TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Burchak | Rasmiy kanal avatar

TGINSIGHT CHAT

Burchak | Rasmiy kanal

@burchak

Политика

@Burchak Расмий канал! - Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар. - Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin

Подписчики20.5万Текущее число подписчиков
Постов1,014Проиндексировано постов
Охват51,419Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 25 из 85 · 1,014 постов

Опубликован 14 мая

🇺🇸🇨🇳🇮🇷Трамп Си Цзиньпиннинг Эрон бўйича келишувга эришишда ёрдам беришни хоҳлашини айтди. АҚШ президентининг сўзларига кўра, Хитой кўп нефть сотиб олади ва Ҳормуз бўғозини очишдан манфаатдор. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,390 views

Опубликован 14 мая

🇨🇺🇺🇸Юзлаб ғазабланган кубаликлар ёқилғи танқислигига норозилик билдириб, Гавана кўчаларига чиқишди — BBC "Одамлар ёнаётган ахлат уюмлари билан йўлларни тўсиб қўйишди. Шунингдек, ҳукуматга қарши шиорларни айтиши, “Чироқни ёқинг” ҳамда “Бирлашган халқ — енгилмас!” дея ҳайқиришди", дея хабар бермоқда нашр маҳаллий манбаларига таяниб. Қайд этилишича, бу Кубада АҚШ қамали оқибатида январ ойида бошланган энергетика инқирозидан бери пойтахт Гаванада юз берган энг йирик норозилик тўлқинидир. Аввалроқ Куба Энергетика вазири Виценте де ла О Леви оролда мазут ва дизел ёқилғиси бутунлай тугаганини, шу сабабли энергия тизими “ўта оғир ҳолатга” келиб қолганини маълум қилган эди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,500 views

Опубликован 14 мая

🇻🇪🇺🇸Николас Мадуро 18 нафар маҳбус билан бир камерада ўтирибди Венесуэла собиқ президентининг ўғлига кўра, бир муддат америкалик репер Tekashi 6ix9ine ҳам Мадуронинг камерадошлари орасида бўлган. “Менинг оиламнинг гиёҳванд моддалар ёки террорчиларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Буларнинг барчаси сиёсий жараён”, деб баёнот берди Герра Мадуро. Унинг айтишича, АҚШнинг отасини ўғирлаб кетиш бўйича операцияси оила учун кутилмаган ҳол бўлган, Каракас эса ўз имкониятларига ортиқча баҳо бериб, мамлакат собиқ етакчисининг ҳимоясини етарли даражада таъминлай олмаган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,440 views

Опубликован 14 мая

🇨🇳🇺🇸Xiaomi бош ижрочи директори Леи Жун АҚШ делегацияси таркибида Хитойга келган Илон Маскдан селфи сўради. Бироқ кўпчиликнинг эътиборини америкалик тадбиркорнинг ғалати хатти-ҳаракатлари тортди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,380 views

Опубликован 14 мая

🇮🇱🇵🇸Исроил армияси Ғазода ҳеч қандай сабабсиз яна бир фаластинликни отиб ўлдирди. Видеода фаластинликларнинг яраланган эркакни қутқаришга уринаётганини кўриш мумкин. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,270 views

Опубликован 14 мая

🇺🇿🇰🇿Президент Шавкат Мирзиёев эртага, 15-май куни амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади. Аввал хабар берилганидек, давлатимиз раҳбари Туркистон шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,260 views

Опубликован 14 мая

🇮🇱🇱🇧Ҳизбуллоҳ Исроил кучларига тегишли D9 зирҳли булдозерини FPV-дрон билан нишонга олди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,220 views

Опубликован 14 мая

🇺🇦Украиналиклар ер усти роботлаштирилган платформасини камикадзе дронга айлантиришди. У 300 кг портловчи модда ташийди. Шунчаки солиштириш учун: бутун бошли танкни сафдан чиқаришга қодир ТМ-62М танкка қарши минасида бу 7-8 кгни ташкил этади. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,340 views

Опубликован 14 мая

🇨🇳🇺🇸Сзинпин Хитой ва АҚШ бир-бирининг муваффақиятига ҳисса қўшиши мумкинлигини айтди “Хитой миллатининг буюк юксалишига эришиш ва Американи яна буюк қилиш мақсадлари бир-бирига ҳамоҳанг равишда амалга ошиши мумкин. Биз бир-биримизга муваффақият қозонишда ёрдам бера оламиз”, деди Хитой халқ раиси. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,170 views

Опубликован 14 мая

🇮🇱🇮🇷Исроил Мудофаа вазири Катз Эрон ҳақида: "Бизнинг миссиямиз тугалланмаган. Биздан яна чора кўриш талаб қилиниши эҳтимолига тайёрмиз - эҳтимол яқин келажакда ҳам. Мақсадларимизга эришилмаса, биз яна ҳаракат қиламиз." 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,190 views

Опубликован 14 мая

🇮🇱Биз йирик жаҳон суперқудратига айланиш арафасидамиз – Нетаняху “Бир мутафаккир айтганидек – тўғри, Россияда айтилган – “Исроил давлати кичик суперқудрат, аммо у барибир суперқудратдир”, деди Исроил Бош вазири. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,059 views

Опубликован 14 мая

🇮🇱🇵🇸Исроил молия вазири Безалел Смотрич: "Менимча, айни пайтда биз амалда Фаластин давлати ғоясини йўқ қиляпмиз. Агар узоқ муддатли хавфсизликни истасак, унда Ғазода яҳудий турар жойларини қайта барпо қилишимиз керак. Шунингдек, у ердаги 1,8 миллион ёки қанча фаластинлик қолган бўлса, уларнинг кўчиб кетишга мажбур қилишимиз керак." 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,200 views
12•••5•••10•••15•••20•••2324252627•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485