TGINSIGHT CHAT
Burchak | Rasmiy kanal
@burchak
Политика@Burchak Расмий канал! - Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар. - Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin
Последние посты
Стр. 17 из 85 · 1,014 постов
Опубликован 18 мая
Хитойда 11-қаватдан тушиб кетган тўрт яшар бола омон қолди Бола уйда ёлғиз бўлган ва ота-онаси уйга қайтишини кўриш учун деразага чиққан. Шундан сўнг 11-қаватдан тушиб кетган. Шифокорлар унинг омон қолиш имкониятини бор-йўғи 5 фоизга баҳолаган. Бироқ реанимациядаги 18 кунлик курашдан кейин бола палатага ўтказилган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 18 мая
🇨🇳🇹🇼 Тайван ҳеч қачон мустақил давлат бўлмаган ва бўлмайди ҳам – Хитой “Тайван Хитой ҳудудининг ажралмас қисмидир. У ҳеч қачон давлат бўлмаган – на ўтмишда ва на келажакда шундай бўлади. Тайваннинг мустақиллиги ва бўғозлараро тинчлик ўт билан сув каби бир-бирига мутлақо зиддир”, деган Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Гуо Жиакун. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 18 мая
Учинчи жаҳон уруши бошланса, дунёнинг энг хавфли 30 та ҳудуди эълон қилинди. Рўйхатда ўрин олган давлатлар: АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Исроил, Эрон, Шимолий Корея, Жанубий Корея, Тайван, Япония, Буюк Британия, Франция, Германия, Украина, Полша, Туркия, Сурия, Ироқ, Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Италия, Канада, Австралия, Панама, Миср, Сингапур, Нидерландия ва Белгия. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 18 мая
🇾🇪🇺🇸Яман қуролли кучлари Мариб вилоятида АҚШнинг МQ-9 ҳужум ва разведкачи учувчисиз самолётини уриб туширди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 18 мая
🇰🇵🇰🇷 Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин армия қўшинлари қўмондонлиги билан учрашувда Жанубий Корея билан чегарани "енгиб бўлмас қалъа"га айлантиришни талаб қилди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 18 мая
🇦🇪 Нетаняху БАА га боради Исроил Бош вазири Бинжамин Нетаняху идораси унинг Бирлашган Араб Амирликларига ташрифини олдиндан оммага эълон қилган. Бу қарор Абу-Даби томони махфий сақлашни сўраган бўлса-да, қабул қилинган. Хабарга кўра, бу қадам собиқ бош вазир Нафтали Беннетнинг ҳам БААга ташрифи эртаси куни режалаштирилгани аниқлангач амалга оширилган. Айтилишича, Нетаняхунинг идораси Беннетнинг ташрифи кўпроқ эътибор қозониб, унинг сафарини “сояда қолдириши” мумкинлигидан хавотирланган 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 18 мая
🇺🇦🇷🇺Россия ҳарбийлари Украинанинг Днепр, Одесса, Чернигов, Кривоград ва Запороже вилоятларига ҳужум қилди. Днепрда 18 киши, жумладан, икки нафар бола жароҳатланди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 18 мая
🇺🇦🇷🇺Кўп қаватли турар-жой биносига дрон зарбаси берилганидан кейинги илк дақиқалар, Украина. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 18 мая
🇺🇸АҚШ Денгиз кучларига тегишли икки қирувчи самолёт Gunfighter Skies авиашоуси вақтида Маунтин-Хоум ҳарбий-ҳаво базаси осмонида тўқнашиб кетиб, портлаб кетди. АҚШнинг EA-18G Growler қирувчилари Айдахо штатидаги Маунтин-Хоум авиабазасида намойиш парвозлари вақтида ҳавода тўқнашиб кетган. Самолёт ичида бўлган тўрт киши катапульта орқали чиқиб кетган. Уларнинг ҳолати ҳақида аниқ маълумот йўқ. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 18 мая
🇮🇷Эрон Google, Microsoft, Meta ва Amazon компанияларини Ҳормуз бўғозидан ўтувчи сувости интернет кабеллари учун тўлов қилишга мажбур этмоқчи - CNN Теҳронда IT-гигантлар бўғоз орқали ўтувчи алоқа кабелларидан фойдаланиш учун ҳақ тўлаши кераклиги айтилди. Эрон ОАВлари глобал интернет ва молиявий тармоқлар ишида эҳтимолий узилишлар бўлиши мумкинлигига ҳам ишора қилди. Канал маълумотларига кўра, Ҳормуз бўғози орқали Европа, Осиё ва Форс кўрфази давлатлари ўртасидаги энг муҳим алоқа линиялари ўтади. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 18 мая
🇮🇱Исроил иқтисодиёти (ЯИМ) 2026 йилнинг биринчи чорагида 3,3 фоизга қисқарди, — дея хабар бермоқда Исроилнинг “Channel 12” телеканали. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 18 мая
🇵🇸Ғазо шарқидаги Аз-Зайтун маҳалласида Исроил ўқотар қуролидан берилган зарба оқибатида бир фаластинлик ҳалок бўлгани хабар қилинди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.