TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
العودة إلى القنوات
Mahbubiy | محبوبى avatar

TGINSIGHT CHAT

Mahbubiy | محبوبى

@themahbubiy

Linguistics

المشتركون3,890عدد المشتركين الحاليين
المنشورات المتتبعة1,024عدد المنشورات المفهرسة
الوصول الأخير60,660مجموع المشاهدات الأخيرة
المنشورات الأخيرة

المنشورات الأخيرة

صفحة 72 من 86 · 1,024 منشور

نُشر 24 أكتوبر

Орзуларни йиғиштиринг, мақсад билан яшанг.

4,330 views

نُشر 24 أكتوبر

Қачонки мен Сендан сўзлай бошладим, Ўзим унутганим эслай бошладим. Айбнинг ҳаддини билдим шу онки, Айбни ўзимга тўнкай бошладим. Ўзгани ўнгламоқ бўлдим, чап кетди, Энг ўнги ўзимни ўнглай бошладим. Сўзингни ўзимга ўнгладим, куйдим, Ўзимни Сўзингга ўнглай бошладим. Ўзимни истадим, топдим шу дамки, Ўзимдан Ўзингни излай бошладим. Қабрга ҳозирлик кўришлик учун Вужудим қабрда англай бошладим. Ўзимдан ўзимга улуш қолганча Ўзингдан ҳайдадинг, бўзлай бошладим. Мен борми, Сен йўқсан, Сен борми, мен йўқ, Сени деб, “мен”имни илғай бошладим. Яшашчун курашиб, яшай олмагач, Ўзимни ўлдирдим, яшай бошладим. Ўзимдан ўтганин ўзим билдиму, “Ўзимдан ўтди” деб, йиғлай бошладим. Ҳусайнхон Бухорий

5,140 views

نُشر 23 أكتوبر

Ажойиб... Аёлдаги энг гўзал нарса ‒ рашк. Боладаги энг гўзал нарса ‒ беғуборлик. Тундаги энг гўзал нарса ‒ сокинлик. Дунёдаги энг кучли тил ‒ сукут. Дунёдаги энг ифодали тил ‒ кўз ёши. Ортиқча юмшоқлик ‒ заифлик. Ортиқча кулиш ‒ енгилтаклик. Ортиқча дам олиш ‒ гумлик. Ортиқча сарф ‒ исроф. Ортиқча эҳтиёткорлик ‒ васваса. Энг олий насаб ‒ гўзал одоб. Энг қийин сўз ‒ комиллик. Энг тотли сўз ‒ тинчлик. Охирги сўз ‒ ўлим. Энг афзал интиқом ‒ кечирим. Энг кучли ўт ‒ шавқ, муштоқлик. Энг катта хазина ‒ фазилат. Энг қаттиқ азоб ‒ виждон қийноғи. Энг ширин севги ‒ маҳбуб севгиси. Энг давомли муҳаббат ‒ онанинг муҳаббати. Бугунингдан ибрат ол, кечангдан билим топ, эртангда ҳосил кўр! Ҳусайнхон Бухорий

5,220 views

نُشر 23 أكتوبر

Ҳасан Бухорий ва Ҳасан аль-Муқрий

4,200 views

نُشر 23 أكتوبر

Ҳазратни жуда соғинди одам. Бетакрор олим эдилар. Қани энди шу видеога кириб, у кишини қучиб олсанг... Ушбу тасвирда мен учун ифтихор ва шодлик сабаби шундаки, бу илмий мажлис бизникида бўлган. Ҳатто шу жойга айнан шу сабабдан ҳам алоҳида меҳр пайдо бўлган. Муҳаббатнинг ишлари ажибда... Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

5,770 views

نُشر 22 أكتوبر

Қулоқ, лаҳза ўзингни оч, кўнгил, бир он кўзингни оч, Кел, эй жон, сен юзингни оч, вужуд, бир дам ибодат қил. Аё кўз милки, ҳар найзангни сен бир бирга маҳкам қўй, Нигоҳлар қочмасин ҳар ён, уларни сен ҳимоят қил. Азиз кўз, майли сен кўр бўл, қулоқ, сен майли кар бўлгин, Бас, эй қалб, энди сен кўз бўл, қулоқ бўл, бунга ҳиммат қил. Ҳусайнхон Бухорий

4,510 views

نُشر 22 أكتوبر

- Нима бўлди? - Келсин, нима бўлганини ўзидан сўрайман.

4,510 views

نُشر 22 أكتوبر

Ёлғизлик менга ким биландур жуда зарур.

4,810 views

نُشر 21 أكتوبر

Madinam..

5,610 views

نُشر 21 أكتوبر

Билганингга амал қилмасанг жондан, «Билдим», деганингу, билганинг ёлғон! Ҳусайн, охиратдир, билсанг, чин ҳаёт, Дунёда юрганинг- турганинг ёлғон! Ҳусайнхон Бухорий

5,520 views

نُشر 21 أكتوبر

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг кун тартиблари… Мендан ҳазратнинг вирдлари ҳақида кўп сўрашади. Ҳазратнинг асосий вирдлари илм эди. У киши: «Оддий мўминнинг вирди зикр, қорининг вирди Қуръон, толиби илмнинг вирди талаби илм, олимнинг вирди илм тарқатиш», деб қўярдилар. Кун тартибларига келсак, ҳазрат қишин-ёзин саҳарлаб турардилар. Бироз таҳажжуд ўқиб, сўнгра ишга ўтирардилар. Бомдод вақти кирганда намозни ўқиб, вирдларига ўтирардилар. Вирдлари суннатда келган тонгги зикрлар, Ёсин тиловати ва ўзлари ихтиёр қилган муайян зикрлардан иборат эди. Воқеа сурасини ҳам ҳар куни ўқирдилар. Кўпинча эрталаб соат 7 ларда маросимга боришлари керак бўларди. Ҳазратни олиб кетгани келган кишининг келганини хабар қилиши ёки дарвоза қўнғироғини чалиши ҳазратнинг наздларида катта беодоблик ҳисобланарди. Улар айтилган вақтга келиб турар, ҳазрат ҳам келишилган вақтга ташқарига чиқардилар. Маросимга олиб кетадиган машина 6:30 га яқин келарди. Ҳазрат 3 дақиқада кийимларини алмаштириб, роппа-роса 6:30 га ташқарига чиқардилар. Вақтни тежаганларидан кийимнинг тугмасини ҳам йўл-йўлакай тақиб борардилар. Маросимдан келибоқ, яна ишга киришардилар. Сўнгги бир йилдан бери парҳезда бўлганлари учун кўпинча маросимдан келиб, уйда чой ичардилар. Чой ичишлари узоғи билан 15 дақиқага борарди. Кейин тушгача ишлардилар. Ўзлари учун кунда 10 саҳифа китоб таълиф қилишни вазифа қилиб олгандилар. Вазифалари тугамагунча тўхтамасдилар, не бўлмасин, уни бажарардилар. Ҳатто сафарда ҳам имкон топди дегунча ишларини давом эттирардилар. Одатда, пешиндан кейин ҳафтанинг баъзи кунлари дарс ҳалқалари бўлар, баъзи кунлари эса сузишга борар эдилар. Шунингдек, яна баъзи кунлари шомдан кейин дарс берсалар, бошқа кунлари шомдан кейин баскетболга борардилар. Ҳафтада икки марта сузиш, икки марта баскетбол, бешта дарс ва бир нечта мажлис бўларди. Бу бардавом ва бир маромдаги тадбирлар бўлса, ундан ташқари, турли йиғинлар, сафарлар ҳам кетма-кет бўлиб турарди. Ҳазратнинг вақтига Аллоҳ таоло барака бериб қўйган эди. Буни у киши билан ҳамнафас бўлган инсон ҳам ўз вақтидаги ўзгаришдан сеза оларди. У кишининг вақтга бўлган эътиборларидан Аллоҳ таоло у кишини бу каромат билан сийлаган бўлса, ажаб эмас. Ҳазратнинг вирдларидан яна бири – ҳар доим таҳоратли юрардилар ва ҳар бир таҳорат кетидан икки ракъат нафл ўқирдилар. Кечқурун соат ўнда, кечикиб кетса, ўн ярим-ўн бирларда уйқуга ётардилар. Баъзан хуфтонни эртароқ ўқиб, кейин ётиш олдидан таҳоратни янгилаб, витрни ўқирдилар. Ҳазрат бирор лаҳзани ҳам зое қилмас эдилар. Вазифаларни ўтаб бўлган пайтлари Қуръон тинглар эдилар. Қуръони каримни кўп ўқир ва эшитар эдилар. Озгина фурсат бўш бўлиб қолсалар, зикр қилиб ўтирар эдилар. У киши бадиий адабиётга ҳам қизиқардилар. Илмий ишлардан бўшаган пайтлари турли бадиий асарлар билан ҳам танишиб турар, ҳикматли шеърларни ўқишни, тинглашни яхши кўрар эдилар. Исмоил махдум қизи Фотима ҳожи она Шайх ҳазратларининг умр йўлдошлари

6,450 views

نُشر 21 أكتوبر

Беэътибор қолган қалб, “ҳалок” бўлади. Кечикилган қалб, узоқлашади. Айтилмай қолган гап, қалбда оғриқли юк бўлиб қолади. Борилмаган манзил хароб бўлади. Натижада эса инсон ҳеч бирига улгура олмайди. Шундай экан, ҳар иш ўз вақти ва ўрнида бўлгани афзал. Зеро қалам аҳли хўп айтибдиларки: «Ёнажак жойи қолмагач, сувни найласин инсон?!.» Ваҳдатгоҳдан

4,590 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••707172737475•••80•••8586