@nationalhumanrightscenter · Post #10359 · 04.03.2026 г., 12:33
4 март куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида Тошкент давлат юридик университети талабалари учун “Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ва халқаро органлар билан ҳамкорлик” мавзусида амалий машғулот ташкил этилди. Машғулот давомида Миллий марказ масъул ходими Ойбек Аҳмадов Марказнинг асосий вазифалари, инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқаро шартномалар ижроси мониторинги ва фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш механизмлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Шунингдек, талабаларнинг саволларига жавоб берилиб, очиқ мулоқот ташкил этилди. #InsonHuquqlari#MilliyMarkaz#TDYU 📱www.nhrc.uz📱Telegram📱Facebook📱Twitter📱YouTube