TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Nafaqa.uz avatar

TGINSIGHT CHAT

Nafaqa.uz

@nafaqa_uz

Law

Pensiya, nafaqa hamda moddiy yordamga oid dolzarb ma‘lumot va fikrlar. Mutaxassis blogi. Murojaat uchun @nafaqa_bot

Abbonati11Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati38Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti1,593Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 3 minn 4 · 38 postijiet

Ippubblikat Mej 25

Ҳозиргина Президент қарори эълон қилинди. Қарорга кўра пенсионерлар, нафақахўрлар, кам таъминланганлар бир марталик моддий пул ёрдами олади. Бир марталик ёрдам ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 300 минг сўмдан, Тошкент шаҳрида – 400 минг сўмдан тўланади. Шунингдек, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига – 200 минг сўмдан моддий ёрдам берилади. @nafaqa_uz

199 views

Ippubblikat Mej 25

Нафақа -эркаклар 65 ёшга кирганда ва аёллар 60 ёшга кирганида ва иш стажи 7 йилга етмаса ҳам ёки умуман ишламаган бўлса ҳам тайинланади. @nafaqa_uz

152 views

Ippubblikat Mej 25

Шунингдек, агар иш стажлари етарли бўлмаса (эркаклар учун 25 йил, аёллар учун 20 йил ) камида 7 йил иш стажи бўлса эркаклар 60 ёшдан, аёллар эса 55 ёшдан тўлиқсиз пенсияга чиқишлари мумкин. @nafaqa_uz

146 views

Ippubblikat Mej 25

Пенсия -эркаклар 60 ёшга кирганда ва иш стажи камида 25 йил бўлса, аёллар 54 ёшга кирганида ва иш стажи камида 20 йил бўлса тўлиқ пенсияга чиқиш учун мурожаат қилиши мумкин. @nafaqa_uz

143 views

Ippubblikat Mej 24

Пенсия ва нафақанинг фарқи : - Пенсия - қонунда белгиланган ёшга етганда, етарлича иш стажига эга бўлган шахсларга тайинланади. Унинг миқдори иш стажига ва иш ҳақининг юқорилигига мутаносиб равишда белгиланади. -Нафақа - эса иш стажига эга бўлмаган, меҳнат қобилиятини йўқотган шахсларга тайинланади. Нафақа миқдори давлат белгилаган қатъий миқдорда белгиланади. @nafaqa_uz

143 views

Ippubblikat Mej 21

Энди 18 ёшгача болаларга бериладиган нафақалар, 18 ёшдан катталарга бериладиган моддий ёрдамлар миқдори оширилса ижтимоий адолат ўрнатилади. @nafaqa_uz

130 views

Ippubblikat Mej 21

Фармонда 18 ёшгача болаларга бериладиган нафақалар, 18 ёшдан катталарга бериладиган моддий ёрдамлар миқдори оширилиши юзасидан ҳеч гап йўқ. @nafaqa_uz

130 views

Ippubblikat Mej 21

Ниҳоят, Президент Фармонига асосан бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақлари ҳам жорий йил 1 июндан оширилди. @nafaqa_uz

125 views

Ippubblikat Mej 20

Бу Фармон билан фақат пенсия ва нафақалар оширилди холос. Иш ҳақлари ва стипендиялар ҳамда 18 ёшгача болаларга бериладиган нафақалар, 18 ёшдан катталарга бериладиган моддий ёрдамлар миқдори эса оширилмади. @nafaqa_uz

120 views

Ippubblikat Mej 20

Пенсиялар ва ижтимоий нафақаларни минимал истеъмол харажатлари қийматидан кам бўлмаган миқдорларда белгилаш мақсадида 2022 йил 1 майдан бошлаб: зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 500 000 сўм; иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 500 000 сўм; боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 500 000 сўм этиб белгиланиб ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 185 000 сўмдан қўшилди; боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 500 000 сўм этиб белгиланган ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланмоқда. @nafaqa_uz

112 views

Ippubblikat Mej 20

Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 324 000 сўм; ёшга доир энг кам пенсия миқдори — ойига 633 000 сўм; ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори — ойига 698 000 сўм; меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 698 000 сўм; 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда — ойига 3 080 000 сўм; белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (633 000 сўмдан) 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори — ойига 698 000 сўм этиб белгиланди. @nafaqa_uz

101 views

Ippubblikat Mej 20

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги ПФ-128-сон Фармонига асосан 2022 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари миқдори 12 фоизга оширилди. @nafaqa_uz

92 views