TGINSIGHT CHAT
Burchak | Rasmiy kanal
@burchak
Политика@Burchak Расмий канал! - Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар. - Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin
Последние посты
Стр. 84 из 85 · 1,014 постов
Опубликован 24 апр.
🇪🇸🇮🇱Санчес Исроилни халқаро ҳуқуқни бузишда айблаб, YIни чора кўришга чақирди “Европа Иттифоқи ва Исроил ўртасидаги ҳамкорлик шартномасининг 2-моддаси халқаро ҳуқуқ ва гуманитар ҳуқуққа амал қилиш ҳақида эканини эслатиб ўтиш муҳимдир. Шуни очиқ айтиш керакки, Исроил на Ливанда, на Ғарбий Соҳилда ва на Ғазода бунга амал қилмоқда. Бу бизни нафақат чуқур мулоҳаза юритишга, балки ҳаракат қилишга ҳам ундаши лозим”, деди Испания Бош вазири Педро Санчес. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 24 апр.
🇮🇷🇸🇦 Эроннинг нефт инфратузилмасига қилинган ҳужум Саудия Арабистони энергетика обектларига зарба беришга олиб келади, деди Эрон вице-президенти. “Бизнинг мақсадли рўйхатимиз аниқ: нефт конларимиздан бирига ҳужум қилинса, Саудия Арабистонининг нефт иншоотларидан бирига зарба берамиз ва шунга мос равишда жавоб қайтарамиз”, деди Эсфаҳани. Унинг қўшимча қилишича, Эроннинг жавоб стратегияси мутаносиб жавоб беришдан тортиб жиддийроқ кучайишгача, уни вазият қандай ривожланишига қараб жавоб даражаси ошиши мумкин бўлган “нарвон” сифатида тавсифлайди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 24 апр.
🇺🇸АҚШнинг Флорида штатида аёл ҳайдовчи Chevrolet Silverado пикапи билан Lamborghini'ни босиб кетди. Аёлнинг бунга изоҳ беришича, у Lamborghini'ни кўрмай қолган. Chevrolet Silverado - автомобилининг нархи ишлаб чиқарилган йили, комплектацияси ва юрган масофасига қараб ўзгаради, янги моделлар (2023–2025) учун ўртача 65 000–75 000 доллардан ортиқ туради. (Ўзбекистонда) Lamborghini - автомобилининг нархи, комплектация даражаси ва созлашга (масалан, Mansory) қараб, ўртача 300 000 доллардан 500 000 долларгача (тахминан ) ўзгаради. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 24 апр.
🇮🇷Теҳрондаги Хоманаий аеропортининг шикастланган ҳолати акс этган видеолар тарқалди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 24 апр.
❗️🇺🇿Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудуд ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биринчи чорак якунлари таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 24 апр.
🇨🇳🇮🇷 Хитой ўз фуқароларини зудлик билан Эронни тарк этишга чақирмоқда Хитой Эрондаги фуқароларини имкон қадар тезроқ мамлакатни тарк этишга ёки хавфсизроқ ҳудудларга кўчиб ўтишга чақирди. Ташқи ишлар вазирлиги ҳаво ҳудуди қисман очилганига қарамай, вазият "мураккаб ва беқарор" бўлиб қолаётганини таъкидлаб, Эронда бўлган фуқароларга соғлиғи учун хавф туғдирадиган жойлардан қочиш ва қўшимча эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилди. Шунингдек, Хитой фуқаролари ҳозирги шароитда Эронга саёҳат қилмасликлари кераклигини яна бир бор таъкидлади. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 24 апр.
🇮🇷🇺🇸“Агар улар [АҚШ] келишмоқчи бўлса, биз келиша оламиз. Агар урушмоқчи бўлсалар, биз урушамиз”. Эроннинг Россиядаги элчиси Казем Жалали — RTга берган эксклюзив интервюсида Теҳрон позицияси ҳақида. Унинг сўзларига кўра, Эрон АҚШ президенти бир марта ядро келишувларини бузганини ва икки марта музокаралар чоғида мамлакатга ҳужум қилганини тушунади: “Агар улар ҳаммани алдашда давом этмоқчи бўлсалар, албатта, Эрон охиригача урушади. Аммо, агар улар ўзаро адолат ва аниқ ҳамда мустаҳкам кафолатлар асосида биз билан келиша оламиз, мустаҳкам тинчликни таъминлаш, Эрон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, етказилган барча зарар учун компенсация тўлаш мумкин деган хулосага келишса... Биз фақат шундай шартларда музокаралар олиб боришга тайёрмиз”. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 24 апр.
🇺🇸🇮🇷АҚШ Эрон ва унинг етакчиларига ҳужум тайёрлаяпти - CNN АҚШ ҳарбийлари ҳозирги ўт очишни тўхташ режими муваффақияциз бўлса, Ҳормуз бўғозида Эрон мудофаа позицияларига ҳужум қилиш бўйича режаларни ишлаб чиқмоқда, деб ёзади нашр. Мақсадга олинган обектлар Эрон томонидан сув йўлини назорат қилиш учун ишлатиладиган кичик ҳужум қайиқчалари, миналар ўрнатиш кема, ракеталари ва дронлари бўлиши мумкин. Бошқа кўриб чиқилаётган вариантлар энергия инфратузилмасига ҳужум ёки Эрон ҳарбий етакчиларига зарба беришни ўз ичига олади. Америкалик ҳарбий стратеглар музокараларни тўхтатиб туриши ёки конфликтни ошираётган деб ҳисобланган аниқ Эрон етакчиларига тўғридан-тўғри ҳужум қилиш имкониятини кўриб чиқмоқдалар. Тилга олинган исмлардан бири — Эрон ҳарбий раҳбариятининг юқори лавозимли вакили Аҳмад 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 24 апр.
🇺🇸🇪🇸 Пентагон Испаниянинг НАТОдаги аъзолигини тўхтатиб қўйиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бунинг сабаби мамлакатнинг Эронга қарши урушда Қўшма Штатларга ёрдам беришни истамаслиги, деб хабар беради Reuters манбага таяниб. Агентлик маълумотларига кўра, бундай чоралар НАТО иттифоқчиларига аниқ сигнал юборишга қаратилган бўлиб, мақсад "европаликлар орасида имтиёз туйғусини сусайтириш"дир. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 24 апр.
🇺🇸🇺🇦АҚШ ойига тахминан 60–65 та Patriot PAC-3 ракетасини ишлаб чиқаради – Зеленский “Бу сонлар деярли ҳеч нарса эмас. Яқин Шарққа қилинган ҳужумнинг 1-кунида эса улар шундай ракеталарнинг 2 йиллик ишлаб чиқариш ҳажмидан фойдаланган”, деган Украина раҳбари. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 24 апр.
🇺🇸🇮🇱АҚШ президенти Дональд Трамп: “Агар Исроилга ўт очилса, у ўзини ҳимоя қилишга мажбур бўлади. Исроил ўзини хавф остида деб ҳис қилса, дарҳол ҳужум қилиш ҳуқуқига эга. Улар бизнинг рухсатимизни кутиб ўтирмайди.” 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 24 апр.
🇺🇸🇮🇷Менда бир дунё вақт бор, лекин Эронда йўқ – Трамп 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.