TGINSIGHT CHAT
Burchak | Rasmiy kanal
@burchak
Политика@Burchak Расмий канал! - Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар. - Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin
Последние посты
Стр. 23 из 85 · 1,014 постов
Опубликован 15 мая
🇮🇱Нетаньяху: Бугун биз Ғазо секторининг 60 фоизини назорат қиляпмиз. Эртага эса — кўрамиз... 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 15 мая
🇺🇸🇮🇱🇮🇷Журналист:Яъни, умуман олганда нима сабабдан [Эронда] бўлиб турганимизни тушунтириб бера оласизми? Трамп:Биз буни Исроилга ёрдам бериш учун қиляпмиз. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 15 мая
🇺🇸🇵🇸🇮🇱АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Ҳакаби: "Дунё қилишга журъат эта олмаган ишни, яъни Ҳамасни йўқ қилишни амалга ошираётгани учун Исроилни қоралай олмайсиз. Сиз бир инсонни ёнғинни ўчириш учун олов ичига юбориб, кейин эса ундан тутун ҳиди келаётганидан шикоят қила олмайсиз." 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 15 мая
🆕Президент Шавкат Мирзиёев ТДТ саммити доирасида Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 15 мая
🇺🇿🇰🇿🇦🇿🇹🇷🇰🇬Туркистон шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар етакчилари билан чой устида суҳбатлашди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 15 мая
🇺🇦🇷🇺Украина учувчисиз тизимлар кучлари Россия ҳарбий объектларига бир қатор зарбалар берилганини маълум қилди Украина Қуролли Кучлари Учувчисиз тизимлар кучлари қўмондони Роберт Бровди 15 майга ўтар кечаси Таганрог, Ейск, шунингдек, Қрим, Донецк, Запороже ва Луганск вилоятларидаги 23 та ҳарбий нишон ва объектларга 55 та ўт очиш зарбаси берилганини маълум қилди. Шунингдек, Бровди Рязандаги нефтни қайта ишлаш заводига берилган зарбаларни алоҳида тасдиқлади. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 15 мая
🇧🇴Боливияда президент истеъфосини талаб қилиб намойиш бошланди Пойтахт Ла Пас кўчаларида 14 май куни кучли портлаш овозлари эшитилди. Кончилар, деҳқонлар ва касаба уюшмалари марказчи президент Родриго Паснинг истеъфосини талаб қилмоқда. Мамлакатда АҚШ доллари тақчиллиги ва энергия ишлаб чиқариш ҳажми камайгани сабабли иқтисодий инқироз кучайган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 15 мая
🇨🇳🇷🇺Путин 20 май куни Хитойга бориши кутилмоқда South China Morning Post нашрига кўра, Россия президентининг Хитойга ташрифи Москва ва Пекин ўртасидаги мунтазам алоқаларнинг бир қисми ҳисобланади. Шунинг учун Путин ташрифи шарафига парад ёки тантанали учрашув бўлмайди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 15 мая
🇺🇸🇮🇷Эрон терма жамоасига АҚШ визаси берилмаяпти “Эртага ёки индинга ФИФА билан ҳал қилувчи учрашувни ўтказамиз. Улар бизга кафолат беришлари шарт, чунки виза масаласи ҳамон ҳал этилмаган. Бизга қарши томондан кимга виза берилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот келмади”, дейди Эрон футбол федерацияси раҳбари. Режага кўра, футболчилар виза жараёни учун зарур бўлган бармоқ изларини топшириш мақсадида Туркия пойтахти Анқарага боришлари керак эди. Бироқ Эрон томони футболчиларга қулайлик яратиш мақсадида ушбу жараённи Анталяда ташкил этишга ҳаракат қилмоқда. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 15 мая
❗️🇺🇸🇨🇳 Трампнинг Хитойга икки кунлик сафари якунланди. У АҚШга жўнаб кетди 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 15 мая
🇺🇸🇨🇳Трамп Си Цзинпин билан учрашув ҳақида: “Биз Эрон масаласи ҳақида ҳам гаплашдик. Бу борада қарашларимиз бир хил. Ҳормуз бўғози очилишини истаймиз. Эрон ядровий қуролга эга бўла олмайди”. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 15 мая
🇺🇿🇰🇿Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрига келди. Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.