TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Burchak | Rasmiy kanal avatar

TGINSIGHT CHAT

Burchak | Rasmiy kanal

@burchak

Политика

@Burchak Расмий канал! - Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар. - Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin

Подписчики20.5万Текущее число подписчиков
Постов1,014Проиндексировано постов
Охват53,200Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 78 из 85 · 1,014 постов

Опубликован 26 апр.

Уруш ҳудудида қолган онахонни қутқариш учун робот юборилди Урушдан қочаётган 77 ёшли украиналик онахон ўқлар остида ёлғиз кетаётганида дрон ёрдамида пайқаб қолинган. Уни қутқариш учун ер усти роботлаштирилган қурилма юборилган. Уни қўрқитиб юбормаслик учун робот устига ёпинчиқ ёпилган ва унга “Момо, устига чиқинг” деб хабар ёзиб қўйилган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,520 views

Опубликован 26 апр.

🇰🇿Яқин Шарқдаги кескинлардан энг катта фойда кўраётган давлат Қозоғистон экан. Уруш бошлангандан буён тенге долларга нисбатан 7,3 фоизга мустаҳкамланган. Шунингдек, нефть нархининг 100 долларда шаклланиши Қозоғистон жорий операциялар ҳисоби балансини ЯИМга нисбатан 3 фоиз атрофида яхшилашиши мумкин экан. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,420 views

Опубликован 26 апр.

🇮🇷Мўжтабо Хоманаий ҳалок бўлганлар рўйхатида кўриниш берди Тармоқларда Эроннинг ҳалок бўлган юқори мартабали вакиллари акс этган кадрлар тарқалди. Кадрларда Эроннинг янги олий раҳбари Мўжтабо Хоманаий ҳам тасвирланган эди. Эслатиб ўтамиз, янги раҳбар оғир яраланган бўлиши мумкинлиги ва узоқ вақт давомида жамоатчиликка кўриниш бермагани ҳақида маълумотлар бир неча бор эълон қилинган эди, бу эса турли тахминларни кучайтирган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,500 views

Опубликован 26 апр.

🇷🇺🇺🇦Днепрдаги ёнилғи қуйиш шохобчасига қилинган зарба кадрлари Шаҳар қарийб бир суткадан бери узлуксиз ҳужумлар остида қолмоқда. Янгиланган маълумотларга кўра, 8 киши ҳалок бўлган, камида 49 нафар инсон жароҳат олган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,390 views

Опубликован 26 апр.

Бундан 40 йил олдин Чернобил АЭСда авария содир бўлган эди. 1986-йил 26-апрель кечаси, ўша пайтда Украина ССР таркибида бўлган Припят шаҳри яқинида Чернобил атом электр станциясининг 4-блоки портлади ва бу ядро энергияси тарихидаги энг даҳшатли аварияга сабаб бўлди. Радиация ҳозирги Украина, Беларус ва Россиянинг катта ҳудудларига таъсир кўрсатди ва бир қатор Европа мамлакатлари ҳам зарар кўрди. Атом электр станцияси атрофида 30 километрлик тақиқлаш зонаси ташкил этилди, у ердан бутун аҳоли — 115 000 дан ортиқ одам — эвакуация қилинди. Тахминан 5 миллион гектар ер қишлоқ хўжалигидан олиб ташланди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,490 views

Опубликован 26 апр.

🇰🇿🇮🇱 Исроил президенти Ицхок Герцогнинг Қозоғистонга ташрифи кутилмоқда 27–28 апрель кунлари Исроил президенти Ицхок Герцог расмий ташриф билан Остона шаҳрига боради. Дастурда Тўқаев билан музокаралар, Alem_ai марказига ташриф ва Тинчлик ва келишув боғида дарахт экиш маросими режалаштирилган. Делегация хавфсизлигини ҚХХ, СГО ва ИИВ таъминлайди. Исроил раҳбари учун расмий қабул ўтказилади ва кўчалар Исроил байроқлари билан безатилади. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,390 views

Опубликован 26 апр.

🇺🇸🇮🇷 NBC News: АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига етказилган зарар расман айтилгандан кўра оғирроқ бўлган NBC News манбаларига кўра, Эрон ҳужумлари натижасида АҚШ ҳарбий объектларига етказилган зарар ҳукумат томонидан очиқ эълон қилинган маълумотларга нисбатан сезиларли даражада каттароқ бўлиши мумкин. Базаларни тиклаш учун миллиардлаб доллар маблағ талаб этилиши эҳтимоли айтилмоқда. Шунингдек, АҚШ маъмурияти хусусий сунъий йўлдош компаниялардан базалар тасвирларини чеклашни сўрагани хабар қилинган. Бу ҳолат зарар кўламини баҳолашни қийинлаштирган. Айрим конгресс аъзолари эса Пентагондан аниқ маълумотлар берилмаётганидан норози экани қайд этилган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,420 views

Опубликован 26 апр.

🇺🇸🇮🇷Трамп бугунги отишма унинг Эрондаги урушда ғалаба қозонишига халақит бера олмаслигини маълум қилди 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,430 views

Опубликован 26 апр.

🇮🇷The New York Times нашрининг ёзишича, юзидан оғир куйиш жароҳати олган Эрон олий раҳбари Мужтабо Ҳоманаий “пластик операция” қилинади 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,500 views

Опубликован 26 апр.

🇺🇿🇯🇵Япониядан икки ўзбекистонлик депортация қилинди Улардан бири “талаба” визаси билан борган, бироқ ўқишдан четлатилгач, мамлакатда ноқонуний равишда қолгани учун ҳибсга олинган. Иккинчиси қисқа муддатли виза билан Японияга бориб, муддати тугаганидан кейин ҳам чиқиб кетмаган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,380 views

Опубликован 26 апр.

🇪🇸Севиля шаҳридаги фестивалда аттраксионнинг сими узилиб кетди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,300 views

Опубликован 26 апр.

🇺🇸🇮🇱🇵🇸 АҚШ расмийлари Фаластинни қўллаб-қувватловчи норозилик намойишлари иштирокчилари ва Америка байроғини ёқиб юборганларга Green Card беришдан бош тортиши мумкин - The New York Times Нашрнинг Ички хавфсизлик департаментининг ички ҳужжатларига таяниб хабар беришича, янги қоидалар сиёсий баёнотлар бериш, талабалар норозиликларида иштирок этиш, ижтимоий тармоқларда Исроилни танқид қилиш ва АҚШ байроғини таҳқирлаш - аризаларни рад этишга имкон беради. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,460 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••757677787980•••8485