштириб боради.
Манбалар:
1. Norris JM, et al. The Relationship between ADHD and Key Lifestyle Factors: A Systematic Review and Meta-Analysis. J Atten Disord. 2018 Mar;22(5):384-397.
2. Bloch MH, Qawasmi A. Omega-3 fatty acid supplementation for the treatment of children with ADHD symptomatology: systematic review and meta-analysis. J Am Acad Child Adolesc Psychiatry. 2011 Oct;50(10):991-1000.
3. Sonuga-Barke EJ, Brandeis D, Cortese S, et al. Nonpharmacological interventions for ADHD: systematic review and meta-analyses of randomized controlled trials of dietary and psychological treatments. Am J Psychiatry. 2013 Mar 1;170(3):275-89.
🩺Doctor Ziyod | #neurology#pediatrics#gastroenterology
💩Чақалоқни ичи яшил келса "Бу инфекция" деб Бифолак, Энтерол, Линекс, Энтерожермина ва, ҳаттоки, антибиотик билан даволашади.
Ростдан ҳам, ичак инфекцияси бўлганида ахлат яшил бўлиши мумкин. Лекин инфекцияда бошқа белгилар ҳам бўлиши керак. Масалан иситма, оғриқ, ёки ич кетиши.
👌Болани умумий ҳолати яхши бўлса ахлатни яшиллиги бу норма. Соғлом чақалоқларни ичи сариқ, яшил, жигарранг келади.
☝️Фақатгина оқ, қизил ёки қора келса, жиддий муаммо бўлиши мумкин. Чақалоқни ҳаётини биринчи ҳафтасида қора ахлат келиши бундан истисно.
❓Ахлатдаги яшил рангни сабаби нима? Асосий сабаби - бу сафро. Одатда у ичакда ферментлар таъсирида парчаланади. Лекин ичаклар тезроқ ҳаракатланса етарлича парчаланишга улгурмайди. Шу сабабдан диарея бўлганида ахлат кўпинча яшил бўлади.
🍼Яна эмизиш пайти кўкракни тез алмаштириш яшил ахлатга олиб келади. Чунки сутни биринчи порцияси сувлироқ ва углеводларга (лактоза) бой бўлади, оҳирроғида чиқадиган порцияси ёғлироқ бўлади. Оғиригача эмиб бўлмасидан иккинчи кўкракни бериш болани ичагига асосан лактозага бой сут тушишига олиб келади. Бу миқдордаги лактоза қайта ишланиши қийин бўлади ва уни қолдиқлари бактерияларга ем бўлади. Бактериялар қайта ишлаган маҳсулотлар яшил тусда чиқади.
🫧 Ҳудди шу олдинги сутни кўпроқ қабул қилиш ахлат кўпикли ва қорин дам бўлишига олиб келади.
🥦 Яна ахлат яшиллигига баъзи маҳсулотлар сабабчи бўлади:
- яшил бўёқли маҳсулотлар (ҳатто она еса)
- кўкатлар
- темир препаратлари
- антибиотиклар
📌Ичакда муаммо борлигини эса қуйидаги белгилар кўрсатади:
- қусиш
- иситма
- қоринда оғриқлар
- ич кетиши
Манбаалар:
bit.ly/3ObcYdA
bit.ly/44tX6c4
bit.ly/3XMrU57
#pediatrics#gastroenterology#infection
🤷🏻♂️Озиш учун диеталар бефойда!
Яқинда 121та тадқиқотда 14та энг машҳур диеталар таҳлил қилиб чиқилди. Натижаси сизни ҳурсанд қилмайди.
Парҳез бошланганидан ярим йил ўтиб тана вазни, қон босими ва холестерин пасайган бўлсада, бир йиллик нуқтага келганда ҳаммаси ўз жойига қайтган. Фақатгина ўрта ер денгизи диетасида холестерин пастлигича қолган.
🫥Ҳозир ўзизни ёки дўстларизни эслаётган бўлсангиз керак. Диета бошлаб озасиз, кейинги йил яна эски ҳолатга қайтасиз. Ва йилдан йилга бу такрорланади.
1️⃣Буни сабаби Диеталар асосан жудоликлардан иборат ва шуни ҳисобига одамлар уларга узоқ муддат риоя қила олмайди.
2️⃣Ундан ташқари, бирдан овқатдаги ўзгаришлар билан тўқнашган организм, “очлик бошланди” деб ўйлайди ва тежамкор режимга ўтиб, аввалгидан камроқ калорияда фаолият юритади. Бу дегани, энди ҳар қандай қўшимча еган маҳсулотларингиздан кўпроқ ёғ заҳираси ҳосил бўлади.
3️⃣Яна парҳез қилаётган инсонлар вазнни меёрда ушловчи бошқа муҳим факторларни унутишади: асосийлари – кундалик жисмоний фаоллик ва уйқу.
☝️Бундан келиб чиқиб, сизга тавсиям – диета эмас, соғлом турмуш тарзига ўтинг. Фақат табий маҳсулотлар, ҳар кунги жисмоний иш ва етарлича уйқу.
Манбаа: bit.ly/3NfTpiw
#diet#gastroenterology#facts
💩 АХЛАТ ТАРКИБИ
Ўртача инсон кунига 128 грамм аҳлат чиқаради. Унинг 75% ни сув ташкил қилади. Жуда кутилмаган маълумот, а? (энди тушунаётгандирсиз, етарлича сув ичиш ич келиши учун қанчалик муҳим?)
Қолган қуруқ қисмининг тахминан ярмини бактериялар, яна ярмини эса оқсил, углевод ва ёғлар ташкил қилади. Озгина миқдорда шиллиқ, эпителиал ҳужайралар, минераллар ҳам бўлади.
Манбаа: tandfonline,
🩺Doctor Ziyod | #microbiota#gut#bacteria#gastroenterology
🫥ИЧАК ФЛОРАСИ ВА СЕМИЗЛИК
Ичак микробиотаси (бактерия, замбуруғ, вируслар) семизликка алоқадор кўринади.
🐹Бир тадқиқотда ичаги стерил (ҳеч қандай бактериялари йўқ) сичқонларга семиз ва нормал вазнли инсонларни ахлатидан олинган бактериялар киритилан. Шунда семиз одамнинг микробларини олган сичқонлар кўпроқ вазн йиға бошлаган.
👬Британияда эгизакларда ўтказилган текширувда эса семиз инсонларда Christensenella бактерияси кам бўлиши аниқланган. Шу бактерия стерил сичқонларга киритилганда уларда семизликни олдини олган. Christensenella ва Akkermansia кўплиги қоринда чарви ёғ йиғилишини ҳам олдини олар экан.
Умуман олганда, ичакдаги микробиота ҳилма-ҳиллиги паст бўлган инсонларда семизлик кўпроқ учраши аниқланган. Буни сабаби эса клетчатка кам қабул қилиниши.
❗️Ичак дисбиози (дисбактериоз) иммунитет, энергия ва ичак гормонларининг бошқарувини бузиши орқали семизликка олиб келиши таҳмин қилинади.
☝️Шундай экан, озғин бўламан десангиз, ҳилма-ҳил овқатланинг, сабзавот, бутун донлар ва бошқа клетчатка манбааларини кўпроқ истеъмол қилинг.
🩺Doctor Ziyod | #gut#microbiota#nutrition#gastroenterology#endocrinology