TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
العودة إلى القنوات
Mahbubiy | محبوبى avatar

TGINSIGHT CHAT

Mahbubiy | محبوبى

@themahbubiy

Linguistics

المشتركون3,890عدد المشتركين الحاليين
المنشورات المتتبعة1,024عدد المنشورات المفهرسة
الوصول الأخير51,020مجموع المشاهدات الأخيرة
المنشورات الأخيرة

المنشورات الأخيرة

صفحة 64 من 86 · 1,024 منشور

نُشر 18 نوفمبر

Муҳаббатнинг ёнида доимо соғинч ҳамроҳ бўлади.. Мусаққаф

4,670 views

نُشر 18 نوفمبر

Хаётда ҳақ билан ботил ўртасида узлуксиз кураш борар экан, ботил мол-мулк билан дастакланмасин, бир кун келиб, ҳақиқат олдида таслим бўлганини кўраверасиз. Қуръон очиқлаганидек, куфр келтирганлар ақлу билимларини, молу мулкларини инсонларни Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун сарфлаб-сарфлаб, оҳир оқибатда мағлуб бўлганини, одамлар яна Аллоҳнинг динига интилаётганини кўрасиз. Бу илоҳий ироданинг ғалабасидир. Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

4,180 views

نُشر 18 نوفمبر

Андалусияда таълим Ислом манбаларида Андалусия деб номланган мусулмон давлатчилиги бугунги Испания Партугалия давлатлари ўрнида қарийб 800 йил ҳукм сурган. Анадлусияда мусулмонлар яратган маданиятнинг бектарор бойликлари бугун ҳам ўз қийматини йўқотмаган. Андалусия Ислом халифалиги даврида ниҳоятда гуллаб-яшнаган, Қуртуба (Кордова), Ишбилия (Севиля), Ғарнота (Ғарнота) каби ўлкалар илм-фан, маданият, савдо-сотиқ соҳасида фақат Бағдод ва Қустантаниядангина орқада бўлган. Бундай тамаддун, шубҳасиз, таълимдаги ютуқлар билан боғлиқ бўлган. Ҳозир ўша юксак таълим тарихидан айрим маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман: Андалусияда дарслар баҳор ойида бошланар эди. Эндигина беш ёшга тўлган кичик ёшли болаларга дарслар эрталабки соат еттида бошаланарди. Бошқа катта-кичик ёшдагиларга эса соат олтида бошланарди. Кичик ёшдагилар дастлабки босқичда ҳарфларни, кейин ёзишни ўрганишарди. Кейин эса Қуръондан маълум қисмини ёд олиб, ундан кейин бошқа илмларга киришар эдилар. Ўн беш ёшга тўлганларида хоҳ диний илмлар бўйича бўлсин, хоҳ математика, тиббиёт, ветеринария, астрономия, деҳқончилик каби дунёвий илмларда бўлсин ўзларига ёққан мутахассисликни танлаш мумкин бўларди. Биригина Қуртубада мадрасалар сони йигирма еттита бўлиб, уларда ўқиш бепул эди. Шулардан учтаси масжидлар ичида фаолият олиб борган бўлса, йигирма тўрттаси Қуртубанинг турли ҳудудларида жойлашган эди. Бу таълим даргоҳлари, масжид бўлсин, мадраса бўлсин, уларда ўша даврда бор барча илмлар бирдек ўқитлар эди. Мусулмонлар Қуръон, ҳадис, ақида, фиқҳ илмларини қандай ўргансалар, тил, тарих, адабиёт, фалсафа, ҳисоб, кимё, физика ва бошқа илмларни ҳам худди шундай иштиёқ билан ўзлаштирар эди. Андалусиянинг барча ўғил-қиз болаларига таълим бепул ва мажбурий эди. Европаликлар ва уларнинг подшоҳлари ҳам фарзандларини Андалусиядаги мадраса ва олийгоҳларда таълим олишлари учун юборар эдилар. У ердаги таълим турар жой, емоқ-ичмоқ ва билим олишдаги юқори шароитлардан иборат жорий ички тартиб-қоидалари билан ҳам алоҳида аҳамиятли эди. Кунлик дарс соатлари беш соатгача давом этиб, Жума дам олиш куни эди. Ўқиш муддати тўққиз ой эди. Аксар илмлар дарс хоналаридан ташқарида таржибавий тарзда бўларди. Хусусан табиий ҳамда ҳайвонот олами илмлари далалар, ўрмонлар, фермалар ва шу каби жойларда ўтиларди. Мана шу методларни Ғарб Андалусиядан ўзлаштириб олиб, ёш ва таътил кунлари борасида кичик ўзгартишлар киритган ҳолда уни бугунги кунгача амалда қўллаб келмоқда. Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

3,910 views

نُشر 17 نوفمبر

Олимлар инсонларнинг аввалги даврларга нисбатан бугунини солиштиришибди. Оғриқлинатижа эса қуйидагича: - Ойнаи жаҳон катталашди, китоб жовонлар кичрайди, китоблар озайди. - Гаплар янада каттароқ чиқадиган бўлди-ю, амали ва ҳақиқати кам. - Орзу-хаваслар, мақсадлар тобора ортди-ю, унинг учун ҳаракат қилиш, ишлаш сусайди.. Муҳаммад Равшан

3,900 views

نُشر 17 نوفمبر

Ақлларни озод қилиш ерни озод қилишдан қийинроқ. Ақллар озод бўлмагунича ватан озод бўлмайди. Ақллар озод бўлса, ватан албатта озод бўлади. Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

4,070 views

نُشر 16 نوفمبر

Қалбингизни саломат айланг..

4,310 views

نُشر 16 نوفمبر

Илмдан совуб қолишимиз нима учун ўқиётганимизни билмаганимиздан бўлади. Агар ўқиётган илмимиз Аллоҳга етиштирувчи восита, деб билсак, бир дақиқа ҳам зерикмас эдик. Ҳусайнхон Бухорий

4,540 views

نُشر 16 نوفمبر

Инсон “мен”ини енгса, ҳушуси юзага чиқади.

4,210 views

نُشر 15 نوفمبر

Чой ичишни руҳий озуқага ҳам ўхшатишади..

4,690 views

نُشر 15 نوفمبر

#Ишқнинг_таърифи — Ишқ бу нозик ва ажойиб хусусиятларга эга. У нафснинг ҳаволари, руҳларнинг уйғунлиги, қалбларнинг поклиги ва дилларнинг яқинлиги билан тавсифланади. Бу ҳолат фақатгина ички оламдаги тартиб, ақлнинг зукколиги, ҳисларнинг нозиклиги, ёқимли…

4,440 views

نُشر 15 نوفمبر

#Ишқнинг_таърифи — Ишқ бу нозик ва ажойиб хусусиятларга эга. У нафснинг ҳаволари, руҳларнинг уйғунлиги, қалбларнинг поклиги ва дилларнинг яқинлиги билан тавсифланади. Бу ҳолат фақатгина ички оламдаги тартиб, ақлнинг зукколиги, ҳисларнинг нозиклиги, ёқимли жаҳл, тузилишнинг бир хиллиги билан юзага келади. Бу олий маънолар ҳамда юксак руҳий ҳолатлар натижасида қўзғалади. Ишқ руҳият ва қалбларда пайдо бўлади, унинг манбаи самовийдир. Бу ҳақда эса буюк олимларнинг қарашлари бир хилдир ва улар ўз фикрларини ҳадисга мувофиқ келтиришади: “Қалблар Аллоҳнинг бойлиги ва бойликнинг қасрларидир”. Инсонлар ишқнинг сабаблари, унинг пайдо бўлиши ва унинг моҳияти ҳақида мунозара қилади. Бу ҳатто мажбурият туфайли рўй берадими ёки ихтиёрий равишда пайдо бўладими? Ишқни танлаган шахс аниқ сабаблар билан ўзини бунга бағишлайдими? Яна савол туғилади: бу нафслардаги ҳаракатнинг натижасими ёки жисмдаги таъсирлар сабаблими? Абу Ҳайён ал-Тавҳидий сўзлари билан айтилади: “Ишқ жонларни бирлаштириб юборади, агар суякдан бўлса уни сув эритарди”. Бу ҳиссиёт кеча ва кундузлар ўтганида юзага келади, бу ҳолатни шифокорлар даволай олмайди. Кўзлар қарорсиз қолиб, қалблар қуйлайди ва таъсири баданнинг ҳар бир аъзосига тарқалади. Қўлларда ларза, юзлар рангида ўзгаришлар ва тилда титроқ пайдо бўлади. Баъзида бу тушунча инсонни камчиликка олиб боради. • Абдурроҳман Тошқандий

4,410 views

نُشر 15 نوفمبر

Қиёмат албатта бўлади! Сиз қачонлигига қизиқманг бу муҳиммас, ягона Аллоҳ ўзи билади. Сиз “қиёматга нима тайёрладиз” шуниси муҳим, нимамиз бор қиёматга?

3,690 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••6263646566•••70•••75•••80•••8586