TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Burchak | Rasmiy kanal avatar

TGINSIGHT CHAT

Burchak | Rasmiy kanal

@burchak

Политика

@Burchak Расмий канал! - Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар. - Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin

Подписчики20.5万Текущее число подписчиков
Постов1,014Проиндексировано постов
Охват54,630Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 82 из 85 · 1,014 постов

Опубликован 25 апр.

🇷🇺 Россиянинг ҳар доим иккита иттифоқчиси бўлган: армия ва денгиз флоти. Энди унинг аэрокосмик кучлари ва дронлар кучлари ҳам бор ва уларнинг сони ўсади - Лавров. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,130 views

Опубликован 25 апр.

🇺🇸🇮🇷🇵🇰 Оқ уй матбуот котиби Керолин Ливитт: "Мен махсус элчи Виткофф ва Жаред Кушнернинг эртага эрталаб эронликлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш учун Покистонга боришини тасдиқлай оламан, бу музокаралар покистонликлар томонидан қўллаб-қувватланади. Эронликлар ушбу юзма-юз учрашувни ўзлари сўрашди." Қайси тарафга, кимнинг баёнотига ишонишни ҳам билмай қолдик, очиғи. Бизга ҳам осон тутманг. Маьлумотларни аниқлаштириш осон бўлмаяпти. Шунинг учун, иккала томоннинг ҳам фақат расмий баёнотларини бериб боряпмиз. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,380 views

Опубликован 25 апр.

🇺🇸🇫🇷АҚШ энди Европа учун ишончли иттифоқчи эмас - Макрон Франция президенти Макроннинг айтишича, АҚШ айрим давлатлар учун ҳали ҳам иттифоқчи бўлиши мумкин, аммо бу иттифоқчи энди аввалгидек ишончли эмас. У, шунингдек, ҳеч ким АҚШни тўлиқ таяниш мумкин бўлган ҳамкор сифатида баҳолай олмаслигини таъкидлади. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,350 views

Опубликован 25 апр.

🇮🇷🇨🇳🇺🇸Доналд Трамп, 12-апрель: Агар Хитой Эронга қурол етказиб берса, Хитой катта муаммога дуч келади. Доналд Трамп, 23-апрель: Мен Хитойнинг Эронга қурол етказиб беришидан ғазабланмайман; биз бошқа мамлакатларга ҳам худди шундай қиляпмиз. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,260 views

Опубликован 25 апр.

❗️🇺🇸🇮🇷 АҚШ ва Исроил Эронда раҳбарларни йўқ қилиб ғалаба эълон қилгани ҳақида қисқача. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,210 views

Опубликован 25 апр.

🇺🇿🇹🇷Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласи кўриб чиқилмоқда 23 апрель куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда мамлакат мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳаммадовнинг Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди. Учрашувда Туркия Қуролли Кучларининг юқори мартабали вакили ҳам иштирок этган. Музокаралар давомида икки давлат раҳбарлари даражасида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш доирасида мудофаа идоралари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Айниқса, ҳарбий-техник ҳамкорликнинг барқарор ривожланаётгани, идоралараро алоқалар тобора фаоллашиб бораётгани, қўшма тадбирлар сони ортиб, ҳарбий мутахассислар тайёрлаш ишлари изчил давом этаётгани алоҳида таъкидланди. Учрашувда ҳарбий соҳадаги шерикликни янада чуқурлаштириш, ўзаро ишонч ва стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида қатъий позиция билдирилди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,480 views

Опубликован 25 апр.

🇺🇸🇮🇷Агар Эрон Ҳормуз бўғозида янада кўпроқ мина ташласа, АҚШ буни ўт очишни тўхтатиш режимини бузиш деб баҳолайди, — Пентагон раҳбари Хегсет матбуот анжуманида Axios манбасига кўра, Эрон бу ҳафта Ҳормуз бўғозига қўшимча миналар ташлагани айтилмоқда. (Хегсет ҳам бир гапирди, қўйди-да) 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,420 views

Опубликован 25 апр.

🇮🇷🇺🇸“Американинг парчаланган қудрати нидоси” Форс кўрфазидан Уммон денгизигача эшитилади – Эроннинг юқори мартабали мулозими Муҳсин Ризоий 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,520 views

Опубликован 25 апр.

🇦🇪🇮🇷БАА Президенти маслаҳатчиси Эронни минтақа учун узоқ муддатли асосий таҳдид деб атади “Минтақа учун, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа давлатлар учун Эрон узоқ муддатли таҳдид эканлиги энди жуда аниқ бўлиб қолди”, деди Анвар Гаргаш. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,470 views

Опубликован 25 апр.

🇮🇱🇺🇸🇮🇷🇱🇧Нетаняху: Мен Президент Трамп билан ажойиб суҳбат қилдим. У Эронга иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан жуда қаттиқ босим ўтказмақда. Биз Исроил ва Ливан ўртасида тарихий тинчликка эришиш жараёнини бошладик. Бизга Ҳизбуллоҳ буни бузишга ҳаракат қилаётгани аниқ. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,620 views

Опубликован 24 апр.

☀️ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌸Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин! Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин! 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

5,950 views

Опубликован 24 апр.

🇺🇸🇦🇪🇮🇷Эрон билан зиддият фонида АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг 12 та F-18 қирувчи самолёти БААга етиб келди "АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг 12 та F-18 қирувчиси Португалиядаги авиабазадан БАА ҳудудига кўчирилди", дея маълум қилди Қўшма Штатлар Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM). 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,840 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••808182838485