المنشورات الأخيرة
صفحة 44 من 86 · 1,024 منشور
نُشر 17 فبراير
#kitobdan Денгиздан келаётган ҳавони танангда ҳис қилиш учун қўлларингни кўтар, юрагинг учрашувининг ҳаяжони билан урсин ва қўлларингни, юзингни сув билан учраштир, гуноҳларинг бирма-бир тўкилсин. Дунёда бирор илинжинг қолмасин ва шунда чорасиз ҳам қолмайсан.
Hashtags
نُشر 17 فبراير
Izlab kelsang sen meni, Tashlab ketgan joydaman.
نُشر 16 فبراير
Гулни кўрсам сени кўргандай бўламан. Умримни гуллатгин..
نُشر 15 فبراير
Гапларингизни эҳтиёт бўлиб гапиринг. Чунки баъзи гапларингиз, баъзан инсоннинг хотирасида неча марта такрорланишини билмайсиз..
نُشر 14 فبراير
Сув қуйилмаган гул сўнгани каби, беъэтибор қалб ҳам ҳалок бўлади..
نُشر 14 فبراير
Телбалар ичида сўзларим сассиз.. Дардим англагувчи соғлар қайдасиз?..
نُشر 14 فبراير
Мусулмон кишининг Аллоҳ таолонинг наздидаги мартабаси Унинг Росулига эргашиши билан ўлчанади. У суннатни қанча кўп татбиқ этса, Аллоҳ таолонинг наздида шунча олиймақом ва мукаррам бўлади. Ҳусайнхон Бухорий
نُشر 14 فبراير
Олимлар инсонларнинг аввалги даврларга нисбатан бугунини солиштиришибди. Оғриқлинатижа эса қуйидагича: - Ойнаи жаҳон катталашди, китоб жовонлар кичрайди, китоблар озайди. - Гаплар янада каттароқ чиқадиган бўлди-ю, амали ва ҳақиқати кам. - Орзу-хаваслар, мақсадлар тобора ортди-ю, унинг учун ҳаракат қилиш, ишлаш сусайди.. Муҳаммад Равшан
نُشر 13 فبراير
Ҳар доим ҳам бирор ишни бошлаш учун етарлича журъат бўлмайди. Баъзан қўрқиш, иккиланиш ёки танбеҳлар инсонни тўхтатиб қўяди. Аммо мен бундай пайтларда ўзимга шундай деб айтаман: Ҳозир ўрган, кейин ўргатиш учун! Ҳозир ҳаракат қил, кейин роҳатини кўриш учун! Ҳозир қийинчиликларда сабрли бўл, кейин осон бўлиши учун! Ҳозир тартиб-интизомли бўл, кейин эркин бўлиш учун! Ҳозир ўз устингда ишла чунки кейин кеч бўлиши мумкин! Ҳар бир кечиктирилган ҳаракат келажакдаги имкониятларни камайтиради. Қўрқув – табиий, аммо у йўлимда тўсиқ бўла олмайди. Мен биламан: бугунги меҳнат эртанги натижамни белгилайди. Шунинг учун мен кечикмайман, кутиб турмайман, қўрқмайман. Мен ҳозир ҳаракат қиламан! Бинту Зоир
نُشر 12 فبراير
#Бугун_репертуаримизда Бугун 12 февраль, соат 18:00 да Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр репертуарида – “Ёруғ юлдузлар” (Жадидлар) спектакли! Саҳналаштирувчи режиссёр - Д. Хақбердиев. Билетлар театр кассасида соат 11:00 дан 19:00 гача сотилмоқда.…
نُشر 12 فبراير
Бизнинг усул ҳам муҳаббатдир ҳам сабрдир..
نُشر 12 فبراير
Муҳаббат бир қанча жароҳатларни даволайди.. Муҳаббат бир қанча мушкулларни ҳал этади.. Муҳаббат кўплаб эшикларни очади.. Бизнинг йўлимиз муҳаббатдир...