TGINSIGHT CHAT
Burchak | Rasmiy kanal
@burchak
Политика@Burchak Расмий канал! - Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар. - Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin
Последние посты
Стр. 67 из 85 · 1,014 постов
Опубликован 30 апр.
🇮🇱Нетаньяҳу ҳақидаги Лего анимация «The Bibi Files» номли видеоролик. Янги видео «Лего» услубида яратилган бўлиб, 2024 йилда Такер Карлсон томонидан тақдим этилган ҳужжатли фильмни қайта талқин қилади. Унда Нетаньяҳуга оид коррупция иши бўйича сиздирилган сўроқ кадрлари, шунингдек 1990-йилларга оид коррупция ва жинсий можаролар ҳақидаги даъволар ёритилган. Видеода исроил бош вазири ҳақиқатни яширишга уриниб, уни “йўқ қилишга” ҳаракат қилаётгани тасвирланади. Видеода эса “Ҳақиқатни кўмиб қўйдинг, лекин у нафас олишни ўрганди” деган ифода келтирилади. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 30 апр.
🇮🇷Эрон Теҳроннинг Энгҳелаб майдонида биринчи марта ўзининг янги авлод ултра тезкор, бир марталик ишлатиладиган "Араш" камиказе дронларини намойиш этди. Тақдимот ҳар куни Америка ва Исроилга қарши митинг пайтида бўлиб ўтди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 30 апр.
🇺🇸🇨🇳Хитойда 1 дона ўртача АҚШ автомобили нархига 5 та электромобил сотиб олиш мумкин. АҚШда ўртача автомобил нархи: тахминан 51 000 доллар. Хитойдаги кўплаб электромобиллар нархи: 6 000–12 000 доллар. Хитойда 25 000 доллардан арзон бўлган 200 дан ортиқ электромобил моделлари мавжуд. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 30 апр.
🇩🇪Берлиндаги музейда машҳур шахслар қиёфасидаги робот-итлар пайдо бўлди Илон Маск, Марк Сукерберг, Жефф Безос ва Пабло Пикассонинг каллаларига эга бўлган итлар ўз камералари ёрдамида муҳрлаган атроф-муҳит тасвирларини қоғозга чиқармоқда. Ҳар бир тасвир борлиқнинг бир бўлагини боши роботга ўрнатилган инсоннинг нигоҳи орқали намойиш этади. Масалан, Пикассо калласига эга робот-ит расмларни кубизм йўналишида ҳосил қилади. Бизнинг расмий сахифаларимизга аъзо бўлинг🔽 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 30 апр.
🇺🇸🇮🇷Трамп Эроннинг таклифини рад этди. Денгиз блокадаси ядровий битим тузилгунга қадар амалда қолади АҚШ президенти Доналд Трамп Ахios нашрига берган интервьюсида, Теҳрон Вашингтоннинг “ядро дастури борасидаги хавотирларини бартараф этадиган” битимга рози бўлмагунча, денгиз блокадасини давом эттиришини маълум қилди. Трампнинг таъкидлашича, у блокадани бомбардимонлардан кўра самаралироқ деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, Эрон АҚШ билан келишувга эришишни хоҳламоқда. "Эрон бу масалани ҳал қилишни истайди. Улар мен блокадани давом эттиришимни хоҳлашмайди. Мен эса блокадани бекор қилишни истамайман, чунки уларда ядро қуроли бўлишини хоҳламайман", — деди Трамп. Axios нашри манбаларига кўра, АҚШ Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги музокаралардаги боши берк кўчадан чиқиш учун Эронга қарши “қисқа ва кучли” зарбалар бериш режасини тайёрлаган. Ҳафта бошида Ахios ўз манбаларига таяниб, Эрон Қўшма Штатларга Ҳўрмуз бўғозини очиш ва ядро дастури бўйича музокараларни кейинроққа қолдирган ҳолда урушни тугатиш таклифини билдиргани ҳақида хабар берган эди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 30 апр.
🇷🇺Россия Болтиқбўйи мамлакатларига ҳужум қилиш орқали НАТОни “таҳқирлашга” уриниши мумкин – Чехия Президенти “Европада кенг кўламли операция бошлаш шарт эмас, балки, айтайлик, Болтиқбўйида чекланган ҳарбий ҳаракатлар бошлаш орқали НАТОни таҳқирлаш мумкин. Ва буни амалга ошириш орқали НАТО аслида фойдасиз эканини, чунки у ҳаракат қилмаётганини аниқ кўрсатиб қўйиш мумкин”, деди Петр Павел. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 30 апр.
Пермда ҳам Украина ҳужумидан кейин «нефт ёмғири» ёғди Перм чеккасида «Транснефт» компаниясига тегишли объект зарба остида қолган. Украина дронлари Оренбург областига ҳам ҳужум қилган. Туапседа эса ёнғин давом этмоқда. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 30 апр.
🇺🇦🇷🇺 Украина армиясининг дрон кучлари Россиянинг Воронеж вилоятида иккита рус вертолёти уриб туширилганини билдирди ва зарбалар акс этган видеоларни эълон қилди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 30 апр.
🇮🇱🇵🇸Исроил армияси суҳбатлашиб ўтирган бир қанча фаластинликни сабабсиз бомбалади. Бу воқеа бир неча кун аввал Ғазо секторида содир бўлган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 29 апр.
Ассалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин. Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли бўлсин. Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин. Кунингиз мазмунли ўтсин! 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 29 апр.
🇮🇱🇱🇧Исроил кучлари Ливан жанубидаги Шақра шаҳарчасига ҳужум уюштирди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 29 апр.
🇺🇸🇮🇷🇮🇱Эронга қарши саккиз ҳафталик уруш бутун дунё бўйлаб оғир оқибатларга олиб келди - The New York Times Нашрнинг ёзишича, иқтисодиёт жиддий зарба олди ва унинг оқибатлари ўнлаб мамлакатларда сезилмоқда. ▪️Ҳиндистон ва Бангладешда заводлар ёпилмоқда. ▪️Ирландия, Полша ва Германияда ҳаво қатновларида узилишлар бошланди. ▪️Ветнам, Жанубий Корея ва Таиландда электр энергияси чекловлари жорий этилмоқда. ▪️Япония автомобилсозлик саноати ва Ҳиндистон металлургия саноати ишлаб чиқаришни қисқартирмоқда. ▪️Хитойдаги завод ишчилари ишини йўқотмоқда. Бунинг сабаби инфратузилмага қилинган ҳужумлар ва Ҳормуз бўғози атрофидаги муаммолардан сўнг нефт, газ ва ўғитлар нархларининг ошиши. Бу алюминий ва гелийдан тортиб микрочипларгача бўлган турли хил товарларнинг танқислигига олиб келди. Бундан ташқари, авиакеросин нархларининг кескин ошиши туфайли дунёнинг энг йирик авиакомпаниялари рейсларни қисқартиришни бошладилар, бу аллақачон туризм ва бизнесга таъсир кўрсатмоқда. The New York Times таъкидлашича, уруш эртага тугаса ҳам, энергия нархлари юқори бўлиши кейинги йилларда ҳам сақланиб қолиши мумкин. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.