TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Burchak | Rasmiy kanal avatar

TGINSIGHT CHAT

Burchak | Rasmiy kanal

@burchak

Политика

@Burchak Расмий канал! - Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар. - Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin

Подписчики20.5万Текущее число подписчиков
Постов1,014Проиндексировано постов
Охват51,080Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 62 из 85 · 1,014 постов

Опубликован 1 мая

🇨🇳 Хитойликлар энди дунёдаги энг паст бўйли халқ эмас — The Lancet Тадқиқот шуни кўрсатдики, сўнгги ўн йилликларда Хитой 200 дан ортиқ мамлакатлар орасида ўсмирларнинг бўйи бўйича энг сезиларли ўсишлардан бирини кўрсатди. Олимлар буни болаларнинг ўсиши ва ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатадиган овқатланиш, соғлиқни сақлаш ва яшаш шароитларининг яхшиланиши билан боғлашади. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,360 views

Опубликован 1 мая

🇺🇸🇮🇷 АҚШнинг Эронга яқинлашиб келаётган ҳужуми муқаррар - АҚШ демократ сенатори Ричард Блументалнинг таъкидлашича, "баъзи брифинглар" ва бошқа манбаларга асосланиб, у ҳарбий ҳужум муқаррар деган таассуротга эга ва тўлиқ кўриб чиқилмоқда. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,280 views

Опубликован 1 мая

🇱🇧Ливан, 1982 Ливан, 1982 йил. Бу — 7 октябр эмас. Бу — бугун ҳам эмас. 📌 Ўша пайтда: — Ҳизбуллоҳ йўқ эди — ҲАМАС йўқ эди 📌Исроил тажовузи ўша даврдаёқ мавжуд бўлган. Ҳизбуллоҳ айнан шу йил 1982 йилда Ливанда ташкил топган. — Сабаб: Исроилнинг Ливанга босқини (шу йилдаги ҳарбий ҳужумдан кейин). 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,380 views

Опубликован 1 мая

🇮🇱🇦🇪🇮🇷Исроил Эрон ҳужумларидан ҳимояланиш учун БААга зудлик билан лазер қуролларини юборди — Financial Times Тель-Авив ушбу мамлакатга «Iron Beam» ва «Spectro» тизимларини, шунингдек, «Iron Dome» (Темир гумбаз) ҳаво ҳужумидан мудофаа элементларини ва уларга хизмат кўрсатувчи ҳарбийларни жўнатган. Ушбу ускуналар ракеталарни ҳамда дронларни, жумладан, «Shahed» дронларини тутиб олиш имконини беради. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,300 views

Опубликован 1 мая

🇪🇸 Испания Бош вазири Педро Санчес: “Исроил ўзига тегишли бўлмаган сувларда фуқаролик флотиласига ҳужум қилиб, яна халқаро ҳуқуқни бузмоқда. Ҳукуматимиз ҳибсга олинган испанларни ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам бериш учун ҳамма нарсани қилмоқда. Лекин бу етарли эмас. ЕИ зудлик билан Уюшма келишувини тўхтатиб, Нетаняхудан денгиз қонунини ҳурмат қилишни талаб қилиши керак”. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,230 views

Опубликован 1 мая

🇪🇺🇵🇸🇮🇱FIFA президенти Фаластин ва Исроил вакилларини яраштириш ва биргаликда суратга туширишга уриниб кўрди, аммо бу ҳаракат самара бермади У икки давлат футбол федерациялари раҳбарларини қўл бериб кўришишга чақирган. Бироқ фаластинлик вакил ўз халқи азоб чекаётганини айтиб, “геноцид содир этаётган ҳукумат вакилига қўл узатмаслигини” билдириб, таклифни рад этган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,230 views

Опубликован 1 мая

❗️Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 82,2 млрд долларга етди 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 82,2 миллиард долларни ташкил қилди. Шундан 40,5 миллиард доллар давлат, 41,7 миллиард доллар эса банклар ва корхоналар ҳиссасига тўғри келади. Маълум қилинишича, ташқи қарз бир йил ичида 18,1 миллиард долларга ёки 28 фоизга ошган. Бунда давлат қарзи 6,6 миллиард долларга, корпоратив ташқи қарз эса 11,5 миллиард долларга кўпайган. Марказий банкка кўра, корпоратив ташқи қарзлар бўйича давлат мажбурияти йўқ. Яъни корхоналар олган қарзини ўзи қайтариши керак. Қайд этилишича, давлат ташқи қарзининг қарийб ярми — 19,83 миллиард доллар бюджет тақчиллигини қоплашга йўналтирилган. Қолган маблағлар эса энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, коммунал соҳа, соғлиқни сақлаш ва таълимга сарфланган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,340 views

Опубликован 1 мая

🇮🇱🇱🇧Нетаньяху ўз аккаунтида “Ливан — давом этмоқда” изоҳи билан видео эълон қилди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,150 views

Опубликован 1 мая

🇦🇪БАА лик эркак арабларга қарата гапирмоқда:"Кимки ҳозир ўзини бетарафман деб айтаётган бўлса — у душман томонида, фақат буни очиқ тан олишга қўрқоқлик қиляпти". 🇪🇬Машҳур мисрлик актёр:"Хавотир олманг, биз бетараф эмасмиз — биз Эрон билан биргамиз". 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,310 views

Опубликован 1 мая

🇺🇸🇮🇷Оқ уй Конгресс билан Эронга қарши урушга рухсат олиш бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда — ABC News Хабар берилишича, ​Трамп маъмурияти қонун чиқарувчилар билан ҳарбий ҳаракатларни расман маъқуллаш масаласини муҳокама қилмоқда. АҚШ қонунчилигига кўра, Конгресс санкциясисиз (рухсатисиз) ҳарбий операция ўтказиш муддати шу ҳафтанинг жума куни тугайди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,160 views

Опубликован 1 мая

🇺🇸 Доналд Трампга суиқасд қилишга уринган отувчининг қўлга олиниши тасвирлари пайдо бўлди. Махсус хизматлар мутлақо нопрофессионал ишлаган: отувчи тўлиқ қуролланган ҳолда ўнлаб ходимлар ёнидан югуриб ўтган, улар эса ўзаро кулиб, гаплашиб беътибор туришган. Улардан бири пистолетини чиқариб, ҳужумчига бир нечта ўқ узишга улгурган, аммо яқин масофадан отганига қарамай, бирорта ҳам теккиза олмаган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,210 views

Опубликован 1 мая

🇮🇷Эрон олий раҳбари Мўжтабо Ҳоманаий Форс кўрфази куни муносабати билан кескин ва рамзий баёнот берди: — “Ҳормуз — стратегик актив”, —“Ғарб — босқинчи ва беқарорлик манбаи”, — “АҚШ — ‘катта шайтон’”, — “Америка базалари — заиф”, — “минтақа келажаги — Америкасиз қурилади”, — Хориж кучларига Форс кўрфазида жой — фақат унинг "сувлари тагида”. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,130 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••606162636465•••70•••75•••80•••8485