TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
العودة إلى القنوات
Mahbubiy | محبوبى avatar

TGINSIGHT CHAT

Mahbubiy | محبوبى

@themahbubiy

Linguistics

المشتركون3,890عدد المشتركين الحاليين
المنشورات المتتبعة1,024عدد المنشورات المفهرسة
الوصول الأخير48,570مجموع المشاهدات الأخيرة
المنشورات الأخيرة

المنشورات الأخيرة

صفحة 57 من 86 · 1,024 منشور

نُشر 14 ديسمبر

Bonum Factumda Van Gog асарлари кўргазмаси )

4,210 views

نُشر 13 ديسمبر

– Чой ёки кофе? – Чой, баъзида кофе.

3,780 views

نُشر 13 ديسمبر

Бироз камтар, бироз тантиқман, Озроқ қайсар, озроқ инжиқман. Ёзилганда туннинг пардаси, Сенинг суҳбатингга интиқман... Оқшомдан тонг қадар уйғоқман, Одамлар кўзига қувноқман. Ёлғиз қолганимда маҳзунман, Сенинг суҳбатингга муштоқман... Симлари узилган тордирман, Гуноҳлар қорайтган қордирман. Лабингдан малҳамдек тўкилган, Сенинг суҳбатингга зордирман. Кўзлар-йиғи тўлган булоғим, Надомат тиқилган томоғим. Келгин жон-жон дея тутарман, Сенинг суҳбатингга қулоғим. Сен сўзласанг армон бўлар даф, Кенгайтирар орзуларим саф. Жаннатда ҳам бўлсам қанийди, Сенинг суҳбатингга мушарраф... Абдурроҳман Мешаян

3,890 views

نُشر 12 ديسمبر

Ҳамма чойнинг ўз таъми бўлади. Ишчининг тушликдаги чойида очлик ва чарчоқ таъми бўлади. Кечки ва оила йиғиладигон чойда ҳикоя таъмини туйиш мумкин. Сафардаги чойдан эса соғинч иси уфуради. Мубашшир Аҳмад

3,860 views

نُشر 12 ديسمبر

Солиҳ кишиларни, зоҳиридан ботини яхши инсонларни жоҳиллар маломат қилганда “Яхшиям амалнинг мукофоту жазосини Аллоҳ Ўзи беради, агар одамларга қолганда‑ми...” деган хаёл келади. Хуллас, бир яхши амални Аллоҳ розилиги учун қилсангиз, ортидан одамлардан сизга озор етса, модомики, ишингиз шариатга мувофиқ бўлса, хурсанд бўлаверинг, ин шаа Аллоҳ, ажрингиз зиёда бўлади. Зеро, ихлос билан қилинган амалларнинг энг савоби кўпи мана шунисидир. Бу ҳолни айрим машойихлар амалнинг қабулиятидан белги деб ҳам айтадилар. Шунинг учун ҳам ихлосни Аллоҳ билан банда ўртасидаги сир, дейдилар. Биздан эса яхши гумон талаб қилинган. Аллоҳ таоло ҳамиша ботинимизни зоҳиримиздан афзал айласин ва қалбларимизни иймону ихлосда собит этсин! Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

3,790 views

نُشر 12 ديسمبر

Суннатни маҳкам ушлашда бир неча фойдалар бор. Жумладан; – Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сазовор бўлмоқ; – Фарзлардаги камчиликларнинг ўрнини тўлдириш; – Бидъатга тушиб қолишдан сақланиш; – Аллоҳ таолонинг шиорлари, шариатини улуғлаш. Ҳусайнхон Бухорий

3,670 views

نُشر 11 ديسمبر

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ соф Ислом, яъни Аҳли сунна вал жамоа ақийдасининг посбони, ҳанафий мазҳабининг ҳимоячиси, Нақшбандия тариқатининг тарғиботчиси эдилар. У киши бир умр мана шу тўғри йўлда мустақим ҳаёт кечирдилар, ҳеч қаёққа оғмадилар. Хасанхон Яҳё Абдулмажид

3,900 views

نُشر 11 ديسمبر

Китоб дўконида ишлайдигонга ҳам, бир китоб бергувчи керак бўлади..

3,920 views

نُشر 11 ديسمبر

Мақтаниб олай: Ҳадис ва ҳаёт тўпламини тўлиқ оволдим🌚

4,110 views

نُشر 11 ديسمبر

Бир моддиёнчи (материалист) сўрабди: — Аллоҳга нима учун ишонасан? Мусулмон жавоб берибди: — Бор бўлгани учун!

4,160 views

نُشر 10 ديسمبر

Бахт суратда эмас. Бахт аҳлоқда.

4,240 views

نُشر 10 ديسمبر

Қуръон ёдлашни мумтоз (классик) мавританча услуби 1️⃣-кун ✔️. Қуръони каримдан ёдламоқчи бўлган саҳифани кўчириб ёзиб олинг. ✔️Уни тез ўқий оладиган ва сал-пал эсда қоладиган даражага етгунингизча ўқишда давом этинг. ✔️Ёдлаб олганларингизни 500 марта такрорланг. Сиз баъзида саҳифага қараб тиловат қилинг. Ўзингизни зўриқтириб қўйманг, орада танаффус қилиб туринг. Ўқилганларни ҳисоби учун тасбеҳ ишлатинг ва ҳар 100тада дам олинг. Бунга 4 ярим соатча вақт кетади. Қуръондан бир саҳифани ўқишга бўлса, 1 минутча вақт кетади. 2️⃣-кун ✔️ Янги саҳифани Қуръондан кўчириб олиб, биринчи кундаги вазифани такрорланг. (яъни, уни тез ўқий оладиган ва сал-пал эсда қоладиган даражага етгунингизча ўқишда давом этиб, ёдлаб олганларингизни 500 марта такрорланг). ✔️ Энди кеча ёдланган саҳифага қайтинг ва уни 150 марта такрорланг. 3️⃣-кун ✔️Янги саҳифани Қуръондан кўчириб олиб, биринчи кундаги вазифани такрорланг. (яъни, уни тез ўқий оладиган ва сал-пал эсда қоладиган даражага етгунингизча ўқишда давом этиб, ёдлаб олганларингизни 500 марта такрорланг). ✔️ Иккинчи кун вазифасига қайтинг ва уни 150 марта такрорланг. ✔️ Биринчи кун вазифасига қайтинг ва уни 50-70 марта такрорланг. 4️⃣кун ✔️Янги саҳифани Қуръондан кўчириб олиб, биринчи кундаги вазифани такрорланг. (яъни, уни тез ўқий оладиган ва сал-пал эсда қоладиган даражага етгунингизча ўқишда давом этиб, ёдлаб олганларингизни 500 марта такрорланг). ✔️ Учинчи кун вазифасига қайтинг ва уни 150 марта такрорланг. ✔️Иккинчи кун вазифасига қайтинг ва уни 50-70 марта такрорланг. ✔️Биринчи кун вазифасига қайтинг ва уни 10 марта такрорланг. 👉1️⃣-кун: 500 марта такрор. 👉2️⃣-кун: 500 марта такрор, такрор +150 👉3️⃣-кун: 500 марта такрор +150+75 👉4️⃣-кун: 500 марта такрор + 150 + 75+ 10 5️⃣-кун. 4-кундаги вазифаларни бажаринг. Шу билан бирга, матнлар ўртасини тўғри бирлаштираётганингизга ишонч қилиш учун уларни жамлаган ҳолда бир неча марта ўқинг. Ушбу мавританча Қуръон ёдлаш услубининг афзаллиги шундаки, оятларни ёдлашда жуда кўп такрорлашингиз шарт бўлмайди. Лекин бу услубни ишлатиш шуни англатадики, сиз фақат миянгизда ўз-ўзидан такрорланадиган оятларни эшитасиз, ҳатто интенсивлиги, давомийлиги сабаб уларни тушингизда кўра бошлайсиз. Шунингдек, бу услубнинг асосий фойдаси, иншааллоҳ, натижаси кафолатли эканидадир. Бобур Аҳмад тайёрлади

5,040 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••555657585960•••65•••70•••75•••80•••8586