TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
Rudi kwenye chaneli
EnergoMenejer avatar

TGINSIGHT CHAT

EnergoMenejer

@energomenejer

Teknolojia

Ushbu kanalda @energomenejer (Energiya va undan samarali foydalanish) energiya hamda uni samarali foydalanish bo‘yicha mavzular, elektr, issiqlik va elektrotexnik uskunalar xaqida ma’lumotlar berib boriladi. skb.uz Sarvar Qurbonov +998977031706

Wanachama1,300Wanachama wa sasa
Machapisho1,006Machapisho yaliyoorodheshwa
Ufikiaji wa hivi karibuni13,656Mionekano ya machapisho ya hivi karibuni
Machapisho ya hivi karibuni

Machapisho ya hivi karibuni

Uk. 69 kati ya 84 · machapisho 1,006

Imechapishwa 5 Jul

@Nazlobudnya_AU канали юритувчиси АЭС буйича саволлар ташлабди. #АЭС 1. саволлларида атом реакторлари хавфсизлигини авария бўлса қандай таъминлаймиз дейилган ва Чернобилни мисол келтирибдилар. Жавоб: Реакторлар қуриш хавфсизлик борасида авлодларга бўлиниб Бизда энг охирги авлоди қурилябди ва бу халқаро хавфсизлик бўйича тузилган жамиятлар тамонида тафтиш қилиниб рухсат беришсагина ишлатилади. Чернобилни мисол келтириш бу жуда авжига чиқди, шу авария сингари дунёда 10 лаб авария бўлган ва 50 дан ортиқ кичик авариялар бўлган ҳамда бари ахоли кўп сонли яшайдиган худудларда. Авария бўлса промплошадкадан чиқармасликка харакат қилинади. Авариялар бўйича алохида пост қиламан. АЭС Биздаги авлоди икки химояли 3+ авлод бўлиб хар қандай аварияни промплошадкадан чиқармаслликка эришилган. Чернобилдан зарарланганлар аниқ сони ва кўлами ўрганилмаган. Хатто энг хавфли зонасида тозолов ишларини олиб борган шахслар хали ҳам тирик. Осмондан олинган сонлар билан ахолини қўрқитмаслик керак. ИЭС лардан чиқадиган ва ичаётган дориларимиздан кўраётган зараримиз 1/40 га тўғри келар экан. 2. Саволларида чиқиндиларни қандай утилизатция қилишимиз ва нархи сўралган. Бу саволга дарё.уз сайтига берган мақоламда ёзганман, утилизатцияга жуда катта маблағ кетмайди. Уни ўзимизда сақлашга Мен ха дердим чунки отходларни қайта ишлаб электроника сохасида ҳамда фазоларга учишда қўллашимиз, техника сохасида силжиш қилсак бўларди. Отходлар хажми жуда кичик бўлиб жахонда жуда қиммат бахоланади. Отходлардан бошқа харбий сохаларда ҳам фойдалансак бўлади. Бу билан фақат сиёсат билан шуғулланавермай техника асрига кўчиб инқилобий ўзгаришлар қилалик дейман. Чиқиндиларни Россиядаги қабристонга топширмоқчимиз бу эса хижолат бўлманглар кучли давлатлар тамонидан назорат қилинади. Россия бизга янги ва улкан имкониятлар тақдим қилиш учун қабристон қилишни таклиф қилса қилиш керак, келажак учун ҳам. Ахолини онкологик касалликларга уйимиздаги барча симсиз ускуналар ва истеъмол қилаётган махсулотларимиз кўпроқ сабаб бўлябди. Радиацион худудларимизда минглаб одамларимиз шундоқ ҳам ишлаябди хавфли тоғ кон худудларида. 3. Бу саволларида қурилиш контролини ким қилади деганлар. Қурилиш ишларини контролини ростдан ҳам қайсидир тажрибаси бор давлат эксперт компаниясини таклиф қилиш керак. Бундан ташқари шартномага асосан РосАтом АЭС ни қуриб Бизга ишга тушириб ишчи ходимларни тайёрлаб бериши керак. Бундан ташқари Хар бир қурилиш поғоналарида МАГАТЭ тамонидан аудит ўтказилади. Худди шундай пуск вақтида ҳам. 4. Бу саволда терористик хужумлар хақида қайғурганлар. 3+ авлод икки қатлам химояга эга бўлиб сел, тошқин, ер қимирлаши, сунами, учувчи техникалар қулаши ва катта бўлмаган портлашларни ички қатлам химояга ўтказмай, актив зонани химоя қилади, шу билан бирга авария содир бўлса ички қатлам авария кўламини промполошадкадан ташқарига чиқармайди. 5. Бу саволда сейсмик хатарлар сўралган. 3+ Охирги япониядаги талофатлардан хулоса чиқарган холда барча табий офатлардан химоя қатламлари қўйилган ва бу кўп бор тажрибадан ўтказилиб қурилишга тадбиқ қилинган. ✔️АЭС дан қўрқиш керак эмас уни қуриш керак Бунинг орқасидан бошқа техник сохалар ҳам ривожланади. яна ишчи кучи, билимлар, энергия дегани. ПС. Қуёш энергетикасини ҳам ривожлантириш керак АЭС га ишониб тўхтатиш керак эмас. чунки ахоли сони, ишлаб чиқариш ортган сари энергия ресурсларга эхтиёж ортади. кейин газ ўрнини ҳам электр энергия билан қоплаш мумкин. Лекин 100МВт ни 10 йилдирки қура олмаётган бир вақтимизда Мен яна битта АЭС қуриб юборгим келади бу Куб Имхо. каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/energomenejer

1,760 views

Hashtags

Imechapishwa 3 Jul

«АТОМ ЭНEРГИЯСИДАН ТИНЧЛИК МАҚСАДЛАРИДА ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА» ГИ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ ИККИНЧИ ВА УЧИНЧИ ЎҚИШДА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ 2019 йил 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг қайта кўриб чиқилди ва қабул қилинди. Мазкур қонуннинг мақсади атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш учун янги ташкил этилилаётган давлат ташкилотлари ва тизимларнинг фаолияти учун қонуний асослар яратиш, шунингдек, миллий қонунчиликка атом энергиясидан фойдаланиш бўйича самарали хавфсизлик механизмларини жорий этишга қаратилган. Қонун лойиҳасида атом энергиясидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширишда қуйидаги асосий принциплар кўзда тутилган: • фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулкини сақлаш, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш устуворлиги; • хавфсизликнинг таъминланиши; • ахборотнинг очиқлиги; • ядровий қурол ва бошқа ядровий портловчи қурилмалар ишлаб чиқаришнинг таъқиқланиши. Қонун лойиҳасини тайёрлашда атом энергетикасидан муваффақиятли фойдаланиб келаётган хорижий мамлакатлар, хусусан, Австрия, Беларусь Республикаси, Бельгия, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Ҳиндистон, Италия, Испания, Хитой, Канада, Жанубий Корея, Литва, Россия Федерацияси, Руминия, АҚШ, Словакия, Туркия, Украина, Франция, Финляндия, Чехия, Швеция, Швейцария, Япония каби давлатларнинг ҳамда Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг (МАГАТЭ) қонунчилик бўйича кенг халқаро тажрибаси ўрганилди. Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 5 март куни ушбу Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинган. Жорий йилнинг 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида мазкур Қонун лойиҳасини моддама - модда кўриб чиқиш жараёнида айрим меъёрларни кучайтириш, давлат бошқаруви органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ваколатларини янада аниқлаштириш юзасидан тавсиялар берилган эди. Лойиҳада тўғридан–тўғри таъсир меъёрларини белгилаш мақсадида, махсус Ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилиб, депутатлар томонидан берилган тавсиялар асосида Қонун лойиҳаси қайта ишлаб чиқилди. «Ўзатом» агентлиги матбуот хизмати

1,030 views

Imechapishwa 1 Jul

Яқинда “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Эндиликда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш учун қандай ишларни амалга ошириш зарур? Бугунги кунда қандай йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда? Қуйидаги лавҳада шулар хусусида сўз боради.

76 views

Imechapishwa 1 Jul

#хабар Хабар берилишича Толимаржон иссиқлик электр станцияси хусусийлаштириш концепцияси муҳокама этилди. куни кеча 30 июн куни ва 12 марта бўлиб ўтган Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Бирлашган Араб Амирликларининг “Mubadala Utilities” компанияси раҳбарияти, Осиё тараққиёт банки ҳамда Энергетика вазирлиги вакиллари иштирокида музокаралар бўлиб ўтди. Кун тартибидаги масала жорий йилнинг март ойида БААга олий даражадаги ташриф доирасида эришилган шартномалар доирасида Толимаржон ИЭСни хусусийлаштириш бўлди. https://telegra.ph/Tolimarzhon-issiқlik-ehlektr-stanciyasini-hususijlashtirish-koncepciyasi-muҳokama-ehtildi-07-01

1,260 views

Hashtags

Imechapishwa 1 Jul

898 views

Imechapishwa 1 Jul

Assalomu alaykum! Bugun Prezident maktablari uchun bo‘lib o‘tayotgan imtixonlarga blogerlarni chaqirgan edi bordik. Imtixonlar shaffof o‘tayotganligini nazorat qilib live video qildik. Imtixonlar bunday o‘tadi deb o‘ylamagan edim, nazorat juda qattiq. Imtixonlar tugashi bilan javob varaqalari konvertlarga joylanib, pechatlanib Buyuk Britaniyaga olib ketilib u yerda tekshirilib javoblar e’lon qilinar ekan. O‘quvchilarga sharoitlar yetarli darajada, xona xarorati mutadil. Kiyim kiyish erkin! Imtixon topshirayotgan shuncha yosh avlodni ko‘rib xursand bo‘lasan kishi! kanalga ulanish @energomenejer

892 views

Imechapishwa 30 Jun

Бу ерда кўриб турганимиздай 4- нейтрал (0) 3- фаза 2-4- га виньеляторимизни улаймиз 1-4 Га ёритиш қурилмаси фаза ва 1 га ёритиш қурилмасидан аввал ёқиб ўчиргич уланади

1,040 views

Imechapishwa 30 Jun

1,000 views

Imechapishwa 30 Jun

Ассалому алайкум! Узоқ жимжитликдан сўнг яна каналимизга маълумотлар қўйишни бошладик, жимжитлик учун мухлислардан узр сўраймиз! Бугун ростланувчи вақт релеси F&F брендининг РО-406 қурилмаси хақида бўлади. Ушбу қурилмани хожатхонага ёритиш ёқиб ўчиргич ортига монтаж каробкасини ичига жойлаштириб хонага кирилганда ёритиш қурилмаси ёқилганда хона хавосини тортувчи вентелятор ни ишга тушириш ва ростлаш орқали ёритиш тизимини ўчирганингизда сиздан кейинги одам учун хавони тозалаб бўлгунча вентилятор ишлашини таъминлайди. техник таснифи 230В,50Гц қўшимча қурилма улаш контакти 8А гача яъни 450Вт гача. ростлаш оралиғи 1-15 минут. каналга уланиш 👇👇👇 @energomenejer

1,230 views

Imechapishwa 25 Jun

Сирдарё ИЭС Ўрта Осиёдаги энг йиринг электр станцияси хисобланади ва унинг ўрнатилган қуввати 3065 МВт бўлиб, ёқилғи табиий газ, захира эса мазут. Станция 1966 бошланиб 1981 йилда қурилиши якунланган. Станцияда 10 та энергоблок мавжуд бўлиб 1-2 энерго блок 325МВт дан 650МВт 3-4-5-6-7-8-9-10 блоклар 300МВт дан 2400МВт, умумий қуввати 3050МВт. 2011 йилда Президент қарорига асосан қайта таъмирланиш ва қувватини ошириш бошланиб 2008 йил 5МВт дан 3 та блок детандер-генератор лар ўрнатилиб умумий қувват 3065МВт га оширилган. Аммо бу генераторлар газимиздаги нуқсонлар сабаб ўчирилган. 2017 йил 30 декабрда қиймати 177.11 млн доллар тенг "под ключ" лойиха шартномаси имзоланиб 6 та энергоблок ўрнатилган қуввати 300 дан 325МВт га ошириш кўзда тутилган. Бу қуйида босқичда амалга оширилади. 1 -2018-2019й- 3-4 блок 2 -2019-2020й-5-6 блок 3-2020-2021 й-9-10 блок. Хозирги вақтда ишлар олиб борилаябди дейилади расмий. Бир нарса қизиқ Арманистонда Эреван ИЭС ўтган йили қуриб битказилди, Италиялик ҳамкорлар билан энг замонавий ҳамда хавфсиз сўнги технологиядаги 250МВт қувват 285млн АҚШ долларги тушган. Янги замонавий қуриш билан модеренизация 1МВт учун бир хилда нархга тушаябди. Ундан янги қуриш ва секин аста эски технологиялардан воз кечиш керак эмасми? Бундан ташқари қайта таъмирланганга янгига нисбатан кўпроқ хизмат кўрсатиш талаб этилади. Қўши давлат Тожикистонга хитой кампанияси 100 ва 300МВт лик блок станцияларни 349 млн АҚШ долларига қуриб берган. ПС. Бизда шунчалик пул кўпми ёки эскини тузатгунингча эсинг кетади деган нақлни билишмайдими? Юқоридагиларни ёзишдан мақсад катта пул сарфлаб 15МВт сингари у ҳам эффект бермасачи пулни кўкка совуриш бўлмайдими? Бу Мени шахсий мулохазаларим. kanalga ulanish 👇👇👇 @energomeneger

1,890 views

Imechapishwa 24 Jun

ассалому алайкум азиз ўқувчилар катта танаффуслар учун узр! Бугун kun.uz хабар беришича Сирдарё ИЭС рекогструкция қилинар экан. Мени энг тушигмаганим 2004 йилдан бери шу Сирдарё ИЭС таъмирлаймиз ва бу учун қанчадир пул ажратилди дейилади. Халқ билмагани шуки, маблағ ажратилиб таъмирланганми? Бу саволларга жавоб бериш учун шаффофлик йўқ. Энди яна қайта таъмирланар экан. Мен таъмирланишига қаршиман, Ангрен ИЭС каби ёнига замонавий, тежамкор ИЭС (газо-паро генераторли) қурилиши ва самарасизларидан максимум фойдаланиб уларни тўхтатиш тарафдориман. Чунки эски ускуналар таъмирлангани билан технология ва асосий техникалари манан эскирган. Бу хақида эртага тўла блогпостимни тақдим қиламан. kanalga ulanish 👇👇👇 @energomeneger

1,250 views

Imechapishwa 19 Jun

Турин политехника университети қошида «Erasmus+» дастури ва молиялаштиришида европа давлатлари билан биргаликда ташкил қилинган қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрганиш ва тажриба қилиш лабораторияси. Тахсинга лойиқ стендлар, ёшларга катта тажриба олиш учун имконият. @energomenejer.

1,330 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••6768697071•••75•••80•••8384