TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Burchak | Rasmiy kanal avatar

TGINSIGHT CHAT

Burchak | Rasmiy kanal

@burchak

Политика

@Burchak Расмий канал! - Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар. - Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin

Подписчики20.5万Текущее число подписчиков
Постов1,014Проиндексировано постов
Охват53,590Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 29 из 85 · 1,014 постов

Опубликован 13 мая

#ЭКСКЛЮЗИВ ☄️Зироат Мирзиёеванинг “Инсон учун” фестивалига ташрифи 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,360 views

Опубликован 13 мая

🇺🇸Трамп Обама ва Байденни яна бир бор масхара қилди Доналд Трамп ўзининг Truth Social тармоғида Демократлар партияси етакчиларини масхара қилувчи навбатдаги суратни эълон қилди. Суратда АҚШ собиқ президентлари Барак Обама ҳамда Жо Байден, шунингдек, собиқ спикер Ненси Пелоси Вашингтондаги Линколн ёдгорлиги қаршисидаги чиқиндиларга тўла ифлос сувда тургани тасвирланган. Суратга эса демократларни камситувчи “Аҳмоқ демократлар оқова сувни яхши кўради” сўзлари илова қилинган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,510 views

Опубликован 13 мая

#ТЕЗКОР ⚡Ўзбекистонда 16 ёшга тўлмаганлар картасига икки кунда 16,5 млн сўмдан ортиқ пул келиб тушиши ёки ечиб олиниши гумонли операция сифатида баҳоланади. Яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўйинг! 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,370 views

Опубликован 13 мая

🇷🇺 “Сармат” ракетасининг умумий қуввати ҳар қандай Ғарб муқобилидан тўрт баравардан кўпроққа ошиб кетади – Путин 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,370 views

Опубликован 13 мая

🇰🇬Қирғизистонда Ташиевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши “махфий” таснифи остида судга оширилди Бу ҳақда унинг адвокати Икромиддин Айтқулов маълум қилди. "Қирғизистон Бош прокуратураси Қамчибек Ташиевга нисбатан айблов хулосасини тасдиқлади. Иш мазмунан кўриб чиқиш учун Бишкек шаҳрининг Первомайский туман судига юборилган. Мазкур ишда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ раҳбари билан бирга яна етти нафар айбланувчи иштирок этмоқда", — деди адвокат. Ташиев “Ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаш ёки ушлаб туриш, шунингдек, конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга қаратилган ҳаракатлар” ва “Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш” моддалари билан айбланганди. Маълум қилинишича, жиноят иши махфийлаштирилган. Шу сабабли суд мажлислари ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтади. Тергов ва суд маълумотларини ошкор қилиш қатъиян тақиқланди. Шу йилнинг 10 февралида Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қамчибек Ташиевни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси лавозимидан озод этди. Жапаров Ташиевнинг яқин атрофидаги одамлар депутатларга қўнғироқ қилиб, уларни “генерал томонига ўтиш” ва “янги президентлик сайловини бошлаш”га чақирганини айтганди. Қамчибек Ташиев ишдан олинганида хорижда даволанаётган эди. У ўз истеъфосини “кутилмаган қарор” деб атаган. Қирғизистон президенти эса бу уларнинг дўстлигига таъсир қилмаслигини айтган ва эндиликда Ташиев давлат хизматида ишламаслигини таъкидлаганди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,560 views

Опубликован 13 мая

🇺🇸🇮🇷 АҚШ ҳарбий разведкасининг баҳолашича, Эрон ўзининг ракеталарни сақлаш ва учириш объектларининг қарийб 90 фоизидан фойдаланиш имкониятини тиклаган ва улар ҳозирда "қисман ёки тўлиқ" фаолият юритмоқда. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,480 views

Опубликован 13 мая

🇮🇱🇱🇧Сулҳ кучга кирганидан бери Ливанда 380 киши Исроил ҳужумлари қурбони бўлди Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, 380 кишининг 22 нафари болалар ва 39 нафари аёллардир. “Ҳизбуллоҳ” сабаб Эрондаги урушга аралашган мамлакатда жами қурбонлар сони 2900 нафарга етди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,590 views

Опубликован 13 мая

❗️🇺🇸🇻🇪 Трамп янги пост жойлади Унга кўра Венесуела 51-штат 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,520 views

Опубликован 13 мая

🇺🇸🇮🇷 Трамп: «Курдлар Эронга киритиш учун берилган қуролларни ўзида сақлаб қолишди» Трампнинг маълум қилишича, АҚШ Эрондаги намойишчиларга етказиш мақсадида қуролларни курдлар орқали жўнатган, аммо улар бу қуролларни манзилга етказмаган. У бу ҳолатдан норози эканини айтиб, курд гуруҳлари берилган вазифани бажармаганини таъкидлади. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,670 views

Опубликован 13 мая

🇮🇷🇺🇸 Эрон Гаага арбитраж судига АҚШ устидан шикоят қилди Эрон Ислом Республикаси ҳукумати Гаага арбитраж судига даъво аризаси билан Америка Қо'шма Штатларини "Эроннинг ядровий иншоотларига ҳарбий ҳужум", "иқтисодий санкциялар қўллаш" ва "куч ишлатиш таҳдиди"да айблади. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,560 views

Опубликован 13 мая

🇮🇷Эрон Ҳўрмуз бўғозидаги “махсус назорат остидаги ҳудуд” чегараларини кенгайтирди — The Wall Street Journal Нашр манбаларига кўра, эндиликда Теҳрон Ҳўрмуз бўғозининг Жаскдан Катта Томб ва Сири оролларигача бўлган анча кенг қисмини “махсус назорат остидаги ҳудуд”, деб ҳисобламоқда. Шу билан бирга, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Теҳрон ушбу минтақадаги ўз манфаатларига нисбатан ҳар қандай тажовузга йўл қўймаслигини маълум қилди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,370 views

Опубликован 13 мая

❄️Россияда 30 смгача қор ёғди Россиянинг Ямало-Ненец автоном округи ҳудудидаги Ноябрск шаҳрида кучли қор ёғди 🇷🇺 Атиги 12 соат ичида 39 мм ёғингарчилик қайд этилди. Натижада қор қоплами 0 см дан 31 см гача кескин ошди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,230 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••2728293031•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485