TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Back to channels
РЕСПУБЛИКА | Pасмий канал avatar

TGINSIGHT CHAT

РЕСПУБЛИКА | Pасмий канал

@Respublika

News and media

Subscribers17Current channel subscribers
Tracked posts96Indexed post count
Recent reach154Sum of recent post views
Recent posts

Recent posts

Page 7 of 8 · 96 posts

Posted Nov 24

#ДАХШАТ ☄️⚠️⚠️8 ЁШЛИК БОЛАНИНГ ҲАЁТИГА ТАҲДИД 8 ёшли гўдак бола ўзининг 1973 йилда туғилган амакиси томонидан 2 йил давомида зўрланган экан... 😱😱🤬 Бу воқеа нафақат долзарб ижтимоий муаммо, балки ҳар биримизга огоҳлик бериш ва болаларни ҳимоя қилишнинг қанчалик муҳимлигини кўрсатади. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

10 views

Posted Nov 24

#Диққат ⚡️⚡️🇺🇿Ўзбекистонда олинган ДИПЛОМ 38 та давлатда тан олиниши кутилмоқда Олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенция (Париж, 2019-йил 25-ноябрь) ҳақида: ⚡️Ўзбекистон «Олий таълим соҳасида малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенция»ни ратификация қилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу хабардан кейин мазкур конвенциянинг аҳамияти, мазкур Конвенция асосида Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Қирғизистондаги олий таълим ташкилотлари томонидан берилган дипломлар Ўзбекистон ҳудудида нострфикациядан ўтказилмасдан амал қилиши ҳақида саволлар келиб тушмоқда. 📍 Ўзбекистон Республикасида хорижий давлатлар томонидан берилган таълим олганлик тўғрисидаги дипломларни тан олиш Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 24-июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақида»ги Низом талаблари асосида амалга оширилади. Мазкур Низом билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўғридан тўғри тан олинадиган хорижий давлатларда олинган ҳужжатлар тоифалари белгиланган. Жумладан, Низомнинг 7-банди ўнинчи хатбошида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тўғридан тўғри (махсус синовларсиз) тан олиниши белгиланган. 📌 Олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенция ЮНEСКО шафелигида ишлаб чиқилган глобал аҳамиятга эга бўлган биринчи шартнома ҳисобланади. Конвенциянинг 4-моддасида Конвенциянинг аъзоси бўлган иштирокчи давлат Конвенциянинг аъзоси бўлган бошқа иштирокчи давлатларда эгалланган ва ҳужжатлар орқали тасдиқланган малакаларни тан олиш мажбурияти кўрсатилган. 📌 Тан олиш жараёни ҳар бир давлатнинг ўз миллий қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилиб, бунда иштирокчи давлатлар бошқа давлатларда эгалланган олий таълимга оид малака (диплом)ни адолатли тарзда тан олиши лозим. Давлатлар таълим тизими (стандарт) ўртасида муҳим фарқлар мавжуд бўлгандагина тан олиш рад этилиши мумкин. 📊 Ҳозирги кунда 38 та давлат Глобал конвенцияга аъзо ҳисобланади ва 10 га яқин давлатлар Конвенцияга аъзо бўлиш жараёнини олиб бормоқда. ⚡️Глобал конвенцияга аъзо (иштирокчи) давлатлар рўйхати: ✅ Европа минтақасида (20 та субъект) - Франция, Буюк Британия, Финландия, Норвегия, Швеция, Исландия, Венгрия, Андорра, Арманистон, Хорватия, Эстония, Литва, Молдова, Руминия, Словакия, Грузия, Босния ва Герцоговина, Муқаддас Престол, Сан-Марино, Люксембург; ✅ Америка минтақасида (4 та субъект) - Куба, Никарагуа, Эквадор, Уругвай; ✅ Африка минтақасида (7 та субъект) - Жанубий Африка Республикаси, Тунис, Кабо Верде, Жибути, Котдивуар, Гвинея, Сенегал; ✅ Осиё минтақасида (5 та субъект) - Япония, Жанубий Корея, Муғулистон, Яман, Фаластин; ✅ Австралия ва Океания минтақасида (2 та субъект) - Австралия, Янги Зеландия. 📰 Конвенциянинг 18-моддасига асосан унга аъзо бўлиш ҳар бир давлат ЮНEСКО котибиятига мазкур Конвенцияга аъзо бўлиш ҳақида ўз ҳужжатини тақдим этганидан кейин 3 ой ўтгач амалга оширилади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ушбу Конвенцияни ратификация қилиш ҳақидаги Қонуннинг тасдиқлангани ҳақидаги ёрлиқни ЮНEСКО котибиятига тақдим этган вақтдан бошлаб 3 ой ўтгач, Конвенциянинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади. 🇺🇿 Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиё давлатлари орасида Глобал конвенцияга аъзо бўлган илк давлат бўлади. 📍Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда қайд этиш керакки, Глобал конвенция доирасида фақатгина унга аъзо бўлган давлатлар ўртасида олий таълимга оид малака (диплом)ларни ўзаро тан олиш механизмлари қўлланилади. Янгиликни талабаларга ва дипломи бор барчага юборинг. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

12 views

Posted Nov 23

⚠️ИИВ Киберхавфсизлик маркази тавсияси: ВИРУСЛИ "apk" файлларни босиб қўйган бўлсангиз нима қилиш керак? Видеони барча танишларингизга юборинг! 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

12 views

Posted Nov 23

🇺🇿🇺🇸Ўзбекистонва АҚШ ўртасидаги иқтисодий мулоқотнинг янги формати: юқори даражадаги ҳамкорлик АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашига ҳамраис этиб тайинланди. У Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева билан биргаликда ушбу Кенгашда АҚШ иштирокини бошқариб боради. Давлатимиз раҳбарининг Вашингтонга яқинда амалга оширган ташрифи икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда кучли динамикани намойиш этгани таъкидланади баёнотда. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

12 views

Posted Nov 23

#Диққат#Тарқатинг Россияда мигрантларга янги тузоқ экан, огоҳ бўлинг!😳 Ерларга атайлаб пластик карталарни ташлаб кетишаётган экан, ким бу картани олса ўғирлик статяси билан жавобгарликка тортилади ва қамоққа олинади. Россиядаги танишларга юбориб, огоҳлантириб қўямиз. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

9 views

Posted Nov 22

❗️Расмий: Ўзбекистонда ресторанлардаги 10–20% “хизмат ҳақи” ва стол учун депозит ТАҚИҚЛАНДИ! ⚠️Рақобат қўмитаси маълум қилди: ресторанлар томонидан қўшимча фоиз қўшиш, “сервис йиғими” олиш ёки мажбурий депозит талаб қилиш — қонунга зид. Энди ҳеч бир муассаса ҳисобга ортиқча 10–20% қўша олмайди ёки стол банд қилиш учун олдиндан пул талаб қила олмайди. ⚠️Муассасаларга бундай амалиётни дарҳол тўхтатиш буюрилди. Агар мижоз ҳуқуқи бузилса — 1159 рақамига мурожаат қилинади. Видеони тарқатинг — ҳеч ким ортиқча пул тўламасин! 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

10 views

Posted Nov 21

#Диққат ❗️Ногиронлиги бор шахслар камбағаллар реестридан чиқарилади ва тўлиқ давлат томонидан қўллаб-қувватланади – президент Президент раислигида ўтган йиғилишда қайд қилинишича, 2026 йилдан ногиронлар учун «Тенг имкон – инклюзив бандлик» лойиҳаси жорий этилади. Бандлик жамғармасидан уларга 30 миллион сўмгача фоизсиз ссуда ажратиш йўлга қўйилади. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

12 views

Posted Nov 21

⚡️“ЮНЕСКО минбарида – Ўзбекистон овози: Самарқанддан жаҳонга даъват” ЮНЕСКО минбарида янграган Ўзбекистон овози дунёга тинчлик, ҳамжиҳатлик ва маданий мулоқот ҳақидаги муҳим даъватни етказди. Самарқанднинг турли цивилизациялар чорраҳаси сифатидаги тарихий руҳи бугун ҳам халқлар ўртасида дўстлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

13 views

Posted Nov 20

#ДАҲШАТ Даҳшатли экологик инқироз ёқасидамиз. ⚠️ Ўзгидромет ҳаво сифати ёмонлашгани учун бир неча кун очиқ ҳавода юришни камайтириш ва ниқоб тақишни тавсия қилди. Яқинларга юбориб огохлантириб қўямиз. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

19 views

Posted Nov 20

#ТЕЗКОР ❗️Солиқ қўмитасига янги раис тайинланди Президент қарорига кўра, Фаррух Жаҳонгирович Пулатов Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимидан озод этилди. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

17 views

Posted Nov 20

‼️Энди касалхоналарда коррупцияни йўқотишга астойдил курашилади Ўзбекистонда ТИББИЁТ муассасаларида ҳар қандай коррупцияни бартараф этишга ёрдам берадиган янги тизим ишга туширилмоқда. Касалхоналар, клиникалар ва туғруқ уйларида махфий беморлар - оддий ташриф буюрувчилар сифатида ўзини кўрсатиб, товламачилик, қўпол муомала ва бошқа қонунбузарликларни текширадиган махсус ўқитилган шахслар ишлайди. Аниқланган барча ҳолатлар қайд этилади ва ахлоқ комиссиясига, жиддий қонунбузарликлар бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади. Шикоятлар 1203 рақамига қўнғироқ қилиш ва @ssvantikor_bot боти орқали қабул қилинмоқда. Анонимлик кафолатланади. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

15 views

Posted Nov 20

💥Бугун, 20-ноябрь “Халқаро болаларга ғамхўрлик қилиш куни!“ 🥳🎉 Шу муносабат билан, бугун вақт ажратиб кунимизни болажонларимиз учун бағишлайлик. Қақатойларга ширинликлар олиб беринг, бирга ҳар хил ўйинлар ўйнанг. Албатта фарзанд Аллоҳнинг бизга берган энг ширин неъматларидан бири! ✈️ Бугун болажонларингизга вақт ажратмасангиз бўлмайди... 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

13 views
12•••5678