TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
العودة إلى القنوات
Mahbubiy | محبوبى avatar

TGINSIGHT CHAT

Mahbubiy | محبوبى

@themahbubiy

Linguistics

المشتركون3,890عدد المشتركين الحاليين
المنشورات المتتبعة1,024عدد المنشورات المفهرسة
الوصول الأخير49,140مجموع المشاهدات الأخيرة
المنشورات الأخيرة

المنشورات الأخيرة

صفحة 68 من 86 · 1,024 منشور

نُشر 7 نوفمبر

Кунни фикрсиз ўтказмоқ, асл қашшоқликдир..

3,980 views

نُشر 7 نوفمبر

Тарихда яшаб ўтган пайғамбарларнинг ҳаётини ўргансангиз, золим ва зўравонларнинг хоҳишларига терс равишда доимо иймон ғалаба қилганига гувоҳ бўласиз. Иброҳим алайҳиссаломни гулханда ёқиб, йўқ қилмоқчи бўлган Намруд бир пашша туфайли ўлим топди, шону шуҳрати ҳам йўқ бўлди, у ном-нишонсиз йўқ қилмоқчи бўлган Иброҳим алайҳиссалом эса бугунгача иззат-икром билан тилга олинади, миллатларнинг отаси ҳисобланади. Ўзидан худо ясаб олган Фиръавн ўз душмани Мусо алайҳиссаломни ўзи катта қилди. Чунки илоҳий ирода шуни истаганди. У Аллоҳнинг пайғамбарини қавми билан қўшиб қириб ташламоқчи бўлган эди, аъёнлари билан бирга сувга ғарқ бўлиб, тарих чиқиндихонасига улоқтирилди, иймон аҳли эса нажот топди. Марям алайҳиссаломни ёмонотлиқ қилмоқчи бўлишди, у эса бутун инсоният наздида поклик рамзига айланди. Ийсо алайҳиссаломнинг даъватига барҳам бериш учун уни жисмонан йўқ қилмоқчи бўлган Рум ҳукмдорларининг ўзлари йўқ бўлиб, бугун уларнинг ўрнида яшаётган миллиардлаган дунё аҳолисининг учдан иккиси у зотнинг даъвати ҳақ бўлганини эътироф этмоқда. Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

4,170 views

نُشر 6 نوفمبر

https://t.me/QuestionUZ_Robot?start=5339e375fc4 Yomg’irli uhlash boshqacha..

3,710 views

نُشر 6 نوفمبر

Бироз камтар, бироз тантиқман, Озроқ қайсар, озроқ инжиқман. Ёзилганда туннинг пардаси, Сенинг суҳбатингга интиқман... Абдурроҳман Мешаян

4,150 views

نُشر 6 نوفمبر

Кўнглинг кимни ҳушласа, ўша билан суҳбат қил.

4,260 views

نُشر 6 نوفمبر

Мен оддий одамман! Оёғим ерда, Чангу-ғуборларни ютиб тўйганман. Қадамлар остида қолмасин дея, Кўнглимни осмонга элтиб қўйганман! Мен оддий одамман! Истаган киши, Қадримни тепкилаб ўтмоққа қодир. Юрагим тош каби улоқтирсалар, Ҳеч қандай кўргилик бўлмайди содир! Мен оддий одамман! Тупроқдан чиққан, Ва яна тупроққа қайтмоғим тайин. Ва сизни маҳлиё қилган бу дунё, Ишонинг, ишонманг, менга бир тийин! Мен оддий одамман! Сиздан фарқим шу, Ҳаммадан, ҳамиша меҳр кутганман. Аммо келаверган зулмларидан, Минг битта еримдан синиб кетганман. Мен оддий одамман, оддий йўловчи, Карвонин ортида итлар галаси. Фақатки ичимда, қаеримдадир, Доим эшитилар шернинг наъраси. Сиз ҳам ўтаяпсиз гуср-гусрлаб, Кўнглимнинг устидан босиб қадамни. Қайдан ҳам кўзингиз илғасин, айтинг, Ёнингизда юрган оддий одамни. Малика Тавфиқ

4,660 views

نُشر 6 نوفمبر

https://pin.it/27ZdPyJHw Ана пинтерестга расм жойладим )

3,700 views

نُشر 6 نوفمبر

Бу дунё ёмғир ёғганда янада гўзаллашиб кетади. Инсонларнинг юзлари нам, бошлари эгик. Гўёки ҳамма ўз қилмишларига иқрор бўлаётгандек... Ер юзига ёмғир ярашади. Осмонга мусаффолик. Юракка ишқ. Кўзларга ҳаё. Инсонларга эса вафо, инсонийликка вафо ярашади! Манфаат

5,060 views

نُشر 6 نوفمبر

Соябоним икки кишилик..

4,040 views

نُشر 5 نوفمبر

Мўтадил уйқу - Қалбни покловчи амал. Шайх Ҳазратлари

3,980 views

نُشر 5 نوفمبر

Телефонингизни шу холатда ишлатишда давом этсангиз охиратда фойдезгами ёки зараризгами?

3,680 views

نُشر 5 نوفمبر

Телевидение, радио, киносаноат, газета ва журналлар муҳим бир вазифада беллашмоқдалар! У вазифа — инсонни ўзидан ўғирлаб кетиш! Мустафо Маҳмуд

3,750 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••656667686970•••75•••80•••8586