TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Nafaqa.uz avatar

TGINSIGHT CHAT

Nafaqa.uz

@nafaqa_uz

Law

Pensiya, nafaqa hamda moddiy yordamga oid dolzarb ma‘lumot va fikrlar. Mutaxassis blogi. Murojaat uchun @nafaqa_bot

Abbonati11Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati38Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti2,445Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 2 minn 4 · 38 postijiet

Ippubblikat Jan 25

Пенсияга оз қолган, бироқ қисқариш ёки тугатиш сабабли ишдан бўшайдиган ходимлар имтиёзли пенсияга чиқишлари мумкин. Ҳа, айни пайтда бу мавзу ҳам жуда-жуда долзарб. Бизга келаётган саволлардан ҳам кўриниб турибди бу. Дўстлар, билиб қўйган яхши:“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг14-моддасида ва Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 7 январда 588-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисида”ги йўриқномада бу масалага жуда аниқ ечим берилган. Қонуннинг 14-моддасида ва 588-сонли Йўриқноманинг 2 ва 3-бандларига кўра технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан бўшатилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар: ➖ эркаклар — 58 ёшга тўлганда (аслида 60 ёш, демак икки йил аввал) ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда; ➖аёллар — 53 ёшга тўлганда (аслида 55 ёш, демак икки йил аввал) ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Демак, юқоридаги алоҳида асослар (МК 100-модда иккинчи қисм 1-банди, янги МК 161-модда иккинчи қисм 1 ва 2-бандлари)га кўра меҳнат шартномасини бекор қилинганда муддатидан олдин пенсия тайинлаш учун ходимнинг ёши ва умумий стажи юқоридаги талабларга тўғри келиши керак. Хўш, бундай пенсия тайинланиши учун нималар қилиш керак? 1. Аввало, ишдан бўшатилган ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан сўнг 30 календарь куни ичида яшаш жойидаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (яъни, Марказ)га иш қидирувчи шахс сифатида мурожаат қилса, Марказ ходимлари бундай шахсга 3 ой муддат ичида, агарда улар 30 календарь кундан кейин мурожаат қилсалар 10 кун муддат ичида мақбул келадиган ишни топишда ёрдам беришлари керак. 2. Агар иш қидирувчи шахсга Марказ томонидан юқорида кўрсатиб ўтилган муддатлар ичида 2 марта мақбул келадиган иш таклиф қилинмаса, бундай ҳолда ходим Марказда иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган кундан бошлаб ишсиз деб эътироф этиладилар. 3. Марказ ишсиз деб эътироф этилган ва муддатидан олдин ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаро бўйича махсус тақдимнома тайёрлайди ва 5 кун муддат ичида тегишли Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига топширади. 📃 Марказ томонидан берилган махсус тақдимнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлашга асос бўлиб ҳисобланади (Йўриқноманинг 6-9-бандлари). @nafaqa_uz

270 views

Ippubblikat Jan 9

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-791-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармон ижросини таъминлаш мақсадида пенсияларини ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробарига оширилди. Бунда, 2023 йил 1 январга қадар пенсия ҳисоблашда инобатга олинган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн. 240 минг сўмдан юқори бўлган барча пенсиялар қайта ҳисоб-китоб қилиб чиқилади. Натижада 368 минг нафардан ортиқ фуқаронинг пенсия миқдори қайта ҳисоб китоб қилинади. Мисол учун: Амалда. 35 йил иш стаж ва 3 900 000 млн ўртача ойлик иш ҳақига эга бўлган эркак кишига ёшга доир пенсия пенсия миқдори қуйидаги ҳисобланган: Фуқаронинг ўртача олйик иш ҳақи миқдори пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан (3 240 000 сўмдан) юқори бўлганлиги сабабли, пенсия ҳисоблаш учун инобатга олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 240 000 сўмдан пенсия ҳисоб-китоб қилинади. Энг аввалам бор пенсиянинг таянч миқдори аниқланиб олинади – 1 782 000 сўм (пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг яъни 3 240 000 сўмнинг 55 фоизи). Сўнгра ортиқча иш стажи учун пенсияни оширилиши – 324 000 сўм (ҳар бир ортиқча иш стаж учун пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи 1 фоизга оширилади яъни пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг яъни 3 240 000 сўмнинг 10 %). Жами пенсия миқдори 1 782 000 + 324 000 = 2 106 000 сўм 2023 йил 1 январдан сўнг: Фуқаронинг ўртача олйик иш ҳақи миқдори пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 бараваригача бўлган миқдордан (3 888 000 сўмдан) пенсия ҳисоб-китоб қилинади. Пенсиянинг таянч миқдори аниқланиб олинади – 2 138 400 сўм (пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг яъни 3 888 000 сўмнинг 55 фоизи). Иш стажи учун пенсияни оширилиши – 388 800 сўм (ҳар бир ортиқча иш стаж учун пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи 1 фоизга оширилади яъни пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг яъни 3 888 000 сўмнинг 10 %). Жами пенсия миқдори 2 138 400 + 388 800 = 2 527 200 сўмни ташкил этади. Демак, фуқаронинг 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсия миқдори 2 527 200 сўмни ташкил этиб, амалдагига нисбатан 421 200 сўмга ошган. Эслатиб ўтамиз, пенсияси ошадиган фуқароларнинг пенсия миқдори автоматик тарзда қайта ҳисоб-китоб қилинади. Бунда пенсия олувчилар Пенсия жамғармасига мурожаат этиш зарурияти йўқ. @nafaqa_uz

235 views

Ippubblikat Jan 4

Пенсионерлар ва нафақахўрлар учун ажойиб имконият. Бугундан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия ва нафақа пуллари молиялаштирилибди. Бугун картангизга тушириб берилади. Агар ҳали улгурмаган бўлсангиз, Халқ банкидан пенсия ва нафақа учун карта очиринг. Шунда сизга пенсия пули ой бошида, навбатларсиз ва пулни нақд қилиш учун сарфланадиган 1% қўшиб берилади. @nafaqa_uz

192 views

Ippubblikat Diċ 31

2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробарига оширилмоқда. Янги тартибга асосан, пенсия тайинлашда ҳисобга олинган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн 240 минг сўмдан юқори бўлган пенсионерларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиб чиқилади. @nafaqa_uz

185 views

Ippubblikat Ott 16

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 592-сонли қарори билан “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Мазкур Низомнинг 9-бандида шундай қоида белгиланди: ➖Фуқаро пенсия олишни сўраб пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб исталган вақтда, бирор муддат билан чекланмаган ҳолда мурожаат этиш ҳуқуқига эга. @nafaqa_uz

257 views

Ippubblikat Set 30

Яна бир фирибгарлик Эмишки, Россияда юрган Ўзбекистон фуқароларига 12130 рубль миқдорида моддий ёрдам берилаётган экан. Шарти эса сизга юборилган ҳаволага кириб, маълумотларингизни киритиш. Шу заҳоти пул тушаркан. Сиз расмда кўрсатилган ҳаволага кириб, шахсий маълумотларингизни киритишингиз билан фирибгарлар тузоғига тушиб қоласиз. Шундан сўнг картангиздаги бор пулларини ҳам ечиб олишади ва шахсий маълумотларингизда ғаразли мақсадларда фойдаланишади. ❗️Ишонманг бундай хабарларга. Шубҳали ҳавола (линк, ссилка)ларга ҳеч қачон кирманг ! @nafaqa_uz

263 views

Ippubblikat Set 14

2023 йил 1 январдан пенсияни ҳисоблашда базавий миқдорни 10 баробаридан 12 баробарига ошириш кутилмоқда 2023 йил 1 январдан бошлаб фуқароларга пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун инобатга олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 бараваридан ортиқ бўлмаган, яъни 3 888 000 сўм миқдоридаги ўртача ойлик иш ҳақидан ҳисобга олиш белгиланмоқда. @nafaqa_uz

236 views

Ippubblikat Set 4

❗️Аёлларга “декрет” пули қандай тўланади? Фаолият туридан қатъий назар юридик шахс ташкил қилиб, фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектларда меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган аёлларга “декрет” пулининг бир қисми давлат бюджети ҳисобидан тўлаб берилади. Умумий тартиб Меҳнат кодексига асосан ишлайди. Дeйлик аёлнинг иш стажи ва ойлик маошини инобатга олган ҳолда, унга “декрет” пули 6 миллион сўм чиқади – шу сумманинг 2 миллион сўми давлат томонидан компенсация қилиб берилади. Қолган қисмини тадбиркор ўзи тўлаб бериши керак. Бу тартиб барча ҳомиладор аёллар учун амал қиладими? Йўқ, бунда ўзига яраша талаблар бор. Булар: • Нафақага талабгор аёл камида узлуксиз 6 ой давомида ўша корхонада ишлаган бўлиши керак; • Ягона миллий меҳнат тизимида расман банд бўлгани, корхона томонидан меҳнат дафтарчаси очилгани ҳамда унинг буйруқлари корхона томонидан киритилгани ҳисобга олинади; • Шунингдек, 6 ой давомида аёлнинг Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базасида даромадлари ва солиқ тўловлари акс эттирилган бўлиши керак; • Нафақа фақатгина 2022 йилнинг 1 сентябридан бошлаб “декрет”га чиққан аёлларга тўлаб берилади. Шу категорияларга тўғри келган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб берилади. Қаерга мурожаат қилиш керак? Ҳеч қаерга мурожаат қилиш шарт эмас, жараён про-актив (электрон кўрсатиладиган хизмат) тарзда амалга оширилади. Аёлларимиз “декрет”га чиқишдан олдин хоҳлайдими, йўқми, тиббиёт муассасаларига мурожаат қилиб, “болничный лист” олишади. Тиббиёт муассасаларида айти ҳамширалар бор, улар бюллетен беришдан олдин аёлимизни ягона ижтимоий ҳимоя реестрига алоҳида рўйхатдан ўтказишади. Битта илтимосимиз бўларди, аёлларимиз айти ҳамширалар исм-фамилия ва телефон рақамларини сўраб рўйхатга олганда, тўғри маълумот беришлари лозим. Нафақа қандай шаклда тўлаб берилади? Агар аёлда пластик карточкаси бўлса, охирги транзакцияси 60 кундан ошмаган карточкасига пул ташлаб берилади. Агар унда картаси бўлмаса ёки охирги транзакция муддати 60 кундан ошиб кетган бўлса, картага ташлаб берилмайди. Бундай ҳолларда, ўзига яқин “Халқ банки”га мурожаат қилиши кераклиги ҳақида смс боради. Бунда нафақа нақд пулда тўлаб берилади. @nafaqa_uz

230 views

Ippubblikat Set 3

Ижтимоий тармоқларда Бош вазирнинг сентябрь ойи учун пенсия ва нафақаларни муддатидан олдин тўлаб бериш юзасидан топшириғи ижроси нотўғри талқин қилинаётган ҳолатлар кузатилмоқда. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузаридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси қуйидагиларни маълум қилди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириғига асосан пенсия ва нафақа олувчиларга Мустақиллик байрами олди кўтаринки кайфият улашиш мақсадида муддатидан аввал маблағларни пластик карталарга юклаб бериш топширилган. Мазкур топшириқ ижроси бўйича етарли маблағлар 2022 йил 1 сентябрга қадар тижорат банкларнинг ҳисобварақларига молиялаштириб берилган. Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан жорий йил сентябрь учун 4,2 млн. нафар фуқароларга пенсия ва нафақа тўлови қайдномалари 30 августга қадар тўлиқ шакллантириб, ахборот тизимлари орқали АТ “Халқ банки” ва тегишли тижорат банкларига етказилган. Жорий йилнинг 2 сентябрь ҳолатига пенсия ва нафақа тўлови учун жами талаб этилган 4 298,6 млрд. сўм маблағдан 3 881,2 млрд.сўм (ёки 90 фоиз) молиялаштириб берилган. Жумладан, нақд пулда олувчилар учун 1 831,9 млрд. сўм (ёки ойлик талабнинг 81 фоизи) АТ “Халқ банки”га ҳамда банк пластик карталари орқали олувчиларга тўлиқ миқдорда 2 049,3 млрд. сўм (ёки 100 фоиз) тижорат банкларига молиялаштирилиб пенсия ва нафақа олувчиларнинг банк пластик карталарига тўлиқ юклаб берилган. Шунингдек, Президентнинг тегишли фармонига асосан Мустақиллик байрамида кетма-кет 4 кун дам олиш белгиланганлиги муносабати билан АТ “Халқ банки” томонидан сентябрь ойида нақд пулда пенсия ва нафақа олувчилар учун тўловлар жорий йилнинг 5 сентябрь санасидан амалга оширилишини маълум қилинди. @nafaqa_uz

146 views

Ippubblikat Set 3

❗️Бугунги кунда мамлакатимизда: 👉 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори920 000 сўм; 👉базавий ҳисоблаш миқдори300 000 сўм; 👉пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори 324 000 сўм; 👉 ёшга доир энг кам пенсиялар 633 000 сўм; 👉 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа 698 000 сўм; 👉 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа 500 000 сўм; 👉 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 500 000 сўм; 👉 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори 698 000 сўмдан иборат. @nafaqa_uz

109 views

Ippubblikat Aww 30

Байрам муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан юклаб берилади Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан маълум қилинишича, жорий йилнинг сентябр ойи учун пенсия ва нафақа тўлов қайдномаларини август ойида шакллантиради ҳамда пенсия ва нафақа тўловларини бошлаш учун етарли маблағларни 2022 йил 1 сентябрга қадар тижорат банкларига молиялаштириб беради. Пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябр ойи учун пенсия ва нафақалари 2022 йил 1 сентябрга қадар уларнинг банк пластик карталарига юклаб берилади. Пенсия ва нафақа тўловларини нақд шаклда олувчи фуқароларга жорий йилнинг 5 сентябрдан бошлаб тасдиқланган графиклар асосида тўловлар бошланади. @nafaqa_uz

115 views

Ippubblikat Mej 27

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022 йил 29 апрелдаги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул тақдим этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиена товарлари ўрнига қўшимча тўлов ҳамда кийим-кечак ва поябзаллар ўрнига компенсация тўлашни жорий этиш белгиланган. Ҳозирги кунда ушбу қарор лойиҳаси тегишли идоралар томонидан ишлаб чиқилмоқда. @nafaqa_uz

207 views