TGINSIGHT CHAT
Migration.uz | Хабарлар
@migration_TMMA
News and mediaТашқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ахборот ва тавсиявий канал Савол ва қўшимча фикрлар учун: 📨: @info_2332400
Сүүлийн нийтлэлүүд
28/32 хуудас · 380 нийтлэл
Нийтэлсэн 11-р сарын 23
#Маълумот#Филиал Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиаллари манзили @migration_TMMA
Нийтэлсэн 11-р сарын 22
Россиядаги меҳнат мигрантлари иштирокида юз берган муштлашув юзасидан Ижтимоий тармоқларда #Россия Федерациясидаги меҳнат мигрантлари ўртасида муштлашув юз бергани, унларнинг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Дастлабки маълумотларга кўра, 2023-йил 16-ноябрь куни Москва шаҳрининг Свиблово туманида жойлашган "Afi Tower" кўп қаватли уй қурилиши майдонида 35-40 нафар фуқаро иштирокида жанжал юз берган. Свиблово тумани ИИБ маълумотига кўра, Ўзбекистон фуқаролари иштирокида юз берган оммавий муштлашув ошхонага кириш учун навбатда турган ишчилар ва умумий навбатни четлаб ўтиб, ошхонага киришга уринганлар ўртасидаги оғзаки жанжал сабаб юз берган. Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан РФ ЖКнинг 213-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иш қўзғатилиб, фуқароларнинг 6 нафари жиноий, 3 нафари мамлакатдан мажбурий чиқариб юбориш шаклида маъмурий, бошқалари ИИБнинг қонуний талабларига бўйсунмагани сабабли жарима шаклида маъмурий жавобгарликка тортилган. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги @migration_TMMA
Hashtags
Нийтэлсэн 11-р сарын 21
Иркутск шаҳрида оғир молиявий аҳволда қолган юртдошимизга Иркутск – Наманган йўналиши бўйича #жамғарма ҳисобидан авиачипта харид қилиниб, Ватанга қайтарилди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги @migration_TMMA
Hashtags
Нийтэлсэн 11-р сарын 21
Кореяда #кемасозлик соҳасида ишлаш истагида бўлганлар диққатига #Корея Республикасида кемасозлик соҳасида ишлаш бўйича мавжуд имкониятлар ҳақида Ташқи меҳнат мигратсияси агентлиги мутахассиси иштирокида ташкил етилган #онлайн мулоқотда батафсил маълумот олишингиз мумкин. 👉 Мулоқотни тўлиқ видеоси @migration_TMMA
Hashtags
Нийтэлсэн 11-р сарын 21
Кореяда #нолегал мақомда юрган фуқаролар диққатига! 2023 йилнинг 31 декабрига қадар "Яшил йўлакча"дан фойдаланган ҳолда #Корея ҳудудидан муаммосиз чиқиб кетишингиз мумкин. Шу даврда ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишни истаган фуқаролар чиқиб кетиш санасидан 3 иш кунидан олдин "Иммиграция хизмати" идорасига бориб, "ихтиёрий кетиш тўғрисида" ариза шаклини тўлдиради ва паспорт ҳамда авиачиптани масъул ходимга тақдим этади. Иммиграция томонидан берилган тасдиқномага асосан Ватанга муаммосиз қайтиб кетишлари мумкун бўлади. Корея Адлия вазирлиги маълумотига кўра жорий йилда 11 мингдан ортиқ ноқонуний ишлаётган хорижий фуқаролар ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан ҳибсга олинган. Мазкур ҳавола орқали онлайн хабар юбориш мумкин www.hikorea.go.kr @migration_TMMA
Нийтэлсэн 11-р сарын 21
Фуқаролар #Россия'нинг “РУСАЛ Комплектация” корхонасидаги алюминни қайта ишлаш ишларига таклиф этилади! #Танлов'ларда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига қуйидаги манзиллар бўйича мурожаат қилишлари мумкин. 22 ноябрь соат 11:00 да Қорақалпоғистон Республикаси: 📍Нукус шаҳри А.Досназаров кўчаси 64а-уй. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги биноси. Мўлжал: Ата-ана клиника рўпараси. ☎️ +998551025332, +998551025334. 23 ноябрь соат 12:00 да Навоий вилояти: 📍Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 51-уй, "Ишга марҳамат" мономаркази биноси. ☎️ +998792221105. Бухоро вилояти: 📍Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчаси, 13-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси 2-қавати. ☎️ 65 226-56-99, 93 966-99-59. @migration_TMMA
Нийтэлсэн 11-р сарын 20
#Германия'да Аусбилдунг - дуал таълим тизими орқали ишга жойлашиш 2024 йил август ойидан Германияда #Аусбилдунг - дуал таълим орқали ишга жойлашиш истагида бўлган ёшлар учун таклиф этилади. Тошкент ва Самарқанд шаҳридаги немис тили курсларига 2023 йил 20 ноябрдан старт берилади! Номзодлар учун батафсил маълумот. Аусбилдунг ҳақида маълумот 👉Рўйхатдан ўтиш ☎️ Мурожаат учун: +998712023355 (66) / 1282 қисқа рақам. @migration_TMMA
Hashtags
Нийтэлсэн 11-р сарын 20
"Корейс-ўзбек" корейс тили марказидаташкил қилинган ўқув курслари тўғрисида Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар #Topik va #EPS_Topik тест имтиҳонларига тайёрланади ва курсни якунлагани бўйича сертификат берилади. Дарслар Корея Республикасида таълим олган малакали ўқитувчилар томонидан олиб борилади. Вилоятлардан келган тингловчилар ётоқхона билан таъминланади. Маълумот учун: Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси, 47-уй. ☎️ +998712788265, +998909990292 @migration_TMMA
Hashtags
Нийтэлсэн 1-р сарын 31
Ҳурматли тадбиркорлар ҳамда бухгалтерлар диққатига! 1-2 феврал кунлари Бухоро вилояти Жондор туманидаги Мусиқа мактабида "Тадбиркорлик субъектларини бухгалтерия ва солиқ соҳасидаги саводхонлигини ошириш" мавзусидаги 2 кунлик ўқув-семинар ташкил этилади. Семинарда 2023 йилдаги солиқ тизимидаги янгиликлар ва тадбиркорларга берилган имтиёзлар тўғрисида мутахассислар томонидан кенг маълумот ва тушунчалар берилади. ☎️ Мурожаат учун тел.: Жондор тумани "Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази" +998 93 687-26-57 📍 МАНЗИЛ @migrant_tadbirkor
Нийтэлсэн 1-р сарын 31
#Бизнес_маркатинг Ўз ўзини маркетинг (реклама) қилишда ҳаётий мисол @migrant_tadbirkor
Hashtags
Нийтэлсэн 1-р сарын 27
МЧЖ (янги корхона)ни рўйхатдан ўтказиш усуллари: 📍 онлайн тартибда fo.birdarcha.uz сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш орқали) мустақил равишда; 📍 исталган давлат хизматлари маркази орқали (бунда тақдим этиладиган ҳужжатлар: аризачининг шахсини тасдиқловчи…
Нийтэлсэн 1-р сарын 26
Марказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.