Postijiet reċenti
Paġna 3 minn 16 · 189 postijiet
Ippubblikat Diċ 17
Бизни давримизни ишчига қулдек муносабат қилинган давр деб эслашади ҳали
Ippubblikat Diċ 17
Уларгача бўлган авлоддан анча фарқли равишда зумерлар: - кам ва эффектив ишлаш; - кўп дам олиш; - соғлиғини қадрлаш; - иш берувчидан кўпроқ маош ва қўшимча қулайликлар талаб қилиш - ишхонадаги муҳит ёқмаса бемалол эътироз билдириш жиҳатларига эга. Бу албатта ҳамма ходимлар фойдасига ишлайди. Иш берувчи ва ишчи ўртасидаги муносабат бирон ўн йилда тўлиқ ўзгаради
Ippubblikat Diċ 17
шу жойида бир фикр. Зумерлар дунёни ўзгартиришади
Ippubblikat Diċ 17
"Миллиард" клубимиз группасида зумерлар ҳақида фикр алишгандик, шуни бошқаттан гапириб ўтирмаслик учун шу ерга форвард қилдим
Ippubblikat Diċ 16
Тадбиркорлик, айниқса стартап қуриш - жуда қийин ва стрессли жараён. Асосий сабаби - стартап ўсиши керак, ўсиш эса доим оғриқли бўлади. Классик бизнесларда ҳам шу, ўсмоқчи бўлсангиз оғриқларга тайёр туринг.
Ippubblikat Diċ 10
Маҳалладаги дўкон олди. Биз ҳам кунда нимадир қилайлик. Умр тугашига озгина қолди
Ippubblikat Diċ 6
Ҳавони ифлосланишига беъэтибор бўлмаётганимиздек, сувни тежашга ҳам масъулият билан қарашимиз керак. Соҳа олимлари учун иш кўп, сув ва энергияни тежовчи технологиялар, стартаплар қилишлари фойдали бўларди
Ippubblikat Diċ 6
Муаммолар ва машаққатлар бу дунёда тугамайди. Бас, уларни кичик санашни ўрганишимиз керак.
Ippubblikat Nov 29
Ermak бренди асосчиси Валижон ака билан суҳбатдан парча: - Яқинларингиз, менежерларингиз хиёнат қилишган бўлса керак, қанақа йўл тутгансиз? - Сиқилманг, асло юракка яқин олманг. Сиз эмас у хиёнат қилган. Янаям яхшиси, унга индаманг, ўрнак бўлинг, тузалишига сабаб бўлинг.
Ippubblikat Nov 20
Насия савдога каттароқ харид қилишлик - доимий руҳий босим остида яшашга имзо чекишдир.
Ippubblikat Ott 24
Баъзи бизнес коучлардан эшитадиганингиз бир маслаҳат бор - одам ўз олдига мақсад қўйиши керак, усиз ўсиб бўлмайди дейишади. Мақсадни эса доим ёзиб қўйиш, кейин уни янгилаб туриш керак деб таъкидлашади. Мен ҳам шуни тасдиқлайман. Шу рост. Мақсад бўлиши керак. Мақсад аниқ бўлса, ҳаракат тўғри қилинса унга эришиш эҳтимоли жуда баланд бўлади. Ягона қўшимча қиладиган нарсам шуки, айтилганлардан кўра каттароқ нарса бор, бу - дуо. Мўмин дуоларида Аллоҳдан жуда кўп нарсаларни сўраши керак, сўрайди ҳам... Мўмин сўровларини имкон қадар батафсил, худди бошқаларнинг ёзиб олинадиган мақсадлари каби аниқ қилиб, асосийси доимий ва ихлос билан сўрайвериши керак. Ёзиш шартмас, лекин истакларини дуоларида сўрасин. Аллоҳ албатта эшитади ва сўраганини беради. Мақсадини ёзиб олган, лекин дуо қилмаганларчи, уларнинг истаклари қандай амалга ошади? Аслида уларнинг мақсадлари ҳам ўзига хос дуо - уларни ҳам Аллоҳ эшитади. Аллоҳ ҳаммани эшитади. Робисидан сўраган, сўрамасада шуни қаттиқ истаган ва сабабини тўғри қилган бандасига истаганича беради. Бу дунё неъматлари озгина матоҳ, холос. Аллоҳ ҳузурида дунёнинг қадри йўқ, мўминга ҳам, бошқаларга ҳам бераверади. Кимдир мақсадимни ёзиб олиб, жуда хоҳлаганим ва тинимсиз меҳнат қилганим сабабли эришдим деб ҳисоблайди. Яна кимдир истаганимни Роббимдан дуо қилиб сўрадим, Ғаний бўлган Зот бандасига истаганича берди, деб шукр қилади.
Ippubblikat Ott 20