TGINSIGHT CHAT
Burchak | Rasmiy kanal
@burchak
Политика@Burchak Расмий канал! - Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар. - Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin
Последние посты
Стр. 60 из 85 · 1,014 постов
Опубликован 2 мая
🇺🇸🇨🇺Кубада муаммолар бор. Эрондаги уруш тугаши билан Кубани эгаллаймиз - Трамп Трамп Forum Club of the Palm Beaches тадбирида Кубадан келган архитекторни таништираркан, Кубани “олиш” ҳақида баёнот берди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 2 мая
БАА Эронни товон тўлашга чақирди 🇦🇪🇮🇷БАА томони билдирилишича, Ҳормуз бўғози масаласида фақат Эронга таяниш мумкин эмас. Президент маслаҳатчиси Анвар Гаргашнинг айтишича, Эроннинг бир томонлама келишувларига ишониб бўлмайди, айниқса ҳудуддаги кескинликлардан кейин. Унинг таъкидлашича, Ҳормуз бўғозидаги ҳаракат эркинлигининг асосий кафолати — халқаро ҳамжамиятнинг умумий иродаси ва халқаро ҳуқуқ қоидалари ҳисобланади. Бу минтақа дунё иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга экани ҳам қайд этилган. Шунингдек, БАА томони Эронни Форс кўрфази мамлакатларига етказилган зарар учун товон тўлашга чақирган. Бу пайтда эса Эрон Ҳомуз бўғози орқали ўтишдан олинаётган бож тўловларидан дастлабки даромадлар олинганини маълум қилган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 2 мая
🇺🇸🇮🇷АҚШ йилига тахминан 1 триллион доллар ҳарбий харажат қилса-да, замонавий урушларга тўлиқ тайёр эмас,деб ёзмоқда The New York Times. Нашрга кўра, АҚШ армияси катта харажатлар ва минглаб нишонларга берилган зарбаларга қарамасдан, Эроннинг жавоб қобилиятини тўлиқ синдиролмаган. Ҳисоботда айтилишича, АҚШ ҳарбий тизими арзон дронларга қарши заиф, шунингдек, мудофаа саноати керакли қуролларни тез суръатда кўпайтириш имконига эга эмас. Шу фон асосида Эрон ўз позицияларини кучайтирган ва Ҳормуз бўғози устидан таъсирини сақлаб қолгани таъкидланади. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 2 мая
🇮🇱🇱🇧🇵🇸 «88% исроилликлар Исроил армияси Ливанда тўлиқ кўламли ҳарбий операцияларни қайта бошлаши керак, деб ҳисоблайди», — деб хабар қилди Channel 14 телеканали, ўтказилган йирик ижтимоий сўров натижаларига кўра. Шунингдек, сўровга кўра, «77% исроилликлар ХАМАС қуролсизлантирилмагунча Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказилишини тўхтатишни қўллаб-қувватлайди», — дейилади хабарда. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 2 мая
🇮🇱🔥🇱🇧 Исроил босқинчи кучлари Жанубий Ливандаги Заррия шаҳрида бир уйга ҳужум уюштирган. 📌 Ҳужум натижасида: — катта вайронагарчиликлар юзага келган. — бир оила аъзолари барчаси ҳалок бўлган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 2 мая
🇮🇷🇺🇸Эрон музокаралар бўйича позициясини юмшатди Эрон АҚШ билан тинчлик музокараларини қайта бошлаш учун ўз позициясини юмшатгани хабар қилинмоқда. 📌 Аввал талаб қилинган — музокаралардан олдин Вашингтон санкциялар ва муҳосарани бекор қилиши шарти бекор қилинган. 📌 Энди Эрон қуйидагиларни бир вақтнинг ўзида муҳокама қилишни таклиф қилмоқда: — Ҳўрмуз бўғози масаласи — санкцияларни енгиллаштириш 📌 Шу билан бирга, томонлар ўртасидаги фарқлар ҳали ҳам катта бўлиб қолмоқда, айниқса Эроннинг ядровий дастури масаласида. 📌 Трамп эса бу таклифдан қониқмаганини билдирган. Манба: WSJ 🇺🇸🇮🇷АҚШ–Эрон–Исроил урушига оид тезкор хабарлар👇 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 2 мая
‼️🇺🇸🇺🇦 Байден келди ва аҳмоқ каби АҚШнинг захираларининг катта қисмини Украинага топширди — Трамп ➖ «У сарфлаган $350 миллиард — биз бундай қилмаймиз. Ҳамма тўлаши керак. Европа Иттифоқи бизга тўлаяпти, Байден эса ҳеч нарса олмади — умуман ҳеч нарса», — деди АҚШ президенти. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 2 мая
Агар Европа мамлакатлари АҚШ билан келиша олмаяпти ва АҚШ дунёнинг қолган қисми билан муносабатлари ёмонлашаяпти, бу қаерга олиб бориши мумкин? 🇷🇺 Россиянинг Медведеви: ➖ Қисқача айтганда — Россиянинг ғалабасига. 😄 АҚШ ва Европа ўртасидаги муносабатларнинг қандай ривожланаётганини кузатиш аслида жуда кулгили. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 2 мая
🇺🇸🇮🇷CNN телеканалининг хабар беришича, Эрон Яқин Шарқдаги 16 та АҚШ ҳарбий объектини ишдан чиқарди. Зарбалардан сўнг камида 16 та объект шикастланган ва яроқсиз деб топилган – бу минтақадаги базаларнинг аксарияти, жумладан, икки марта зарба берилган Ал-Удеид авиабазасидаги ҳаво назорати маркази ҳам. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 2 мая
Қисқа танаффусдан сўнг, АҚШда бензин нархлари расман яна кўтарила бошлади. Насос бошидаги нархлар яна 9 центга ошиб, оддий бензин учун галлон нархи 4,39 долларга етди. Бу сўнгги олти ҳафтадаги энг катта бир кунлик нарх ўсиши бўлди. маълумотларига кўра, АҚШда бензин нархлари 2022 йил июлидан бери энг юқори даражага чиқди. Бензин нархлари бир ҳафта ичида 33 центга ёки 9% га ошди — ва Эрондаги уруш бошланганидан буён 47% га кўтарилди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 2 мая
🇺🇦🇷🇺Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россия фақат шу йил бошидан бери нефть объектларига қилинган зарбалар туфайли камида 7 миллиард доллар йўқотди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 2 мая
🇮🇷🇦🇪Эрон БААга очиқчасига таҳдид қилмоқда “БАА сионистлар билан ҳамкорлик қилмоқда ва агар уруш қайтадан бошланса, БААни аччиқ ва қоронғи кунлар кутмоқда. БАА қирувчи самолётлари урушда фаол иштирок этди. Ҳатто Саудия расмийлари ҳам шахсий суҳбатларда Эронга БААнинг Исроил билан яқинлашишидан норози эканликларини айтишмоқда”, деб баёнот берди Эрон депутати, парламентнинг Миллий хавфсизлик комиссияси аъзоси Хазириан. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.