TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Back to channels
РЕСПУБЛИКА | Pасмий канал avatar

TGINSIGHT CHAT

РЕСПУБЛИКА | Pасмий канал

@Respublika

News and media

Subscribers17Current channel subscribers
Tracked posts96Indexed post count
Recent reach147Sum of recent post views
Recent posts

Recent posts

Page 8 of 8 · 96 posts

Posted Nov 19

❗️Оддий аҳолини КРEДИТГА ЎТИРҒИЗИБ ҚЎЯЁТГАН ҳокимлар ҳақида “Аҳолини ёппасига кредит олишга мажбурлаяпти” — Президент Чироқчи тумани ҳокимини ишдан олишни буюрди. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

13 views

Posted Nov 19

❗️Азиз Абдуҳакимов Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимидан озод этилди. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

13 views

Posted Nov 19

#Диққат#Янги_қоидалар ⚡️⚡️Энди, Ўзбекистонда квартираларда яшаш учун аниқ қоидалар жорий этилади: тозаланмаган кириш йўлаклари ва сув қуйилмаган майсазор/ўсимликлар жаримага тортилади! Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги биноларда яшаш қоидаларини ўзгартирувчи янги қоидаларни тасдиқлади. Бунда расман умумий мулк деб ҳисобланган қуйидагилар белгиланди: кириш йўлаклари, лифтлар, томлар, ертўлалар, техник қаватлар, ўйин майдончалари, автотураргоҳ ва ҳатто ички коммунал хизматлар. ⚠️ Ҳар бир квартира эгаси умумий мулкни сақлаш учун ойлик тўловни тўлайди. Шунингдек, аҳолидан тозаликни сақлаш талаб этилади: майсазорларни тозалаш, ахлатни олиб ташлаш, ҳовлини озода сақлаш ва чиқиндиларни мунтазам равишда олиб ташлашни таъминлаш. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

16 views

Posted Nov 19

#Тезкор ⚡️Ўзбекистонда уй-жойларнинг бозор нархи мулкнинг реал қиймати билан деярли тенглашди. Уй-жойларнинг бозор нархи 2024 йил I ярим йиллигида фундаментал қийматидан 17 фоизга баланд эди. Орадан бир йил ўтиб, бу тафовут 4 фоизгача қисқарди. Марказий банк таҳлилига кўра, бу – кўчмас мулк бозорида таклифнинг сезиларли ортгани, спекулятив талабнинг пасайгани ва қурилиш қилиш харажатларининг ошгани билан боғлиқ. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

16 views

Posted Nov 18

#Диққат 🇺🇿🤝🇹🇲Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги олий даражадаги мулоқотлар яна бир бор икки қардош мамлакатнинг мустаҳкам шериклигини намоён этди. 📌Олий даражада ўтказилган музокаралар, шунингдек эришилган муҳим келишувлар икки давлат ўртасидаги яқин, ишончли ва вақт синовидан ўтган дўстликка асосланган муносабатларнинг янги босқичга кўтарилаётганини тасдиқлади. 🌐Стратегик шерикликни жадал ривожлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича алоҳида келишувларга эришилди. 🔰 Бу учрашув икки давлат раҳбарларининг ўзаро ҳурмат, ишонч ва дўстлик тамойиллари асосида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қатъий интилишини яна бир бор намоён этди. 🇺🇿Ўзбекистон ва 🇹🇲Туркманистон — бир-бирига яқин, дўст ва ишончли ҳамкор сифатида, келгусида ҳам сифат жиҳатдан янги истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканини билдирди. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

13 views

Posted Nov 18

🇺🇿🔥Бугун байроғимизга 34 йил тўлди! 34 йил аввал айнан шу кунда давлат байроғимиз қабул қилинган бу кун миллий ғурур, бирдамлик ва юртга садоқат рамзига айланган. Шу муносабат билан Республика Маънавият ва маърифат маркази мазмунли видеоролик тайёрлабди. Кўрсангиз, байроғимизнинг ҳар бир ранги ва белгиси ортида катта маъно ётганини яна бир бор ҳис қиласиз. 🇺🇿Байроқ – бу биз! У қандай юксак турса, юртимиз, орзу-умидларимиз ҳам шунчалик юксак бўлади. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

11 views

Posted Nov 18

#Расман#Хушхабар ‼️Корхоналарни ҳеч қандай солиқ текширувларисиз тугатиш мумкин бўлди👏 Президентимизнинг янги фармонига кўра, қуйидаги талабларга жавоб берсангиз, корхонангизни солиқ текширувисиз тугата оласиз: ✔️Сўнгги 3 йилда даромад 10 млрд сўмдан ошмаган бўлса; ✔️Қарздорлик йўқ бўлса; ✔️Ҳисоботлар ўз вақтида топширилган бўлса; ✔️Паст хавф тоифасида бўлсангиз. БАТАФСИЛ ВИДЕОДА. Ариза шахсий кабинетда электрон тарзда қабул қилинади ва жараён бўйича SMS юборилади. Ортиқча навбат ва қоғозбозлик йўқ — ҳаммаси онлайн. ТАДБИРКОР ТАНИШЛАРГА ЮБОРИБ ҚЎЯМИЗ. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

11 views

Posted Nov 18

#Диққат ⚡️Янги грипп тури дунё бўйича тарқалмоқда😷 ЖССТ мутахассислари июн ойида пайдо бўлган Ҳ3Н2 гриппи қисқа фурсатда бир қанча давлатларда асосий вирусга айланганини билдирди. Айрим мамлакатларда касалланиш сони кескин ошмоқда. Вандербилт университети профессори Уилям Шафнер таъкидлашича, ҳозирги ваксина вирусга тўлиқ мос бўлмаса ҳам, у касалхонага ётқизилиш ва оғир асоратлар хавфини сезиларли камайтиради. Шу боис, мутахассислар гриппга қарши эмланишни қатъиян тавсия этмоқда. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

13 views

Posted Nov 18

‼️Аграр соҳада тўлов агентлиги ташкил этилади Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов соҳа бўйича давлат раҳбарига тақдимот қилди. Тақдимотда субсидиялар тизимини соддалаштириш мақсадида ҳозирда турли идоралар томонидан берилаётган 75 турдаги субсидияни ягона платформа орқали ажратиб борадиган Аграр соҳада тўлов агентлигини ташкил этиш ташаббуси билдирилди. Президент таклифларни маъқуллаб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

16 views

Posted Nov 17

#Байрам_муборак#Тарқатинг ⚡️Бугун 18 ноябр - Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган кун! 🇺🇿 34 ёшинг муборак бўлсин! Ўзбекистон байроғи ҳамиша баланд-баландларда ҳилпирайверсин.🤲 Яқинларга биринчилардан бўлиб юбориб қўйинг. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

14 views

Posted Nov 17

#Диққат ‼️Президент Шавкат Мирзиёйев: Бизнинг кучимиз – бирликда, муваффақият сари йўлимиз – дўстлик ва ҳамкорликда. Фақат ҳамжиҳат бўлиб, ўзаро ҳурмат, бирдамлик ва стратегик ёндашувларга таяниб, езгу мақсадларимизга еришишимиз мумкин. 🇺🇿@RESPUBLIKA — МАМЛАКАТДАГИ ЭНГ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ АХБОРОТЛАР

11 views

Posted Nov 17

Channel created

views
12•••678
PreviousPage 8 of 8Next